Sevara Urinbayeva
2.58K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Бу_муҳим

☑️ Давлат болани зўравонликнинг барча шаклларидан, шу жумладан жисмоний, руҳий зўравонликдан, қийноқларга солишдан ёки шафқатсиз, қўпол, инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа шаклдаги муомаладан ҳимоя қилади.

➡️ Болаларга нисбатан зўравонлик қилиш унинг ҳуқуқий оқибатларига кўра маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

❗️Шунингдек, болаларни муттасил равишда қийнаш 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
📢 21 ноябрь, сершанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:


Мавзу: Адлия вазирлиги ташаббуси билан даромад солиғига имтиёз қўллаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари


Мавзу: Тўқимачилик саноатида халкаро брендларни жалб қилиш ва етказиб бериш занжирига олиб кириш
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Шаҳзода Қўчқорова, "Ўзтўқимачиликсаноати" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#Adliya_onlayn_muloqot

💬Онлайн мулоқот: Адлия вазирлиги Давлат хизматларини кўрсатиш ва ривожлантириш борасида амалга ошилаётган ишлар ҳамда бу борада келгусидаги режалар хусусида

Онлайн мулоқот 22 ноябрь куни соат 16:00 да вазирликнинг Фейсбукдаги “Adliya bilan muloqot/Диалог с юстицией” гуруҳи ва ютубдаги “Adliya vazirligi Ministry of Justice” канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Мавзу юзаси бўйича саволларни @adliyaga_savolbot манзили орқали юборишингиз мумкин.

Саволларга Адлия вазирлиги масъул ходимлари жавоб беради.

❗️ Жонли эфир вақтида ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб топиш имкониятига эгасиз.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_videodaydjest

📹 Ўтган ҳафта давомида Адлия тизимида қандай муҳим воқеалар, ўзгаришлар рўй берди?

Улар ҳақида ҳафталик дайжести
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⌨️ Фуқаролар “жисмоний шахслардан шахслардан олинадиган даромад солиғига имтиёз қўллаш” бўйича онлайн ариза беришлари мумкин

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева маълум қилди.

🟣Бунинг учун, ЯИДХП дан рўйхатдан ўтиб сўровномада кўрсатилган маълумотларни хато ва камчиликларсиз тўлдирилганлиги текширилади ва банк карта реквизитлари кўрсатилади.

🟣Сўровномани кўриб чиққанлик учун ҳеч қандай тўлов ундирилмайди.

🟣Сўровномага асосан ваколатли орган сўровнома тушган кундан бошлаб 5 иш кунида ариза берувчига даромад солиғи бўйича имтиёз қўлланилган ёки қўлланилмаганлиги ҳақида QR-код қўйилган хабарномани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали аризачининг шахсий кабинетига юборади.

🟣Даромад солиғи бўйича имтиёз қўлланилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик қўмитаси 15 кун ичида тўловларни амалга оширади.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Амал_қилинг

🔰 Қонунчиликка кўра, тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига қонунга хилоф равишда ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш қуйидагича жавобгарликка сабаб бўлади:

фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (1 млн 650 минг сўмдан 2 млн 310 минг сўмгача) жарима;

мансабдор шахсларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача (2 млн 310 минг сўмдан 3 млн 300 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга.

⚠️ Бундан ташқари, қасддан енгил тан жароҳати етказиш, бу ҳаракат соғлиқнинг қисқа муддат ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятини унча кўп давом этмайдиган турғун тарзда йўқотишга олиб келмаган бўлса, БҲМнинг 2 бараваридан 4 бараваригача (660 минг сўмдан 1 млн 320 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғолиблик муборак бўлсин🔥🌹🥳

ТДЮУ волонтёр-талабалари аёллар ва қизларга нисбатан киберзўравонликка қарши кураш ҳақида ижтимоий ролик тайёрлаганди. Мазкур ролик ИИВ томонидан ўтказилган танловда "Хотин -қизлар ўртасида қонун устиворлигини таъминлага қаратилган энг яхши ролик" номинациясида 2-ўринни эгаллади.

Роликни, албатта, кўринг!
Forwarded from Huquqiy axborot
#Конституциянинг_30_та_асосий_қоидаси

Ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эга.

Ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади.

Давлат уй-жой қурилишини рағбатлантиради ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратади.

Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш тартиби қонун билан белгиланади.

47-модда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Эътироф

Халқаро эътироф: Адлия вазирлиги давлат бошқаруви соҳасида энг намунали вазирлик


Бугун 22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасида илк маротаба Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати билан ҳамкорликда ўтказилган “Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастури ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маълvмот учyн: БАА ҳукумати томонидан миллий ривожланиш дастури, соҳавий стратегияларнинг ижросини таъминлашда юқори кўрсаткичларни қайд этган давлат органлари ва давлат хизматчиларини муносиб тақдирлаш мақсадида 2009 йилдан буён “Давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастури ҳар икки йилда бир марта амалга ошириб келинмоқда.
Мамлакатимизда ҳам БАА Бош вазири офиси билан ҳамкорликда жорий йилда биринчи марта “Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастури амалга оширилди.


Дастyрда 17 та вазирлик ва 70 нафардан ортиқ вазирлик ходимлари 8 та номинация (3 та институционал ва 5 та индивидуал) бўйича иштирок этди.

Баҳолаш натижаларига кўра Адлия вазирлиги:

"Намунали вазирлик" номинациясида 1-ўринни;
"Функция, хизмат ва инновацияларни амалга ошириш"номинациясида 1-ўринни;
"Интеграциялашган механизмлар соҳасидаги намунали вазирлик" номинациясида 1- ўринни эгаллади.

Шунингдек, "намунали вазир ўринбосари" номинациясида адлия вазири ўринбосари Шерзод Рабиев 1-ўринга муносиб кўрилди.

Бундан ташқари, Адлия вазирлигининг бўлим бошлиғи Отабек Ҳақбердиев "намунали ихтисослашган ходим" номинациясининг совриндори бўлди.

Ушбу юксак ва шарафли халқаро эътироф Адлия вазирлигининг 10 мингга яқин ходимлари фаолият юритувчи жамоасининг машаққатли ва шарафли меҳнати натижаси ҳисобланади. Адлия органлари халқ хизматида сидқидилдан фаолият юритишда давом этади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Intellektual_mulk

“McDonaldʼs” yoki “Wac donaldʼs” ?


Tadbirkorlarga oʻzganing tovar belgisidan foydalanish emas, oʻz tovar belgisini  yaratishni tavsiya etamiz. Ushbu fikrlarimizning sababini maqolani toʻliq oʻqib tushunib yetasiz

@adliyangiliklari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Huquqiy axborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_hudud

Adliya vazirligi: Jamoatchilik fikri biz uchun muhim

Adliya vazirligi masʼullari Andijon, Namangan va Farg'ona viloyatlarida bo‘lib, mazkur hududlardagi mahalliy OAV va jamoatchilik vakillari bilan muloqot o'tkazdi.

Shu bilan birga xizmat safari davomida viloyatlardagi Davlat xizmatlari markazlariga tashrif buyurgan fuqarolarimizning sohada olib borilayotgan ishlar va yaratilgan qulayliklar borasidagi fikr-mulohazalari tinglandi.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#FHDY_xizmatlari
#Mutaxassisga_sharhi

📌Tug'ilganlikni qayd etish bilan bog‘liq kompleks davlat xizmatlari ko‘rsatish tartibi qanday?

🔅Yaqinlaringiz bilan foydali ma'lumotlarni bo'lishishni unutmang!
Адлия органларига интеллектуал қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик қўллаш ваколати берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қирқ еттинчи ялпи мажлиси бугун ўз ишини давом эттирмоқда.

Ялпи мажлис “Ўзбекистон Республикаси адлия органлари тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун муҳокамаси билан бошланди.

Интеллектуал мулк объектларининг ишончли ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлашга ва сифатли давлат хизматларини кўрсатишга қаратилган тизимли ишлар олиб борилаётгани қайд этилди.

Қонунда адлия органларига интеллектуал мулк ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликни қўллаш ваколати берилмоқда.

Батафсил👈🏻