Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
8.58K subscribers
38.1K photos
3.42K videos
20 files
9.63K links
Download Telegram
САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
Сергели туманидаги 10-Меҳригиё сайлов округида Халқ депутатлари Сергели туман Кенгаши депутатлигига номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари бўлиб ўтди.
10-Меҳригиё сайлов округи раиси Барно Турғунова бўлажак сайловнинг мамлакатимизда “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида фуқаролик жамиятини қарор топтириш, демократик ислоҳотларни янада кенгайтиришдаги аҳамияти ҳақида гапириб, йиғилганларни Халқ депутатлари Сергели туман Кенгашига партиялар томонидан кўрсатилган номзодлар ҳамда уларнинг ишончли вакиллари билан таништирди.
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод –Сувонова Гавхар Абдурахмоновна.
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод – Турсунов Шермухаммад Ғиёсиддинович.
Ўзбекистон экологик партиясидан номзод – Усмонов Шокарим Абдуюсупович.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан номзод – Шамуратов Бахтиёр Абдувахитович.
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод – Қурбонова Марҳабо Давроновна.
Шундан сўнг номзодларнинг ишончли вакиллари сўзга чиқди. Улар депутатликка кўрсатилган номзодларнинг таржимаи ҳоли билан таништирди. Номзодлар ҳам навбати билан сўзга чиқиб, сайловчиларни сайловолди дастурлари билан атрофлича таништирди.
Учрашув якунида сайловчилар номзодларга ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан саволлар берди. Сайлов округи раиси барча фуқароларни бўлажак сиёсий жараёнда фаол қатнашишга ва ўз номзодларига овоз беришга чақирди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#saylov
БОЖХОНА ПОСТИДА ТАДБИРКОРЛАР УЧУН САЙЁР УЧРАШУВ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Сергели” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлар учун сайёр учрашув ташкил қилинди.
Унда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Т.Режапов, туман прокурори Л.Рахмонов, прокурор ўринбосари Ў.Дауланов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг раиси А.Эралиев ва тумандаги тадбиркорлар иштирок этишди.
Сайёр қабулда божхона соҳасидаги сўнгги янгиликлар ва қонунчиликдаги ўзгаришларни тадбиркорларга батафсил етказишга қаратилди.
Яқинда янги манзилда иш бошлаган мазкур божхона постининг шаҳар четидан марказга кўчганидан, натижада йўл учун сарфланган вақт ва ҳаражатнинг тежалишидан энг аввало тадбиркорлар мамнун.
Рақамларга мурожаат қилсак, “Сергели” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости орқали жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 290 млн. АҚШ доллари қийматидаги товарлари экспортга расмийлаштирилди. 38 мингга яқин божхона юк декларациялари расмийлаштирилган бўлса, шундан 10392 та, яъни салкам 27 фоиз ҳолатдагина божхона кўриклари ўтказилди. 27 мингдан зиёд декларациялар эса яшил ва сариқ йўлакларга йўналтирилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 31 октябрдаги “Божхона маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-577-сон Қонунининг мазмун-моҳиятига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Тадбирда тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.
Cергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#sayyorqabul
ИНСОНИЙЛИКНИНГ НУРЛИ РИШТАЛАРИ
“3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан тумандаги 10-,11-,13- Оилавий поликлиника ҳамда марказий поликлиника бош шифокорлари уй шароитида ётоқли, ижтимоий оғир шароитдаги ногиронларни ҳолидан хабар олишиб, тиббий кўриклар ташкил этилмоқда. Бундан ташқари туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари барча ногиронларни керакли тиббий кўриклар билан қамраб олмоқда.
Беморлардан хабар олиш, уларнинг кўнглини кўтариш, дардини енгиллаштириш халқимизнинг азалий қадриятларидан ҳисобланади. Кейинги пайтларда бу каби эзгу ишлар янада кенг қулоч ёзмоқда.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#tibbiyot
ҚАЛБЛАРГА МЕҲР УЛАШИЛДИ
Халқимизда бир-бирига меҳр-оқибат кўрсатиш, хайр-саховат қилиш азалий эзгу одат саналади. 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни Айниқса, байрамлар арафасида Сергели туман прокурори ташаббуси билан туманидаги “Дарё-бўйи”, “Хонобод”, “Дўстлик” маҳалласидаги 55 нафар ногирон ва ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, уларга ун маҳсулоти топширилди. Фуқаролар хонадонига туман прокурор ўринбосарлари Ў.Дауланов, А.Турғунов, маҳалла ва тиббиёт вакиллари улар ҳолидан хабар олишди.
Кўрсатилган ғамхўрлик ва эътибордан барча оилалар ниҳоятда мамнун бўлдилар.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#prokuratura