#Adliya_sport
Адлия муассасалари ўртасида "Адлия спартакиадаси" ўтказилмоқда
Адлия вазирлиги тизимида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ходимлар ўртасида спортни янада оммалаштириш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, спорт билан мунтазам шуғулланишини рағбатлантириш, шунингдек ходимлар ўртасида жамоавий ва дўстона муҳитни шакллантириш мақсадида жорий йилнинг 8-10 сентябрь кунлари адлия муассасалари ўртасида биринчи марта “Адлия спартакиадаси” ташкил қилинмоқда.
Адлия спартакиадасида спортнинг 9 тури бўйича 9 та адлия муассасалари ўзаро баҳс олиб бормоқда.
Ҳотин-қизлар спортнинг дартс, бадминтон, стол тенниси, енгил атлетика, шахмат ҳамда шашка каби спорт турларида, эркаклар эса мини-футбол, армрестлинг, енгил атлетика, шахмат ҳамда шашка каби спорт турларида беллашмоқда.
Арқон тортиш шартида адлия муассасаларидан
1-ўринни ТДЮУ жамоаси
2-ўринни Суд экспертизаси жамоаси
3-ўринни Адолат жамоаси эгаллади.
Аёллар ўртасида ўтказилган югуриш мусобақаси натижалари:
1-ўрин Саида Адилова (Ўзархив)
2-ўрин Таисия Ромаданова (Суд экспертизаси)
3-ўрин Ирина Колокина (ТДЮУ)
Эркаклар ўртасида ўтказилган югуриш мусобақаси натижалари:
1-ўрин Шавкат Расулов (Интеллектуал мулк)
2-ўрин Жаҳонгир Муҳаммедов (Адолат)
3-ўрин Жамол Қурбонов (Ўзархив)
Аёллар ўртасида ўтказилган бадминтон мусобақаси натижалари:
1-ўрин Ирина Колокина (ТДЮУ)
2-ўрин Т. Раҳматуллаева (Интеллектуал мулк)
3-ўрин Д. Шоюнусова (ЮМОМ)
Дартс мусобақаси натижалари:
1-ўрин Шаҳноза Шукурова (Адолат)
2-ўрин Мавлуда Мансурова (Персоналлаштириш)
3-ўрин Камила Файзиева (Ўзархив)

#Adliya_xabari
Спорт мактаблари ўқувчи-спортчиларининг овқатланишига қўйиладиган гигиеник талаблар Адлия вазирлигида ҳисобга олинди
Гигиеник талабларга кўра, ўқувчи-спортчилар учун озиқ-овқат рациони қуйидаги асосий гигиеник талабларга жавоб бериши керак:
– рационнинг кунлик калория миқдори спортчининг энергия сарфларига мос келиши;
– рационнинг кимёвий таркиби, калория миқдори ва ҳажми спорт турини ҳамда тайёргарлик даврини ҳисобга олган ҳолда ўқувчи-спортчи организмининг эҳтиёжлари ва хусусиятларига мос келиши;
– озиқ-овқат таркибидаги оқсиллар, ёғлар ва углеводлар баланслашган бўлиши, уларнинг миқдори спорт турини ва машғулот жараёнининг интенсивлигини ҳисобга олган нисбатларда бўлиши;
– кундалик рационда ўсимлик ва ҳайвон маҳсулотларининг кенг ассортименти бўлиши;
– озиқ-овқат зарарсиз (заҳарли моддалар ва патоген бактерияларни ўз ичига олмаган ҳолда) бўлиши.
Шунингдек, ушбу Гигиеник талаблар билан спорт турлари билан шуғулланувчи ўқувчи-спортчилар учун кунлик талаб этиладиган калория ва асосий озуқавий моддалар (оқсил, ёғ ва углеводлар), кунлик витамин ва минерал моддалар миқдорлари белгиланмоқда.
Бундан ташқари, Гигиеник талабларда ўқувчи-спортчилар учун рационни тузишда маҳсулотларга ишлов бериш усули, ошқозонда озуқавий моддаларни ҳазм қилиш вақти, уларнинг ичакларда ҳаракатланиш тезлиги ва маҳсулотларнинг организмда сўрилиши ҳисобга олиниши шартлиги назарда тутилмоқда.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Адлия вазирлиги: аҳоли яшаш пунктларининг атмосфера ҳавосидаги зарарли ва заҳарли моддаларнинг рухсат этилган гигиеник меъёрлари белгиланди
Аҳоли яшаш пунктларининг атмосфера ҳавосидаги зарарли ва заҳарли моддалар, продуцент микроорганизмлар, бактериал препаратлар ва аэроионларнинг рухсат этилган гигиеник меъёрлари Адлия вазирлигида ҳисобга олинди (ҳисоб рақами 205, 08.09.2023 й.).
Гигиеник меъёрларга кўра, аҳоли яшаш пунктларининг атмосфера ҳавосидаги ифлослантирувчи моддаларнинг рухсат этилган меъёрлари (РЭМ) бир марталик (20-30 дақиқа), ўртача суткалик, ойлик, йиллик каби миқдорларда белгиланиши қайд этилган.
Шунингдек, Гигиеник меъёрларда:
аҳоли яшаш пунктларининг атмосфера ҳавосидаги зарарли моддаларнинг номи ва рухсат этилган меъёрлари;
аҳоли яшаш пунктларининг атмосфера ҳавосидаги зарарли моддаларнинг (оғир металлар) номи ва ўртача ойлик рухсат этилган меъёрлари;
аҳоли яшаш пунктларининг атмосфера ҳавосидаги зарарли моддаларнинг тахминий хавфсиз таъсир қилиш даражалари;
аҳоли яшаш пунктларининг атмосфера ҳавосидаги зарарли (потенциализация таъсирига эга) моддалар;
аҳоли яшаш пунктларининг атмосфера ҳавосидаги продуцент-микроорганизмларнинг номи ва рухсат этилган меъёрлари;
аҳоли яшаш пунктларининг атмосфера ҳавосидаги бактериал препаратларнинг номи ва рухсат этилган меъёрлари;
аҳоли яшаш пунктларининг атмосфера ҳавосидаги зарарли (ракета ёқилғиси таркибий қисмлари) моддаларнинг номи ва рухсат этилган меъёрлари;
аҳоли яшаш пунктларининг атмосфера ҳавосидаги заҳарли (фосфорорганик) моддалар номи ва рухсат этилган меъёрлари;
аҳоли яшаш пунктларининг атмосфера ҳавосидаги заҳарли (фосфорорганик) моддалар номи ва тахминий хавфсиз таъсир қилиш даражалари;
аҳоли яшаш пунктларининг атмосфера ҳавосидаги заҳарли (тери-яллиғланиш таъсирига эга) моддаларнинг номи ва тахминий хавфсиз таъсир қилиш даражалари (ТХТҚД) белгиланмоқда.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#videodaydjest
📹 Ўтган ҳафта давомида Адлия тизимида қандай муҳим воқеалар, ўзгаришлар рўй берди?
Улар ҳақида ҳафталик дайжести
📹 Ўтган ҳафта давомида Адлия тизимида қандай муҳим воқеалар, ўзгаришлар рўй берди?
Улар ҳақида ҳафталик дайжести
#Adliya_xabari
Адлия вазирлиги томонидан Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари шахсий таркибининг энг кўп сонини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ушбу Низомда идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари (бундан ўта муҳим ва тоифаланган объектларни, шунингдек махсус юкларни қўриқлашда хизмат ўтайдиган идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари мустасно) шахсий таркибининг энг кўп сонига бўлган талаблар белгиланди.
Хусусан, идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари шахсий таркибининг энг кўп сони объектда ташкил этиладиган постлар ва унга ажратиладиган штат бирлиги сонидан келиб чиқади.
Постлар объектнинг қуйидаги ҳудудларида ташкил этилади:
фуқаролар (транспортлар) учун мўлжалланган назорат-ўтказиш жойларида;
объект ҳудудининг чегараси (периметри) бўйлаб унинг ички ёки ташқи қисмларида ёхуд унга яқин ҳудудларда;
объектнинг алоҳида аҳамиятга эга бўлган муайян қисмида.
Назорат-ўтказиш жойларида битта пост қуйидаги асосларга кўра ташкил этилади:
ўртача арифметик ҳисоб бўйича бир соатда объектнинг 400 тагача ходимлари назорат-ўтказиш жойидан кириб-чиққан тақдирда;
ўртача арифметик ҳисоб бўйича бир соатда 20 тагача транспорт воситалари назорат-ўтказиш жойидан кириб-чиққан тақдирда.
Объект ҳудудининг чегараси (периметри) бўйлаб унинг ички ёки ташқи қисмларида ёхуд унга яқин ҳудудларда ҳар 500 метргача бўлган масофада битта пост ташкил этилади.
Объектнинг алоҳида аҳамиятга эга бўлган муайян қисмида, шунингдек объектнинг қўриниши чекланган ҳудудларида (бурилиш ва нотекисликлар) 500 метр масофа инобатга олинмаган ҳолда битта пост ёки битта патруллик йўналиши белгиланади.
Объектни қўриқлашда битта 24 соатлик пост учун 9 штат бирлик ажратилади.

Forwarded from Adliya yangiliklari/Новости юстиции
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_brifing
Joylarga chiqqan holda davlat xizmatlarini ko‘rsatish tartibi to‘g‘risida
AOKAda Adliya vazirligi axborot xizmati rahbari Sevara Urinbayeva ishtirokida ushbu mavzuda brifing bo‘lib o‘tdi.
@adliyangiliklari

#Адлия_хабари
Адлия вазирлигининг энг қуйи тизимлари фаолияти ўрганилмоқда
Шу кунларда адлия вазири ўринбосари X.Meliyev бошчилигидаги ишчи гуруҳ Адлия вазирлигининг энг қуйи тизимлари фаолиятини ўрганишмоқда.
Айни вақтда вазирлик ишчи гуруҳи томонидан Жиззах вилоятидаги Адлия бўлимлари, Давлат хизматлари марказлари ҳамда ФҲДЁ органлари фаолияти ўрганилмоқда.
Қуйи тизимлар фаолиятини ўрганиш жараёнида фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини аниқлаш ва мавжуд камчиликларни бартараф этишдан ташқари, тизим масъуллари фаолиятини жадаллаштириш, фуқаролар учун яратилган шароитларни янада яхшилаш, ходимларнинг фуқаролар билан мулоқот қилиш кўникмаларни ошириш мақсад қилинган.

Адлия вазири ўринбосари А.Каримов Юнусобод туман адлия бўлими фаолиятидаги муаммоларни ўрганди
Адлия вазирлиги томонидан тизимдаги энг қуйи бўғин ҳисобланган туман (шаҳар) адлия бўлимлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида доимий равишда тегишли кўрсатма ва тавсиялар бериб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 11 сентябрь куни адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов томонидан соҳада кузатилаётган мавжуд муаммолар Юнусобод туман адлия бўлими фаолияти мисолида атрофлича таҳлил қилинди.
А.Каримов томонидан адлия органларининг асосий вазифаси қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш эканлиги таъкидланиб, бунда бюрократия ва ортиқча ҳужжатбозликни кескин камайтириш орқали одамларни оғирини енгил қилишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги қайд этилди.
Шунингдек бўлим фаолиятини ўрганиш давомида, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишда маҳаллалардаги фаоллар имкониятидан фойдаланилмаётганлиги танқид остига олиниб, маҳалладаги еттилик билан бевосита ҳамкорликни йўлга қўйиш аҳолининг ҳуқуқий онгини оширишга хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди.
Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш борасида бошқа давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида кўрсатма берилди.
Аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш ва бўлимга келиб тушган ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида “тайм-менежмент” асосида ишни тўғри ташкил қилиш иш самардорлигини ошириши қайд этилди.
Қонунийлик ва қонун устуворлигини таъминлашда Юридик хизмат кўрсатиш марказининг роли катта эканлиги, ҳужжат лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш, хулоса беришда қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этиш ва бу борада эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар таъкидлаб ўтилди.
Шу билан бирга аҳолининг ҳуқуқий муаммолари билан жойига чиққан ҳолда ишлаш, жумладан, фуқароларни қийнаб келаётган масалаларни уйма-уй юриб ҳал қилишга кўмаклашиш ҳамда сайёр қабулларни самарали ташкил қилиш бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

📣 Юридик техникумларда ўқиш учун Сизда яна имконият бор
📝 Қонучиликка кўра, қуйидаги абитуриентлар Адлия вазирлигининг юридик техникумларига кириш имтиҳонларисиз, қабул параметрларидан ташқари тўлов-контракт асосида қабул қилинади:
🔸Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейни тамомлаган, ўзлаштириш кўрсаткичи 56 ва ундан юқори фоизлик натижага эга битирувчилар;
🔸жорий йилда ўқишга кириш учун республика ОТМнинг “юриспруденция” таълим йўналиши бўйича тест синовларида иштирок этиб, ўқишга тавсия этилмаган, бироқ юридик техникумлардаги тест синовларида ўтиш балини тўплаган абитуриентлар;
🔸чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи B2 ва ундан юқори даражадаги давлат малака сертификатига ёки халқаро сертификатларга эга абитуриентлар.
❕Ушбу тоифадаги абитуриентлар жорий йил 25 сентябрга қадар (шу куни ҳам) тўлов-контракт асосида ўқишга кириш учун ариза билан юридик техникумга мурожаат қилишлари мумкин.
Юридик техникумда ўқиш афзалликлари ҳақида батафсил бу ерда танишинг.
Имкониятни қўлдан бой берманг!
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/SevaraJournalist

#Adliya_teleloyiha
Айни вақтда Адлия вазирлиги ва "Ўзбекистон" телеканали томонидан ўзаро ҳамкорликда йўлга қўйилган "ЮРИДИК КЛИНИКА" кўрсатуви жонли эфирда узатилмоқда .
Мавзу: Таълим кредитини олиш тартиблари
Мавзу юзасидан ўз саволларингизни @yuridiklinikabot Телеграм-боти орқали юборишингиз мумкин.
Саволларга Адлия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, ''Турон банк''АТБ, АТ ''Халқ банки'' масъул ходимлари важавоб беради
❗️ Жонли эфир вақтида ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб топиш имкониятига эгасиз.
🎥https://www.youtube.com/embed/9nx_fcv-R4I

#Сўраган_эдингиз
Вояга етмаганлар ва талабалар ишлаши мумкинми?
❗️Вояга етмаганлар ҳам, талабалар ҳам ишлаши мумкин. Бу қонунчиликда тақиқланмаган.
✅16 ёшга тўлган ҳар бир шахс меҳнат қилиш ҳуқуқига эга. Ёшларни меҳнатга тайёрлаш учун умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг ўқувчиларини уларнинг соғлиғига ҳамда маънавий ва ахлоқий камол топишига зиён етказмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган енгил ишни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун — улар 15 ёшга тўлганидан кейин ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги билан ишга қабул қилишга йўл қўйилади.
❗️Кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар олий ўқув юрти ва бошқа ташкилотларда меҳнат шартномасини тузган ҳолда ишлашлари мумкин.
🔹18 ёшга тўлмаган шахслар ноқулай меҳнат шароитларида, ер ости ишларида ва бошқа соғлигига хавфли бўлган ишларда ишлашлари тақиқланади.

#Адлия_табриги
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист, адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов бугун, 14 сентябрь куни 50 ёшни қаршилади. Адлия вазирлиги содиқ ва тажрибали ҳамкасбларни доимо қадрлайди ва Музраф Мубаракходжаевични
ҳаётидаги муҳим сана билан самимий қутлайди!
Музраф Мубаракходжаевич ўз меҳнат фаолиятини 1995 йилда Адлия вазирлигида бошлаб, вазирлик ва унинг тизимида чорак асрдан буён меҳнат қилиб, жамоанинг жонкуяр ва тажрибали аъзосига айланган.
Музраф Икрамов қонун устуворлигини таъминлаш ва ҳуқуқий давлатни барпо этиш йўлидаги жонбозлиги ҳамда билим-тажрибаси билан бугунги ислоҳотлар даврида мамлакатимиз тараққиёти учун муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
Адлия вазирлиги жамоаси Музраф Мубаракходжаевични юбилей билан табриклайди, мустаҳкам соғлик, узоқ ва мазмунли умр, хонадонига файзу-барака, оилавий бахт ва масъулиятли фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди!
Ҳурмат билан,
Адлия вазирлиги жамоаси

#Adliya_va_yoshlar
Adliya vaziri TDYU 1-kurs talabalari bilan uchrashadi📣
Toshkent davlat yuridik universitetida O‘zbekiston Respublikasi Adliya vaziri Akbar Tashkulov va talabalar uchrashuvi tashkil etilmoqda.
Uchrashuvda talabalar Adliya vaziridan sohaviy va shaxsiy rivojlanishga oid savollarga javob olishi mumkin.
Uchrashuv 16-sentabr 11:00 da TDYU 3-bino katta majlislar zalida boshlanadi. Unda ishtirok etishni istagan 1-kurs talabalari quyidagi link yoki posterdagi QR-kodni skanerlash orqali ro‘yxatdan o‘tishi mumkin: https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSdDBYLxm6eLqEJWBYqNIo_s1gpJf6z9FYUigNLhVxneFGLlFA/viewform
Ma’lumot uchun: Toshkent davlat yuridik universitetida doimiy ravishda huquqshunoslik sohasining yetakchi mutaxassislari va talabalar uchrashuvi tashkil etiladi.