Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
8.39K subscribers
38.3K photos
3.44K videos
20 files
9.71K links
Download Telegram
ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ
Президентимиз раҳбарлигида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш” бўйича мамлакатимизда кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.
Айнан, “Тадбиркорликни ривожлантириш – мамлакатимиз иқтисодий сиёсатининг муҳим йўналиши” этиб белгиланган.
Сергели туманида ҳам тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар, сайёр қабуллар ўтказиш борасида Сергели туман ҳокими ва тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудирининг жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиш бўйича дастур режаси тасдиқланиб, жойларда ишчи гуруҳ томонидан учрашувлар ўтказиб келинмоқда.
Сергели туманидаги Политехника касб-ҳунар коллежида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Сергели туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири А.Эралиев, туман прокурори ўринбосари Ў.Дауланов, туман давлатлар хизматлари маркази, Савдо-саноат палатаси Сергели туман бўлими, “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси Сергели тумани филиалининг раҳбар ходимлари ва тадбиркорлар иштирок этишди.
Йиғилишда сўз олган тадбиркорлар ўзларини қийнаётган масалалар бўйича масъулларга мурожаат қилишди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, ечими маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#sayyorqabul
САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 149 - Қўйлиқ округидан кўрсатилган номзодлар билан сайловчилар учрашуви бўлиб ўтди.
149-Қўйлиқ округ сайлов комиссияси раиси Ҳакима Набиева бўлажак сайловнинг мамлакатимизда “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида фуқаролик жамиятини қарор топтириш, демократик ислоҳотларни янада кенгайтиришдаги аҳамияти ҳақида гапириб, йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига партиялар томонидан кўрсатилган номзодлар ҳамда уларнинг ишончли вакиллари билан таништирди.
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод – Агзамова Гульрух Анваровна.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан номзод – Жумабоев Акмал Мурадович.
Ўзбекистон экологик партиясидан номзод – Пулатахунов Шухрат Каримович.
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод – Равшанов Алишер Хазратқулович.
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод – Хашимова Наима Абидовна.
Шундан сўнг номзодларнинг ишончли вакиллари сўзга чиқди. Улар депутатликка кўрсатилган номзодларнинг таржимаи ҳоли билан таништирди. Номзодлар ҳам навбати билан сўзга чиқиб, сайловчиларни сайловолди дастурлари билан атрофлича таништирди.
Учрашув якунида сайловчилар номзодларга ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан саволлар берди. Сайлов округи раиси барча фуқароларни бўлажак сиёсий жараёнда фаол қатнашишга ва ўз номзодларига овоз беришга чақирди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#saylov
СЕРГЕЛИДА ПРОКУРОР КУБОГИ ЎТКАЗИЛДИ
Кейинги йилларда асрлар давомида мардлик, бағрикенглик, олижаноблик ва ҳалолликнинг тимсоли сифатида эъзозланиб келинган, ўзбек халқининг тарихий мероси – “Кураш” миллий спорт турини қайта тиклашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бугунги глобаллашув жараёнлари ёшларимизнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ эканини кўрсатиб турибди.
Сергели туман прокурори ташаббуси билан, тумандаги мактаб ўқувчилари ўртасида Кураш спорти бўйича “Прокурор кубоги” мусобақаси ўтказилди. 2004-2006, 2007-2008 йилларда туғилган спортчи ўқувчилар ўртасида мусобақа ўтказилди.
Унда туман прокурори Л.Рахмонов, прокурор ўринбосари ва ёрдамчилари, туман солиқ инспекцияси бошлиғи, туман ҳокими ўринбосари, туман халқ таълими бўлими бошлиғи, туман "Нуроний"жамғармаси раиси, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими раҳбар ходимлари иштирок этишди.
Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббуснинг иккинчи ташаббуснинг айнан шу жиҳатлар билан ҳамоҳанглигида ҳам бир ҳикмат бор.
Бир сўз билан айтганда, беш ташаббус ёшларга қанот бўлмоқда.
Тадбирда ўқувчи-ёшлар ўзаро белашиб прокурор томонидан диплом ва медал эсдалик совғалари топширилди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати