Sevara Urinbayeva
2.58K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Адлия_хабари

❗️Умуммиллий Конституция имтиҳонининг финал босқичи бошланди

➡️ Имтиҳон жараёнларини ушбу ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин: https://www.youtube.com/live/veMAkHq6QSU?si=gdvsMFfISoIscmaV

🎁 Ғолиблар диплом ва қуйидаги қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади:

▫️1-ўрин – телевизор;
▫️2-ўрин – планшет;
▫️3-ўрин – смарт соат.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Huquqiy axborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари

❗️“Конституция – ҳуқуқларим пойдевори” иншолар танлови ғолиблари аниқланди

📖 Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан “Конституция – ҳуқуқларим пойдевори” мавзусида иншолар танлови ташкил этилди.

☑️ Танлов умумтаълим, касб-ҳунар мактаблари, академик лицей ва техникум ўқувчилари ўртасида 3 босқичда ўтказилди.

📝 Танловда жами 20 мингдан ортиқ ўқувчи қатнашиб, шундан 42 нафари (ҳар бир ҳудуддан 3 нафардан) республика босқичида иштирок этди.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан иншоларни баҳолашда унинг мазмундорлиги ва мавзуга ёндашишда мустақил фикрнинг устунлиги, мавзуни ёритишдаги ўзига хослик, бадиий ифодавийлик, имловий-услубий хатолардан холилиги каби мезонлар инобатга олинди.

🔰Шунга кўра, танловда қуйидаги иштирокчилар ғолиб деб топилди:

1️⃣-ўрин Лола Музаффарова, Навоий вилояти Кармана туманидаги 22-мактабнинг 10-синф ўқувчиси;

2️⃣-ўринДилшода Абдусаидова, Жиззах вилоят юридик техникуми 1-курс талабаси;

3️⃣-ўрин Асилбек Очилов, Бухоро вилоят юридик техникуми 1-курс талабаси.

➡️ Ғолиб иштирокчиларнинг иншолари билан мана бу ерда батафсил танишишингиз мумкин.

🎁 Ғолиблар диплом ва қуйидаги совғалар билан тақдирланади:

▫️1-ўрин – телевизор;
▫️2-ўрин – планшет;
▫️3-ўрин – смарт соат.
#Адлия_хабари

Аҳолининг малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади

“Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Мазкур Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга юридик ёрдам кўрсатиш учун жиноят, фуқаролик ишлари ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича ҳамда қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда адвокатнинг иштирок этишини таъминлаш тартибини белгилашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Қонун фуқароларнинг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтиришга ҳамда давлат ҳисобидан малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқини таъминлашга хизмат қилади.
Forwarded from Huquqiy axborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари

Yangi tadbirkorlik subyektlari ro’yxatdan o’tkazildi


👨🏻‍💻 Shayxontohur tuman adliya bo‘limi Davlat xizmatlari markazi xodimlari tomonidan Malika savdo majmuasida sayyor davlat xizmatlari tashkil etildi.

📍Malika savdo majmuasida davlat ro‘yxatidan o‘tmasdan tadbirkorlik faoliyati bilan shug‘ullanib kelayotgan fuqarolarga amaliy yordam ko’rsatilib, ularning tadbirkorligi davlat ro‘yxatidan o‘tkazildi.

✔️Sayyor davlat xizmatlari ko‘rsatilishi jarayonida 10 dan ortiq noqonuniy tadbirkorlik faoliyati qonuniylashtirildi.
#Адлия_хабари

Ҳуқуқ устуворлиги соҳаларида ўзаро тажриба алмашилади

Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари М.Икрамов Ўзбекистон делегaцияси таркибида Италия давлатининг Рим шаҳрида расмий ташриф билан бўлиб турибди.

Ташрифдан мақсад – Ўзбекистон ва Европа ўртасидаги мавжуд муносабатларни янада мустаҳкамлаш, Европа томони билан нодавлат нотижорат ташкилотлар, сиёсий партиялар, диний ташкилотлар ва касаба уюшмалари фаолиятларини янада ривожлантириш, ҳуқуқ устуворлиги соҳаларида ўзаро тажриба алмашиш ҳамда Ўзбекистон халқаро имижини мустаҳкамлаш.

Ташрифнинг биринчи куни Италия депутатлар палатасида Ўзбекистон делегaцияси иштирокида брифинг ташкил этилди. Тадбирда Италия томонидан Парламент депутатлари ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир давомида Италия томонига Ўзбекистонда сўнгги йиларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, аёлларнинг ижтимоий иқтисодий муносабатлардаги ролини ошириш ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва эришилган ютуқлар ҳақида маълумот берилди.

Адлия вазири ўринбосари М.Икрамов ўз маърузасида давлатимиз янги Конституцияси ва “Ўзбекистон – 2030” Стратегиясига асосан нодавлат ва нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, виждон эркинлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Маълумот учун: Шу ўринда, Италия ОАВда Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтган давр мобайнида 18 та меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлиги, сўнгги 5 йилда нодавлат нотижорат ташкилотларининг сони 3500 кўпайганлиги ҳамда уларнинг сони 9361 тага етганлиги, шунингдек, виждон эркинлиги борасида амалга оширилган ижобий ўзгаришлар, натижада Ўзбекистон 2023 йилда АҚШ Давлат департаменти томонидан диний эркинлик борасида ижобий ўзгариш қилмаган «Махсус кузатувдаги мамлакатлар» рўйхатига киритмагангилиги ҳақидаги маълумотлар ёритилди.