Sevara Urinbayeva
2.53K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Adliya_xabari #davlat_xizmatlari

Шофиркон туманида замонавий Давлат хизматлари маркази биноси фойдаланишга топширилди

Эндиликда ушбу марказ орқали фуқаролар 300 дан ортиқ давлат хизматларидан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Янги Давлат хизматлари маркази ҳам экстерриториаллик тамойили асосида, яъни яшаш жойидан қатъий назар хизматлардан фойдаланиш имконини беради. Марказ Шофиркон туманининг 184 000 дан ортиқ аҳолисига хизмат кўрсатиш учун барча шарт-шароитларга эга.

Янги бинода адлия бўлими, юридик хизмат кўрсатиш маркази, ФҲДЁ бўлими ва давлат хизматлари марказининг бир жойда бўлиши ҳудуд аҳолисига яна бир қулайлик яратади.

Очилиш маросимида Бухоро вилояти ҳокими, адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев, Бухоро вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти ва Шофиркон туман ҳокими, адлия бўлими вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, меҳнат фахрийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Бино қурилишида, замонавий шаҳарсозлик нормаларига мувофиқлик ва фуқаролар учун энг қулай шароитларни яратишга алоҳида эътибор берилди. Бу ерда электрон навбат тизими, ахборот киоскаси, электрон хизматлардан мустақил фойдаланиш бурчаги ташкил қилинган. Болалар майдончаси, овқатланиш жойи, мини-кутубхона ва бепул Wi-fi билан таъминланган ҳамда фуқаролар учун қулай кутиш майдони, шунингдек, марказ ногиронлар аравачалари ҳамда қўшимча инфратузилма ва Брайл шрифтидаги маълумотлар билан жиҳозланган.

Марказ кунига 500 нафаргача фуқарога давлат хизматлари кўрсатиш имкони мавжуд.

Бинода имкониятлари чекланган шахслар учун ҳам зарур шароитлар яратилган. Бир сўз билан айтганда, ҳар бир фуқарога — алоҳида эътибор, жамиятнинг барча қатламлари манфаатлари ҳисобга олинган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_biz_birgamiz

Ҳар бир хонадонга етказилган зарарнинг ўртача миқдори аниқланмоқда

28 сентябрь куни Тошкент шаҳри Сергели туманида содир бўлган фавқулодда ҳолат оқибатида 26 та кўп қаватли уйдаги 592 та хонадон ҳамда 8 та хизмат кўрсатиш шохобчаси, 1 та мактаб ва 2 та боғча биноларининг фасад қисми ҳамда дераза-ромларига зарар етган. Шунингдек, ҳудуддаги 24 та кўп қаватли уй ва 25 та ҳовлининг фасад, ойна-ром ва том қисми зарар кўрган. Воқеа жойида адлия органлари ходимлари ҳам жабр кўрган аҳоли билан учрашиб, уларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар бермоқда. Хусусан вазирлик ҳузуридаги Х.Сулайманова номидаги Республика суд экспертиза маркази экспертлари содир бўлган жойда ҳолат бўйича ўрганиш, аниқлаш ишларини олиб бормоқда.

Тайёрланган репортажда бу ҳақда батафсил сўз юритилади👆🏻
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Mening_ustozim

Тўлиб-тошиб, шошиб, ёниб хотирлашга лойиқ устозларнинг борига шукур!

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан йўлга қўйилган махсус лойиҳа доирасида Адлия ходимлари устозларни хотирлади.
Мен ҳам ўз хотираларим билан бўлишдим🥰🔥

Бахтимизга соғ бўлинг, азиз устозлар☺️😘🌹
#Mening_ustozim

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан йўлга қўйилган махсус лойиҳа доирасида Адлия ходимлари устозларни хотирлади. Вазирликнинг Интеллектуал мулк департаменти бошлиғи Есемурат Каньязов ҳаёт йўлидаги устозлари ҳақида гапириб берди.

Қулоқ тутинг 📹https://youtu.be/0pYtwq970uY?si=qOfLyX5VboTyE7Iy
Ҳамма ҳам Ўқитувчи бўлавермайди.
Худди шундай ҳамма ҳам устозлик мақомини ололмайди.Унга меҳрларни қозониш орқали эришилади ва млн.лаб юраклар уларни йиллар давомида қалбида ,хотирасида сақлайди
Шундай эъзоз барчага насиб қилсин 🙏
Байрам муборак 😊😘💐
#Mening_ustozim

Adliya xodimlari ustozlarini xotirladi

Shoxidaxon Yuldasheva, Adliya vazirligi boshqarma boshlig‘i: Ustozlarim motivatorim bo‘lishgan. Kreativlik, tashkilotchilik qobiliyatlari ustozlarimdan singgan.

👉Batafsil

@adliyangiliklari
#Mening_ustozim

Adliya xodimlari ustozlarini xotirladi

Xayriddin Fayziyev, Adliya vazirligi faxriylar kengashi raisi: Ustozimiz bizga juda mehribon va samimiy inson edi. Ayol bo‘lsa ham biz bilan futbol o‘ynardi...

👉Batafsil

@adliyangiliklari
#2023_йил_1_октябрдан

🗓 1 октябрдан нималар ўзгаради?

▪️Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар фақат суд томонидан қўлланилади БАТАФСИЛ

▪️Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга олганларга субсидия берилади БАТАФСИЛ

▪️Шамол станциясида ишлаб чиқарилган электр учун “Яшил энергия” сертификати берилади БАТАФСИЛ

▪️Айрим фуқароларнинг халқаро IT-сертификатларини олиш харажатлари қоплаб берилади БАТАФСИЛ

▪️Табиий газ шартномаларига оид маълумотлар Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига киритилади БАТАФСИЛ

▪️Сейсмик хавфсизлиги II–IV тоифадаги бино ва иншоотлар бўйича мутахассислар сертификатлаштирилади БАТАФСИЛ

▪️Айрим нафақа ва моддий ёрдам бўйича аризалар “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали қабул қилинади БАТАФСИЛ

▪️Эксклюзив ҳуқуқлар берилган хўжалик юритувчи субъектларнинг реестри шакллантирилади БАТАФСИЛ

▪️Муниципал мулклар тўғрисидаги маълумотлар “Рақамли Тошкент” комплекс дастурига интеграция қилинади БАТАФСИЛ

▪️Сув ҳавзалари “E-auksion” орқали ижарага берилади БАТАФСИЛ

▪️Шаҳарсозлик соҳасидаги айрим мутахассисларни сертификатлаш тизими жорий этилади БАТАФСИЛ

▪️Капитал бозори янада ривожлантирилади БАТАФСИЛ

▪️Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилади БАТАФСИЛ

▪️Оғир ҳаётий вазиятдаги ҳар бир оила бўйича “ижтимоий хизмат иши” юритилади БАТАФСИЛ

▪️“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури амалга оширилади БАТАФСИЛ

▪️Айрим кичик тадбиркорлик субъектларига асосий воситаларни сотиб олиш учун лизинг берилади БАТАФСИЛ
#Mening_ustozim

Adliya xodimlari ustozlarini xotirladi

Shahnoza Soatova, Adliya vazirining davlat tili bo‘yicha maslahatchisi: Ustozim shogirdining haqqiga, hatto bitta so‘ziga ham xiyonat qilmaydigan inson bo‘lgan...

👉Batafsil

@adliyangiliklari
#Биласизми

❗️Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар

🔹1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” этиб белгиланган ҳамда ушбу кун байрам (дам олиш) куни ҳисобланади.

🔹Болаларга таълим-тарбия берадиган барча педагог ходимлар доимий равишда бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.

🔹Педагоглар учун 56 кунлик йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътиллар берилади.

🔹Педагоглар ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади.

🔹Мактаб ўқитувчиларига фаолиятни баҳолаш мезонлари асосида 10 фоиздан 40 фоизгача, кутубхоначи ва психологларга 10 фоиздан 20 фоизгача устама белгиланади.

🔹Фан олимпиадаси ғолибини тайёрлаган ўқитувчилар рағбатлантирилади.

🔹Ўқитувчилар касал бўлиб қолганида моддий ёрдам берилади.

🔹Олимпиада ғолиби бўлган ўқитувчиларга 150 фоизгача устама берилади.

🔹Ўзи дарс берадиган фани бўйича халқаро тан олинган ва миллий сертификатга эга бўлган ўқитувчиларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

🔹“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолиби бўлган мактабга ярим миллиард сўм берилади.

🔹Инклюзив синф ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади.

🔹Олис ҳудудларда дарс бераётган ўқитувчиларга 50 фоизгача устама берилади.

🔹Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади.

🔹Кўп йиллик стажга эга педагоглар мажбурий аттестацияга жалб қилинмайди.

🔹Халқаро фан олимпиадаларини тайёрлаган ўқитувчиларга малака тоифаси аттестациясиз берилади.

🔹Республика фан олимпиадаси ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар малака тоифаси бир поғона оширилади.

🔹Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади.

🔹Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.

🔹Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик бор.
#Биласизми

🏢 Қонунчиликка кўра, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар уларга давлат томонидан иккиламчи бозордан олиб берилган уй-жойларни мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ўз номига расмийлаштиришда нотариус ва кадастр хизматлари учун (олди-сотди шартномаси ва кўчмас мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш) давлат божи тўлашдан озод этилиши белгиланган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_videodaydjest

📹 Ўтган ҳафта давомида Адлия тизимида қандай муҳим воқеалар, ўзгаришлар рўй берди?

Улар ҳақида ҳафталик дайжести
#Adliya_onlayn_muloqot

💬Онлайн мулоқот: Адлия органлари ва муассасаларида HR-менежмент тизими: қулайлик ва шаффофлик

Онлайн мулоқот 4 октябрь куни соат 16:00 да вазирликнинг Фейсбукдаги “Adliya bilan muloqot/Диалог с юстицией” гуруҳи ва ютубдаги “Adliya vazirligi Ministry of Justice” канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Мавзу юзаси бўйича саволларни @adliyaga_savolbot манзили орқали юборишингиз мумкин.

Саволларга Инсон ресурслари бошқармаси масъул ходимлари жавоб беради.

❗️ Жонли эфир вақтида ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб топиш имкониятига эгасиз.
#Сўраган_эдингиз

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон қарорига мувофиқ:

💠Хорижга чиқиш биометрик паспорти туғилган кунидан бошлаб бир ёшгача болаларга — икки йил муддатга берилади.

📌Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти-хорижга чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш, шунингдек, хорижда туриш вақтида эгасининг шахсини ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқлайдиган, паспорт эгасининг шахсий биографик маълумотлари ва биометрик параметрлари сақланган электрон ахборот ташувчига (чипга) эга бўлган ҳужжат ҳисобланади.
#Биласизми

🚫 Пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда нималар тақиқланади?

Батафсил инфографикада👆
#Soʻragan_edingiz

Апостиль қандай ҳужжатларга қўйилмайди?

📝Апостиль:

🔹чет элда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан содир этилган расмий ҳужжатларга;

🔹тижорат ёки божхона операцияларига тўғридан тўғри алоқадор бўлган расмий ҳужжатларга;

🔹Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортига, идентификация ID-картасига, ҳарбий билетга қўйилмайди.

✔️Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 декабрдаги 732-сон қарори билан тасдиқланган “Расмий ҳужжатларга апостил қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг” маъмурий регламенти.
Адлия тизимига ишга қабул, талабгорларга қўйиладиган талаблар, HR-менежмент тизими, кадрлар турғунлиги ва сифати, уларни малакасини ошириш, меҳнат қонунчилиги доирасида ишни ташкил этиш масалалари ҳақида онлайн мулоқот давомида гаплашдик.

Қизиққанлар ҳавола орқали тўлиқ кўриши мумкин☺️

📽https://youtube.com/watch?v=Fh9A1M8F0vE