Sevara Urinbayeva
2.58K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг янги тайинланган раҳбарияти меҳнат жамоасига таништирилди

Бугун, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари Х.Мелиев хизмат сафари билан Қорақалпоғистон Республикасида бўлди.

Дастлаб, ташкилий масала юзасидан йиғилиш ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг тегишли буйруқлари билан янги тайинланган Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири Элмурод Эргашович Турсунов ҳамда вазирнинг биринчи ўринбосари Амангелди Барлыкбаевич Преновлар вазирлик меҳнат жамоасига таништирилди.

Йиғилиш давомида вазирлик тизимида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, хизмат сафари доирасида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев мазкур ҳудудда аҳолига давлат хизматлари кўрсатилиши аҳволи билан яқиндан танишиб, Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁлар фаолиятини кўздан кечирмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Davlat_xizmatlari_sohasidagi_qulaylik

🤔O‘z korxonangiz nomini oson va tez o‘zgartirmoqchimisiz!

📌Unda Davlat xizmatlari markazlariga murojaat qiling!

🖥Yuqoridagi videoni tomosha qiling va ushbu qulaylik haqida tanishlaringizga yuborishni unutmang!

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliyadan_javob

📣 Adliya vazirligidan yana bir foydali loyiha. Endi “So’ragan edingiz” rukni video formatda.

Bugun kontrakt uchun imtiyozli kredit olish tartibi, shartlari, buning uchun talab qilinadigan hujjatlar haqida ma’lumot beramiz.

Batafsil 👉 videoda.

@adliyangiliklari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари

Қорақалпоғистон Республикасида ўн бешинчи замонавий Давлат хизматлари биноси маркази фойдаланишга топширилди

Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги арафасида Давлат хизматлари марказининг очилиши нафақат Кегейлиликлар учун, балки барчамиз учун муҳим воқеадир. Эндиликда ушбу марказ орқали фуқаролар 300 дан ортиқ давлат хизматларидан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасидаги ўн бешинчи янги Давлат хизматлари маркази ҳам давлат хизматларидан экстерриториаллик тамойили асосида, яъни яшаш жойидан қатъий назар фойдаланиш имконини беради. Шу ўринда такрорланмас меъморий дизайнга эга Марказ Кегейли туманининг 70 000 дан ортиқ аҳолисига хизмат кўрсатиш учун барча шарт-шароитларга эга.

Янги бинода Адлия бўлими, Юридик хизмат кўрсатиш маркази, Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими ва Давлат хизматлари марказининг бир жойда бўлиши ҳудуд аҳолисига яна бир қулайлик яратади.

Тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев, Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири Э.Турсунов ва Кегейли туман ҳокими A.Камалов, адлия бўлими вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, меҳнат фахрийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

👉Батафсил
⚡️Талабалар диққатига!

🗓Ётоқхонага жойлашиш бўйича йўлланма чиқиши бошланди!

Аввал хабар беганимиздек
Давлат хизматлари маркази ҳамда my.gov.uz порталида “ОТМларининг талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза юбориш” хизмати ишга туширилган.

📝Унга кўра, 2023-2024-ўқув йилида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали бепул электрон ариза юборган ҳолда ётоқхонага жойлашишлари имконини беради.

📄Шакилланган йўлланма ва шартномани Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz порталида орқали олишингиз мумкин.

❗️Эслатиб ўтамиз:

👉Талабалар ётоқхонасига жойлашиш учун тақдим этилган йўлланма 10 кунгагина амал қилади.

📌Унутманг: 2-курс ва ундан юқори курс талабаларини ётоқхонага жойлаштириш анъанавий тарзда амалга оширилади.

👉Ушбу янгилик ҳақида талаба бўлган танишларингизга юборишни унутманг!
#Adliya_xabari

Ҳурматли фуқаролар!

Адлия вазирлиги Сизларни таниқли савдо белгили маҳсулотларга айнан ўхшаш тарзда тайёрланиб, савдога чиқарилаётган озиқ-овқат ҳамда парфюмерия воситаларини харид қилишда эҳтиёт бўлишга чақиради.

Сабаби айрим қўштирноқ ичидаги ноҳалол “тадбиркор”лар томонидан ўз товарлари савдосини ошириш, шунингдек харидорлар эътиборини жалб қилиш мақсадида машҳур савдо белгиларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарувчи номи, манзили, маҳсулотнинг сифат сертифакати кўрсатилмаган ҳамда инсон саломатлигига жиддий хавф туғдирувчи маҳсулотлар савдоси йўлга қўйилаётгани кузатилмоқда.

Ўз соғлиғингизга бефарқ бўлманг, асл маҳсулотдан сифат жиҳатдан жиддий фарқ қилувчи маҳсулотларни харид қилишда эътиборли бўлинг!

Сизнинг танловингиз Сиз ва яқинларингиз соғлиғига бевосита таъсир кўрсатиши мумкинлигини ёдингиздан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга биноан ўзганинг товар белгисидан, хизмат кўрсатиш белгисидан, товар келиб чиққан жой номидан ёки фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун жавобгарлик белгиланган!

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими