Sevara Zakirova
332 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
#Эксперт_шарҳи

⚡️Давлат фуқаролик хизматида психологик баҳолаш: 1 100 та кўникмалар паспорти ва 8 350 та психологик портрет шакллантирилди

Хориж тажрибасига кўра, мамлакатлардаги ислоҳотларни халқ томонидан қабул қилиниши, берилган топшириқларни давлат хизматчилари томонидан қай даражада хайрихоҳлик билан ижро этилиши жиҳатларини янада ривожлантириш мақсадида кадрнинг психологик ҳолатини билиш асосий компонентлардан бири ҳисобланади.

Мазкур йўналишда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан илғор хорижий ва маҳаллий тажрибаларни инобатга олган ҳолда давлат фуқаролик хизмати тизимини тўлақонли психологик ва ижтимоий тадқиқот хизмати билан таъминлаш режалаштирилмоқда.

Жумладан, давлат фуқаролик хизматчиларининг психологик портретини яратиш учун test.argos.uz электрон ахборот тизими орқали давлат хизматчилари томонидан 130 мингдан зиёд психологик тестлар топширилди.

👉 Батафсил

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Эксперт_шарҳи

⚡️Фаолият самарадорлигини баҳолаш — бугунги кун талаби

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарларининг ҳамда секторлар раҳбарларининг фаолияти самарадорлиги баҳоланиб келинмоқда.

Жумладан, секторлар фаолиятини тизимли йўлга қўйиш, “маҳаллабай” ишлаш тизимини янги босқичга кўтариш мақсадида 2020 йилдан бошлаб Наманган ва Хоразм вилоятлари туман (шаҳар)ларида, 2021 йилдан эса барча туман (шаҳар)ларда секторлар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш тизими йўлга қўйилди.

👉 Батафсил

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Сўраган_эдингиз
#Эксперт_шарҳи

Менинг хорижий олий таълим муассасасини тамомлаганим ҳақидаги дипломим вакансиялар порталидаги шахсий кабинетимда кўринмаяпти. Бундай ҳолатда нима қилишим лозим?

❗️Сизнинг хорижий давлат олий таълим муассасасида ўқиганлигингиз тўғрисидаги дипломингиз Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан нострификациядан ўтказилиши лозим.

Нострификация қилинган диплом тўғрисидаги гувоҳнома рақами ўрнатилган тартибда базага киритилади. Сизнинг диплом рақамингиз киритилган тақдирда порталдаги шахсий кабинетингиздаги маълумотингиз тўғрисидаги саҳифада автоматик равишда хорижий олий таълим муассасасини тамомлаганингиз тўғрисидаги маълумот кўринади.

🔗Алоқада қолинг
#Эксперт_шарҳи

⚡️Давлат фуқаролик хизматчисининг фаолиятида натижадорлик — бош мезон бўлади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг "Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш Услубиятини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи лойиҳаси жойлаштирилди.

👉 Батафсил — https://argos.uz/uz/press-center/news/407

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
👍2
#Эксперт_шарҳи

⚡️Давлат фуқаролик хизмати тизими мониторинг қилинади

Яна бир қонуности ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Белгиланган тартибга кўра, “Давлат фуқаролик хизмати соҳасида мониторинг ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом лойиҳаси муҳокама учун порталга қўйилди.

Мазкур Низом “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасига асосан ишлаб чиқилди. Низом давлат фуқаролик хизмати тизимида "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонунга риоя этилишини таъминлаш мақсадида мониторинг ўтказиш тартибини белгилайди.

Низом билан режали мониторинг Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан тасдиқланган Иш режа асосида ўтказилиши белгиланмоқда.

❗️Режадан ташқари мониторинг эса:

▪️Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириқлари;

▪️ давлат фуқаролик хизматчилари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;

▪️давлат органи томонидан тақдим этилган ҳисоботлар ва таҳлилий маълумотлар натижалари;

▪️оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар орқали давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги қонунбузилишлар содир этилаётганлиги ёки соҳага оид қонунчилик ижроси таъминланмаётганлиги тўғрисида берилган ахборотлар;

▪️давлат органида ўтказилган мониторинг натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этилмаслиги каби асослар мавжуд бўлганда ўтказилиши белгиланмоқда.

Лойиҳада мониторингни ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби, мониторинг иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, мониторинг натижаларини расмийлаштириш, таъсир чораларини қўллаш, ўтказилган мониторинг натижалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таҳлилий маълумотлар киритиб борилиши билан боғлиқ муносабатлар тартибга солинмоқда.

👉
Қўшимча маълумот

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat