Sevara Zakirova
374 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элда туғилган фарзандининг туғилганлигини қайд этиш тартиби қандай ?
#Сўраган_эдингиз

Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришда қандай ҳужжатлар тақдим этилади?

белгиланган шаклдаги ариза-анкета;
биометрик паспорт ёки ID-карта ёхуд 16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун туғилганлик ҳақида гувоҳнома;
илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспорти (мавжуд бўлган тақдирда);
ваколатли органнинг қарори (хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);
процессуал мажбурлов чораси бекор қилинганлиги ҳақида тасдиқланган қарор нусхаси (хорижга чиқиш биометрик паспортнинг амал қилиши суд ажрими билан тўхтатиб турилганида);
ҳарбий гувоҳноманинг ёки чақирув участкасида қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси ёхуд мудофаа ишлари бўлимининг белгиланган намунадаги маълумотномаси — ҳарбий хизматга мажбурлар учун;
ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаронинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги — вояга етмаганлар учун;
фуқарога ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти — вояга етмаганлар учун.
15 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролар ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг вояга етмаган шахснинг мустақил равишда хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги бўлган тақдирда хорижга кузатувчисиз чиқиши мумкин.

Доимий яшаш учун хорижга чиқишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ўз ота-оналарининг ва турмуш ўртоғининг (биргаликда чиқиш ҳолатлари бундан мустасно), шунингдек, агар биргаликдаги никоҳдан вояга етмаган болалар бўлса, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган собиқ турмуш ўртоғининг нотариал тасдиқланган розилиги, улар вафот этган ёки бедарак йўқолган ҳолларда эса — вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг ёки суднинг шахсни бедарак йўқолган деб эътироф этиш ҳақидаги қарорининг нотариал тасдиқланган нусхаси тақдим этилади.

🔗 Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Сўраган_эдингиз

Боғчадаги бўш жойлар ҳисоби ким томонидан юритилади?

Хабарингиз бор, янги тартибга кўра 2018 йил 1 апрелдан бошлаб болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат хизматларидан фойдаланиш учун фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиши мумкин.

❗️Бунда, давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги бўш жойларнинг электрон ҳисобини юритиш, болаларни ташкилотларга қабул қилиш учун электрон навбатни шакллантириш ва йўлланмаларни расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизими (МТБАТ) томонидан амалга оширилади.

Мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари ташкилот қуввати ва тарбияланувчилар тўғрисидаги маълумотларнинг доимий равишда, шунингдек, ташкилотнинг бўш ўрни ҳақидаги маълумотларнинг гуруҳ очилган ёки ёпилган, гуруҳ қуввати ёки таълим тури ўзгарган, бола қабул қилинган ва ташкилотдан чиқарилган ёки бошқа гуруҳга ўтказилган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида МТБАТга киритиб борилишини таъминлайдилар.

Тартибга кўра, Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, тўлдирилган сўровнома автоматик равишда МТБАТга юборилади. МТБАТда автоматик равишда қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:

тегишли ташкилот ва гуруҳда бўш ўрин бўлганда — йўлланма шакллантирилади;

тегишли ташкилот ва гуруҳда бўш ўрин бўлмаганда — сўровнома тегишлича умумий ёки имтиёзли рўйхатга киритилади ҳамда хабарнома шакллантирилади.

Мактабгача таълим вазирлигининг расмий веб-сайтида ташкилотлар ва гуруҳлардаги бўш ўринлар сони тўғрисидаги маълумотлар доимий равишда янгилаб борилади.

Давлат хизматлари марказлари, ваколатли органлар ва ташкилотлар ўртасида ахборотлар алмашуви фақат идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик орқали электрон рақамли имзони қўллаган ҳолда амалга оширилади.

🔗Aлоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Сўраган_эдингиз

Агар боланинг ота-онасидан бири чет эл фуқароси бўлса, бола Ўзбекистонда туғилган бўлса, бу болага қай тартибда ва қаердан туғилганлик хакидаги гувохнома берилади?

❗️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига мувофиқ боланинг туғилишини қайд этиш мажбурий ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра, фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишни расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади.

Туғилганликни қайд этиш учун бола туғилганлиги тўғрисидаги тиббий маълумотномаси, ота-оналарининг паспортлари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг ҳужжатлари, никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гербли гувоҳнома аризаси тақдим этилади.

Агар ота-онасидан бири чет эл фуқароси бўлиб, никоҳ Ўзбекистонда қайд этилган бўлса, ҳужжатларга қўшимча равишда чет эл фуқаросининг нотариал тартибда тасдикланиб, давлат тилига таржима қилинган никоҳ қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси тақдим этилади.

Агар ота-онасидан бири чет эл фуқароси бўлиб, никоҳ хорижда қайд этилган бўлса, белгиланган тартибда легализация қилинган ёки апостиль қўйилган, давлат тилига таржима қиланган хорижий давлатнинг ваколатли органлари томонидан берилган никоҳ қайд этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси тақдим этилади.

🔗Aлоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Сўраган_эдингиз

Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномада техник хатолик билан нотўғри маълумот ёзилганда, уни қай тартибда ўзгартириш мумкин?

❗️Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага асосан, туғилганлик хақидаги гувоҳномада техник хатолик сабабли нотўғри маьлумотлар акс этганда ФҲДЁ органи томонидан далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш йўли билан хатолик бартараф этилади.

Ўн олти ёшга тўлмаган боланинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш ота-онасининг биргаликдаги ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг аризаси асосида амалга оширилади.

Ўн олти ёшга тўлган боланинг исми ёки фамилиясини ўзгартиришга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилади. Бунда боланинг розилиги ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан берилган аризада унинг шахсий имзоси билан ифодаланади.

Далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритишга етарли асослар мавжуд бўлганда, тегишли ўзгартиришлар киритилади ва ариза берувчига янги гувоҳнома расмийлаштириб берилади.

Далолатнома ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш учун “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига асосан БҲМнинг 10 % миқдорида давлат божи ва Вазирлар Маҳкамасининг “Гербли гувоҳномалар берганлик учун герб йиғими миқдорини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан гербли гувоҳномалар берганлик учун БҲМнинг 15 % миқдорида герб йиғими ундирилади.

❗️Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш чоғида йўл қўйилган хатолар муносабати билан туғилганлик тўғрисидаги ҳужжатлар ёзувлари ўзгартирилган, тўлдирилган ва тузатилган тақдирда “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасига мувофиқ фуқаролар давлат божини тўлашдан озод этилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Сўраган_эдингиз

Ариза берганимизга 1 ойдан ошди. Тўй кунимиз узайтирилганлиги сабабли, никоҳни қайд этиш муддатини узайтиришимиз мумкинми?

❗️Никоҳни қайд этиш муддатини узайтириш никоҳ тузувчиларнинг биргаликдаги аризаларига биноан кўриб чиқилади. Айрим ҳолларда етарли асослар бўлган тақдирда, шунингдек ФҲДЁ органининг ташаббуси билан ушбу муддат уч ойгача узайтирилиши мумкин.

🔗Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Сўраган_эдингиз

Мен Тожикистон фуқароси Ўзбекистон фуқароси билан никохдан ўтмоқчи эдим. Бизнинг Ўзбекистон Республикаси ФХДЁ органидан никоҳдан ӯтишимиз учун қандай хужжатлар талаб қилинади?

❗️ Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 235-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида, бошқа давлат ҳудудида ўша давлатнинг қонун ҳужжатларига риоя қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўртасида тузилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасида тузилган никоҳлар, агар ушбу Кодекснинг 16-моддасида (лоақал биттаси рўйхатга олинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида, насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, лоақал биттаси руҳият бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар ўртасида) назарда тутилган никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар бўлмаса, Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилади деб белгиланган.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 95- бандига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ФҲДЁ органларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг МДҲ мамлакатлари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан никоҳини қайд этиш ҳамда чет эл фуқаролари ўртасидаги никоҳни қайд этиш умумий асосларда амалга оширилиши кўрсатилган.

Ўзбекистон фуқароси ва чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасидаги никоҳни қайд этиш агар чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш визаси никоҳ тузиладиган кунда ҳақиқий бўлсагина амалга оширилади.

Бунда чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг никоҳга кириш ҳақидаги аризасига унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ҳамда чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг никоҳда турмаслиги ҳақидаги белгиланган тартибда легализация қилинган ёки апостиль қўйилган ҳужжат (давлат тилидаги таржимаси билан бирга) илова қилинади.

📌Никоҳ никоҳ тузишни хоҳловчи шахслар бу тўғрида белгиланган намунадаги ариза билан мурожаат этган кундан кейин бир ой ўтгач улардан бирининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органи томонидан қайд этилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Сўраган_эдингиз

Меҳнат шартномаси қандай мақсадда дастлабки синов шарти билан тузилиши мумкин?

❗️Меҳнат шартномаси дастлабки синов шарти билан қуйидаги мақсадларда тузилиши мумкин:

ходимнинг топширилаётган ишга лаёқатлилигини текшириб кўриш;

ходим меҳнат шартномасида шартлашилган ишни давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида бир қарорга келиши.

Дастлабки синовни ўташ ҳақида меҳнат шартномасида шартлашилган бўлиши лозим. Бундай шартлашув бўлмаган тақдирда ходим дастлабки синовсиз ишга қабул қилинган деб ҳисобланади.

⚡️Дастлабки синов:

ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар, корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилари ишга қабул қилинганда, шунингдек ходимлар билан олти ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилиб, ишга қабул қилинганда
белгиланмайди.

🔗Алоқада қолинг
#Сўраган_эдингиз

Мен юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасасини 2019 йилда битириб келганман. Менга устамалар татбиқ этиладими?

❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонда қўшимча устамалар ёш мутахассис диплом олган йилда халқаро эътироф этилган (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education, Academic Ranking of World University) рейтинг берувчи ташкилотларнинг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасаларини 2021 йил ва келгуси йилларда тамомлаган ёш мутахассисга нисбатан татбиқ этилади белгиланган.

🔗Алоқада қолинг
#Сўраган_эдингиз

Мен vacancy.argos.uz порталидаги шахсий кабинетимга кириш учун махфий паролни унутиб қўйдим. Уни қайта тиклашнинг имкони борми?

❗️Номзодларнинг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидаги шахсий кабинетига кириши ягона идентификация тизими id.egov.uz да олинган логин ва пароль орқали амалга оширилади. Шу сабабли Сиз, шахсий кабинетга кириш учун логин ва паролни ўзгартириш ёки уни тиклаш масаласида [email protected] ёки 1242 қисқа телефон рақами орқали маълумот олишингиз мумкин.

🔗Алоқада қолинг
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Сўраган_эдингиз

Мен Бухоро вилоятида яшайман. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг вакант лавозими учун эълон қилинган танловнинг суҳбат босқичига ўтганим ҳақида шахсий кабинетимга хабар келди. Суҳбат босқичида қатнашиш учун вазирлик биносига боришим шартми?

❗️Номзод бошқа вилоятда бўлганда танловнинг суҳбат босқичида масофадан видеоконференцалоқа воситасида иштирок этишлари мумкин. Яъни номзоднинг вакант лавозим учун танлов эълон қилган ташкилот жойлашган ҳудудга бориши талаб этилмайди.

🔗Алоқада қолинг
#Сўраган_эдингиз

Мен янги ишга қабул қилиндим. Бу ҳақидаги буйруқ билан таништирилишим шартми?

Ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади.

Корхона раҳбари корхона мулкдори унга берган ваколатлар доирасида ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади. Ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқ тузилган меҳнат шартномасининг мазмунига тўла мувофиқ равишда чиқарилади.

❗️Ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ ходимга маълум қилиниб, тилхат олинади.

Ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёки унинг ижозати билан ходимга ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган бўлса, ⚡️ишга қабул қилиш тегишли равишда расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлигидан қатъи назар, иш бошланган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланади.

🔗Алоқада қолинг
#Сўраган_эдингиз

Ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиниши муносабати билан ходимни унинг розилигисиз вақтинча бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилади.

Бундай ҳолда ходим соғлиғига тўғри келмайдиган бошқа ишга ўтказилиши мумкин эмас.

Ходим вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврда унга бажараётган ишига қараб, лекин аввалги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўланади.

Бошқа ишга ўтказиш муддати тугагач, иш берувчи ходимга унинг аввалги ишини бериши шарт.
#Сўраган_эдингиз

Меҳнат шартномаси бекор қилинган қандай ҳолларда ишдан бўшатиш нафақаси тўланади?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ, иш берувчининг ташаббуси билан, ходим ўзининг меҳнат вазифаларини бажармаганлиги сабабли шартноманинг бекор қилиниши бундан мустасно;

тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган, ходим ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилган тақдирда ҳамдашу ишни илгари бажариб келган ходим ишга тикланган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати ва Сенатида доимий асосда ишлаган Сенат аъзоси ваколатлари муддати тугаганлиги ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда Сенати тарқатиб юборилганлиги муносабати билан аввалги лавозимига (ишига) қайтган тақдирда. Меҳнат шартномаси ишга қабул қилиш юзасидан белгиланган қоидалар бузилганлиги муносабати билан, агар йўл қўйилган қоидабузарликни бартараф этишнинг имкони бўлмаса ва у ишни давом эттиришга тўсқинлик қилса бекор қилинганда ишдан бўшатиш нафақаси тўланади, ишга қабул қилиш юзасидан белгиланган қоидалар ходимнинг айби билан бузилган ҳоллар (суднинг муайян лавозимни эгаллаш ёки муайян фаолият тури билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этиш ҳақидаги ҳукмини яшириш, сохта ҳужжатлар тақдим этиш ва ҳоказо) бундан мустасно;

Ходим билан меҳнат шартномаси у янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли бекор қилиниши мумкин, бунда ходимга ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси тўланади.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Сўраган_эдингиз

Танловлар қандай ташкил этилади? Ушбу жараёнда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги(АРГОС)ни вазифалари нималардан иборат?

❗️Агентлик томонидан жорий қилинган Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz даги вакант лавозимлар тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексидаги маълумотлар асосида шаклланади.

Вакант лавозимлар тўғрисидаги маълумотлар Порталга жойлаштирилган сана мазкур лавозимни эгаллаш бўйича танлов эълон қилинган кун деб ҳисобланади.

Танлов 4 та босқичдан иборат бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:

▪️биринчи босқич – танлов ўтказилиши тўғрисида эълон бериш;
▪️иккинчи босқич – номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва саралаш;
▪️учинчи босқич – номзодларнинг билимини тест синовидан ўтказиш;
▪️тўртинчи босқич – номзодлар билан суҳбат ўтказиш.

🔷 Агентлик танловлар бўйича қуйидаги ишларни амалга оширади:

— давлат органларидаги вакант лавозимлар бўйича танловлар эълон қилинишини таъминлайди;

— ҳудудлардаги тест синовлари марказлашган ҳолда Агентликнинг филиалларида ҳамда Агентликнинг — test.argos.uz платформасида ўтказилади;

— танловларни белгиланган тартиб асосида ўтказилиши устидан назорат олиб боради;

— танловларнинг суҳбат босқичида ўз вакилини кузатувчи сифатида юборади;

— танловни ташкиллаштириш ва ўтказишда белгиланган қоидага риоя этмаслик ҳолатлари, шунингдек, танлов комиссиясининг холис қарор қабул қилишига таъсир ўтказган ноқонуний хатти-ҳаракатлар аниқланган тақдирда, танлов натижасини тўлиқ ёки қисман бекор қилади.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Сўраган_эдингиз

Очиқ танловларни ташкил этишда Комиссиянинг вазифалари нимадан иборат?

❗️Давлат органида танловларни ўтказиш учун доимий фаолият юритувчи Танловларни ташкиллаштириш ва ўтказиш комиссияси тузилади.

Танлов комиссиясининг таркиби давлат органи раҳбари томонидан тасдиқланади. Танлов ўтказилаётган давлат органининг кадрлар бўлинмаси танлов комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади.

Танлов комиссиялари ваколатлари:

▪️номзодларнинг вакант лавозим малака талабларига мослиги бўйича хулоса бериб, танловларнинг тест босқичига ўтган номзодларни белгилайди;

▪️вакант лавозим хусусиятидан келиб чиқиб, тест синовлари натижаларини ижобий деб топиш учун 56 фоиздан юқори балл белгилаши мумкин;

▪️танловларнинг суҳбат босқичини интервью ёки тақдимот каби усуллар асосида ўтказади;

▪️суҳбат натижаси бўйича ҳар бир Танлов комиссияси аъзоси номзодларни баҳолайди;

▪️суҳбат натижасига кўра, энг юқори балл тўплаган номзодни танлов ғолиби деб топади.

Алоқада қолинг - https://t.iss.one/S_Zakirova_PSA
#Сўраган_эдингиз

Меҳнат шартномаси ёзма шаклда тузилади

Меҳнат шартномасининг шакли Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган тартибда тасдиқланадиган намунавий шартномани ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.

Меҳнат шартномаси бир хил кучга эга бўлган камида икки нусхада тузилади ва ҳар бир тарафга сақлаш учун топширилади.

Меҳнат шартномасида тарафларнинг манзиллари кўрсатилади.

Меҳнат шартномаси ходим ва ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг имзолари билан мустаҳкамланиб, имзоланган муддати қайд этиб қўйилади. Мансабдор шахснинг имзоси имзонинг ҳақиқий ва ваколатли эканлигини таъкидлаш тариқасида корхона муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади.

Каналга уланиш -
https://t.iss.one/S_Zakirova_PSA
#Сўраган_эдингиз

Сизда танлов жараёнлари юзасидан саволлар бўлса, биз жавоб беришга тайёрмиз!

Ҳурматли номзодлар!

Давлат органлари ва ташкилотларидаги мавжуд вакант лавозимлар учун очиқ танловлар жараёнлари юзасидан саволлар юзага келганда Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳудудлардаги филиалларига мурожаат қилишингиз мумкин.

❗️Шунингдек, танлов жараёнлари учун махсус бот фаолияти ҳам йўлга қўйилган.

Мурожаатлар ботига ўтиш — @vacancy_argos_bot

🔗Алоқада қолинг
#Сўраган_эдингиз
#Эксперт_шарҳи

Менинг хорижий олий таълим муассасасини тамомлаганим ҳақидаги дипломим вакансиялар порталидаги шахсий кабинетимда кўринмаяпти. Бундай ҳолатда нима қилишим лозим?

❗️Сизнинг хорижий давлат олий таълим муассасасида ўқиганлигингиз тўғрисидаги дипломингиз Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан нострификациядан ўтказилиши лозим.

Нострификация қилинган диплом тўғрисидаги гувоҳнома рақами ўрнатилган тартибда базага киритилади. Сизнинг диплом рақамингиз киритилган тақдирда порталдаги шахсий кабинетингиздаги маълумотингиз тўғрисидаги саҳифада автоматик равишда хорижий олий таълим муассасасини тамомлаганингиз тўғрисидаги маълумот кўринади.

🔗Алоқада қолинг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Давлат фуқаролик хизматига ишга кирмоқчимисиз?

Ўз билимингиз ва салоҳиятингизга ишонасизми?

Сиз ишга кирмоқчи бўлган ташкилотда мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот излаяпсизми?

❗️Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали
VACANCY.ARGOS.UZ бу масалаларда сизга кўмакчи.

Портал фаолиятига оид саволлар ва таклифларингизни телеграмдаги
@vacancy_argos_bot орқали йўллашингиз мумкин.

https://t.iss.one/S_Zakirova_PSA