Sevara Urinbayeva
2.58K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Ziyo_ulash

Зиё улашишга жамоамиз бел боғлади.

Маҳалларда ва чекка ҳудудларда яшаётган ёшларга китоблар улашиш бўйича хайрли лойиҳа амалга ошириляпти.

Бугун вазирлик марказий аппарати ва муассасалари ходимлари ўзи севиб ўқиган асарларни ёки сотиб олган китобларини вазирликдаги махсус штабга олиб келиб топширишяпти. Ҳозирга қадар 200дан ошиқ китоблар тўпланди.

Мазкур хайрия лойиҳасида ҳар бир бошқарма, департамент ходимлари фаол қатнашишмоқда.

Зиё улашишга чоғланган ҳар бир ҳамкасбимдан фахрланаман 😍 Сиз ҳам сафамизга қўшилинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ziyo_ulash

Зиё улашишда адлия вазири Акбар Тошқулов жамоамиз етакчиси сифатида челленжни бошлаб берди.

Вазирлик марказий аппарати ходимлари лойиҳа доирасида вазирликда ташкил этилган махсус штабга китобларни олиб келиб топширишди
#Ziyo_ulash

Адлия вазирлиги ташаббуси билан маҳаллаларда ёшлар учун кутубхоналар ташкил қилинмоқда

Бугун, 9 февраль куни Алишер Навоийнинг 583 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги яна бир маърифий ташаббусни бошлаб берди.

Вазирлик томонидан республика бўйича туман ва шаҳарлардаги 4-секторда жойлашган маҳаллаларда ёшлар учун кутубхоналар ташкил этиш лойиҳасига старт берилди.

Лойиҳадан кўзланган мақсад мамлакатимизда ёшлар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, уларда китоб ўқишга бўлган қизиқишни орттириш ва интеллектуал салоҳиятини оширишга бўлган интилишни
қўллаб-қувватлашдир.

Акция доирасида Президент асарлари, ўзбек адабиёти дурдоналари, жаҳон адабиёти, ҳуқуқий ва болалар адабиётига оид 100 турдан ортиқ китоб тўпламлари маҳаллаларга юборилди. Тизимдаги раҳбар ва ходимлар ушбу ташаббусни қўллаб-қувватладилар.

Хусусан, адлия вазири Акбар Тошқулов Сирдарё вилоятига хизмат сафари давомида Янгиер шаҳридаги “Наврўзобод” маҳалласида кутубхона очилиши тадбирида иштирок этиб, Адлия вазирлиги жамоаси номидан “зиё_улаш” челленжи доирасида маҳаллага 500 дан ортиқ китоблар совға қилинди. Тадбирда таниқли шоир ва ёзувчилар, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этди.

Кутубхонада аҳоли, айниқса, ёшлар бўш вақтини унумли ўтказиш учун барча шароитлар яратилди. Китоблар билан бирга замонавий ва қулай мебель жиҳозлари, китоб жавонлари, компьютер жамланмалари тақдим этилди.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун вазирлик томонидан электрон кутубхона ҳам совға қилинди. Унда барча китобларнинг электрон ва аудио шакллари жамланган.

Ушбу лойиҳа доирасидаги ишлар бошқа ҳудудларда ҳам давом эттирилади.

Адлия органлари ва муассасалари ходимлари янги анъанани бошлаб берди, уни хоҳлаган киши давом эттириши мумкин. Сиз ҳам маҳаллангизга зиё улашиб, кутубхоналар ташкил қилишда ўз ҳиссангизни қўшишингиз мумкин.

Барча юртдошларимизни “зиё_улаш” челленжида иштирок этишга таклиф қиламиз!
Forwarded from Allaev Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Shu kunlarda ijtimoiy tarmoqlarda yaxshi tashabbus boshlanganini eshitib kayfiyatim ancha ko’tarildi. Ayniqsa, bu tashabbus Adliya vazirligidan chiqqani quvontirdi odamni.

#ziyo_ulash xeshtegi bilan vazirlik xodimlari kitob hadya etayotgan videolari tarmoqlarda tarqaldi. Bu ezgu harakat yuqumlilik kasb etib butun respublika bo’ylab tarqalishini istar edik. Har bir xonadonga kitoblar kirib borsa, kelajak uchun foydali boʻladi deb oʻylayman.

Asaxiy.uz va Asaxiybooks jamoasi ham ushbu ijtimoiy loyihada ishtirok etadi.
Forwarded from Asaxiy Books
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Sovgʻaga kitob olmagan boʻlsangiz 1 dona oling: Asaxiy Books sovgʻasi

Bugun #ziyo_ulash ijtimoiy loyihasida qatnashib, insonlarga kitob ulashdik.

Kameramiz tasvirlariga muhrlangan lavhalar, insonlarning kitobga munosabati bilan video orqali tanishing. Siz ham ijtimoiy loyihada ishtirok eting va ziyo ulashing.

@asaxiybooks
#ziyo_ulash

Адлия вазирлиги ташаббуси билан #ziyo_ulash акцияси ҳудудларда давом этмоқда.

Бугун “14 февраль -Халқаро китоб ҳадя қилиш куни” муносабати билан 34 та маҳаллада ёшлар учун кутубхоналар ташкил этилди.

Кутубхоналарга 6,7 мингдан зиёд Президент асарлари, ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари, болалар ва ҳуқуқий адабиётлар, 26 та компьютер ва 451 та мебель жиҳозлари совға қилинди.

Шу билан бирга, 40 минг китобни ўзида жамлаган электрон кутубхонадан фойдаланиш имконияти яратилди.

Акциямизга Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Автомобил йўллари давлат қўмитаси ҳамда Нотариал палата ҳам қўшилди.

#ziyo_ulash акциясига старт берилгандан буён 100 та маҳаллада кутубхоналар ташкил қилиниб, 31 мингга яқин китоблар, 66 та компьютер ва 1100 дан ортиқ мебель жиҳозлари совға қилинди.

Келгусида акция доирасида яна 108 та маҳаллада кутубхоналар ташкил қилиш режалаштирилган.

Барча юртдошларимизни #ziyo_ulash акциясида иштирок этишга таклиф қиламиз!
Adliya vaziri andijonlik yoshlar bilan uchrashdi

Joriy yilning 14-fevralida Adliya vaziri A.Toshqulov Andijon viloyatiga amalga oshirgan xizmat safari davomida "Vatanpavarlik va milliy qadriyat" mavzusida yuristprudensiya yo‘nalishida tahsil olayotgan talaba yoshlar bilan uchrashuv o‘tkazdi.

Ochiq muloqot davomida yoshlarning muammolari, taklif va mulohazalari tinglandi hamda talaba yoshlarni qiziqtirgan savollarga batafsil javoblar berildi.

Shuningdek, Adliya vaziri tomonidan #Ziyo_ulash aksiya doirasida talabalarga Prezident asarlari, o‘zbek adabiyoti durdonalari, jahon adabiyoti, huquqiy va bolalar adabiyotiga oid 100 turdan ortiq kitob to‘plamlari sovg'a qilindi.
#ziyo_ulash акциясининг навбатдаги босқичи

Бугун Адлия вазирлиги ташаббуси билан республика бўйича ўтказилаётган #ziyo_ulash акцияси доирасида "Навруз" байрами арафасида 108 та маҳаллада ёшлар учун кутубхоналар ташкил этилди.

Акция давомида республикадаги 213 та маҳаллада кутубхона ташкил қилиниб, 60 мингга яқин китоблар, 155 та компьютер ва 2 240 дан ортиқ  мебель жиҳозлари совға қилинди.

Шу билан бирга, 40 минг китобни ўзида жамлаган электрон кутубхонадан фойдаланиш имконияти яратилди.

Акцияда адлия органлари билан биргаликда “ЎзАрхив” агентлиги, Нотариал палата, Тошкент давлат юридик университети, Юристлар малакасини ошириш маркази, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ҳамда Интеллектуал мулк маркази ҳам иштирок этди.

Келгусида Адлия вазирлиги томонидан кутубхона ташкил қилинган маҳаллаларда китобхон ёшлар учун республика бўйича танлов ташкил этилиши режалаштирилган.