Forwarded from Adliya yangiliklari/Новости юстиции
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_fleshmob
🇺🇿 18-noyabr — “O‘zbekiston Respublikasining Davlat bayrog‘i to‘g‘risida”gi Qonun qabul qilingan kun munosabati bilan Adliya vazirligi tomonidan fleshmob tashkil etildi.
@adliyangiliklari
🇺🇿 18-noyabr — “O‘zbekiston Respublikasining Davlat bayrog‘i to‘g‘risida”gi Qonun qabul qilingan kun munosabati bilan Adliya vazirligi tomonidan fleshmob tashkil etildi.
@adliyangiliklari
Forwarded from Adliya yangiliklari/Новости юстиции
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_xabari
🌱 Toshkent shahrining yettita tumanida “Yashil makon” loyihasi doirasida “Adliya bog‘lari” tashkil etildi.
@adliyangiliklari
🌱 Toshkent shahrining yettita tumanida “Yashil makon” loyihasi doirasida “Adliya bog‘lari” tashkil etildi.
@adliyangiliklari
#Биз_биргамиз
''Янги нафас'' югуриш марафонида ногиронлиги бўлган шахслар ҳам иштирок этди
Адлия вазирлиги томонидан “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳаси доирасида ташкил этилган “Давлат байроғи куни”га бағишланган “Янги нафас” халқаро оммавий югуриш мусобақасида ногиронлиги бўлган шахслар қатнашди.
Марафон бир вақтни ўзида республиканинг 16 та шаҳрида ўтказилди.
Мазкур югуриш мусобақаларига Ўзбекистонда Ногиронлар, Карлар ҳамда Кўзи ожизлар жамиятларининг жами 1000 га яқин аъзолари иштирок этди.
Марафон иштирокчилари ўртача 50-150 минг сўмгача бадал тўлаб иштирок этган бўлса, имконияти чекланганлар учун эса бепул қилиб берилди.
Маълумот учун: нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан ҳисобланади.
Шунга кўра, вазирлик Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган шахсларни бирлаштириш ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш бўйича 2018 йилдан бошлаб “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳасини амалга ошириб келмоқда.
Лойиҳа доирасида вазирлик томонидан бугунги кунга қадар кўплаб йирик ижтимоий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Forwarded from Huquqiy axborot
#Диққат_танлов
🇺🇿 Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.
✅ Имтиҳонда барча иштирок этиши мумкин.
📝 Танловда иштирок этиш учун 8-dekabr.adliya.uz сайтида рўйхатдан ўтилади (15 ноябрдан 25 ноябрь 23:59 гача).
🔰 Танлов қуйидаги 2 босқичда 3 та тоифа учун алоҳида ташкил этилади:
1️⃣-босқич – тест синовлари:
▫️ умумтаълим мактаб, академик лицей ва техникум ўқувчилари учун – 27 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;
▫️ ҳуқуқшунослар ва олий таълим муассасаларида ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича ўқиётган талабалар учун – 28 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;
▫️ бошқа барча фуқаролар учун – 29 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;
2️⃣-босқич – суҳбат.
➡️ Тест синовида 8-dekabr.adliya.uz сайти орқали онлайн тарзда иштирок этилади.
☑️ Тест синови янги Конституция асосида тузилган 20 та тест саволи ва 1 та ижодий саволдан иборат. Тест саволларига энг қисқа муддатда тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан 30 нафари танлаб олиниб, уларнинг ижодий саволга жавоблари кўриб чиқилади.
❕Баҳолаш натижасига кўра, энг юқори балл тўплаган 10 нафар иштирокчи кейинги босқичга ўтади.
⏩ Иккинчи босқич (суҳбат) 8 декабрь – Конституция байрами арафасида ташкил этилади.
🖥 Суҳбат жараёнлари онлайн трансляция қилинади.
🎁 Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
⚠️ Танловда фақат битта аккаунтдан иштирок этишга рухсат этилади.
❗️Иштирокчи кейинги босқичга ўтиш вақтида турли аккаунтлардан қатнашган ҳолатлар аниқланган тақдирда, натижасидан қатъи назар, имтиҳондан четлаштирилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Telegraph
Умуммиллий Конституция имтиҳони
Forwarded from Huquqiy axborot
#Конституциянинг_30_та_асосий_қоидаси
Ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга.
Ҳеч ким уй-жойга унда яшовчи шахсларнинг хоҳишига қарши кириши мумкин эмас. Уй-жойга киришга, шунингдек унда олиб қўйишни ва кўздан кечиришни ўтказишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади. Уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.
31-модда.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга.
Ҳеч ким уй-жойга унда яшовчи шахсларнинг хоҳишига қарши кириши мумкин эмас. Уй-жойга киришга, шунингдек унда олиб қўйишни ва кўздан кечиришни ўтказишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади. Уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.
31-модда.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Diqqat_muhim
📣Ҳурматли ҳамюртлар!
Адлия вазирлигининг 1008 – “Ишонч телефони” фаолиятида вақтинча носозликлар кузатилмоқда.
Ҳозирда ушбу муаммони бартараф этиш бўйича тегишли мутахасислар томонидан чоралар кўрилмоқда.
Муаммолар бартараф этилиши билан бу ҳақида маълум қиламиз.

O‘zbekistonning Jahon savdo tashkilotiga a’zo bo‘lishi bo‘yicha Ishchi guruhning 7-yig‘ilishi o‘tkazildi
So‘nggi yillarda O‘zbekistonning Jahon savdo tashkilotiga (JST) a’zo bo‘lishi bo‘yicha tizimli ishlar amalga oshirilmoqda, jumladan, mazkur jarayonni jadallashtirish maqsadida ko‘ptomonlama va ikkitomonlama muzokaralar o‘tkazib kelinmoqda.
Shular qatorida, o‘tgan haftada O‘zbekistonning JSTga a’zo bo‘lishi bo‘yicha Ishchi guruhning 7-yig‘ilishi o‘tkazildi. Yig‘ilish davomida tovarlar va xizmatlar savdosi, investitsiya, bojxona, texnik jihatdan tartibga solish, sanitariya va fitosanitariya, intellektual mulk huquqlari va boshqa sohalar muhokama qilindi.
Shu o‘rinda ta’kidlash lozimki, milliy qonunchilikni JST bitimlari
va qoidalariga uyg‘unlashtirish JSTga a’zolik masalalarini jadallashtirishning asosiy bo‘g‘ini hisoblanadi.
Shunga muvofiq, tadbirda adliya vaziri o‘rinbosari Alisher Karimov Ishchi guruhning 6-yig‘ilishidan keyin amalga oshirilgan qonunchilikdagi o‘zgarishlar, milliy qonunchilikni JST bitimlariga uyg‘unlashtirish bo‘yicha ishlab chiqilgan loyihalar hamda yangi chora-tadbirlar haqida taqdimot qildi. Shuningdek, Milliy qonunchilikni JST bitimlariga uyg‘unlashtirish bo‘yicha yangi chora-tadbirlarni o‘z ichiga olgan yangilangan Qonunchilik harakatlari rejasi, qabul qilingan hujjatlar va ishlab chiqilan loyihalarning tarjimalari JST Kotibiyatiga taqdim etildi.
Yig‘ilish so‘nggida Ishchi guruh yig‘ilishi ishtirokchilar tomonidan Qonunchilik harakatlari rejasini amalga oshirishdagi sezilarli muvaffaqiyat yuqori baholandi va qonunchilikni muvofiqlashtirish bo‘yicha ishlar davom ettirilishi ma’lum qilindi.