Sevara Zakirova
373 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
🟢 #Live

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари учун махсус ўқув соати бошланди.

Ўқув соатини онлайн кузатиш
🔴 #Live

Марказий Осиё давлатлари давлат хизматчилари учун “Давлат бошқарувини модернизация қилиш ва қонун устуворлиги тамойилларини ҳурмат қилиш” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади.

Халқаро конференция Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Европа Кенгашининг Ҳуқуқ орқали демократия учун Европа комиссияси (Венеция комиссияси) билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

🔗Биз ижтимоий тармоқларда:
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
🔴 #Live

Айни дамда "Ёшлар пресс-клуби" нинг “Тараққиёт стратегияси - инсон қадри учун” мавзусидаги сессияси бўлиб ўтмоқда.

Унда Тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалар, мақсадлар ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан Агентликнинг Кадрлар сиёсатини таъминлаш йиғма ахборот-таҳлил Департаменти масъул ходими Зайнобиддинова Фарангиз Бахтиёр қизи маълумот бермоқда.

Кўрсатув "Ёшлар" телеканали орқали эфирга узатилади.

🔗Алоқада қолинг
🔴 #Live

Қирғиз Республикаси Рақамли ривожланиш вазирлиги Рақамли ечимларни ривожлантириш бўлими бошлиғи Эркинбек КЕРИМБАЕВ “Инсон ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш орқали маъмурий ислоҳотларнинг барқарорлигини таъминлаш: давлат хизматчиларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича тажриба билан бўлишмоқда.

#Марказий_Осиё_давлатлари_давлат_хизматчилари_учун_Халқаро_конференция
🔴 #Live

Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизмати агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Гурез Косимзода "Тожикистон Республикаси давлат хизматида инсон ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш” мавзусида маъруза қилмоқда.

#Марказий_Осиё_давлатлари_давлат_хизматчилари_учун_Халқаро_конференция
🔴 #Live

ДАВЛАТ ХИЗМАТИ ДОИРАСИДА САМАРАДОРЛИКНИ БОШҚАРИШ

Сессияда давлат хизматчиларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш учун стратегик бошқарув ёндашувлари ва методологиялари кўриб чиқилмоқда.

Иштирокчилар давлат хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини ошириш шартлари ва омилларини муҳокама қилиб, самарадорликнинг асосий кўрсаткичлари доирасида самарадорликни бошқариш соҳасидаги моделлар ва энг яхши халқаро тажрибаларни ўрганади.

#Марказий_Осиё_давлатлари_давлат_хизматчилари_учун_Халқаро_конференция
🔴 #Live #Давлат_дастури_ижроси

⚡️Айни дамда АОКАда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Адлия вазирлиги масъуллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда

Спикерлар томонидан “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”да белгиланган давлат бошқаруви органларининг ҳудудий масалаларни ҳал қилишдаги масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш ҳамда уларнинг стратегик йўналишларини режалаштиришга қаратилган янги тизим яратиш масалалари юзасидан маълумот берилмоқда.

📹 Жонли эфирни кузатиш учун ҳавола —https://www.facebook.com/aoka.uz/videos/427185328768775/

Агентлик Ахборот хизмати


Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
🔴 #Live

⚡️Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади

Бугун, 28 май куни Тошкент шаҳрида Сенатнинг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Унда Сенат, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашмоқда.

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилаётган ялпи мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб бормоқда.

Ялпи мажлисда кўриб чиқиладиган масалаларни Сенатнинг YouTube тармоғидаги саҳифаси орқали онлайн кузатиб боришингиз мумкин.

🔗Алоқада қолинг
🔴 #Live

Сенатнинг йигирма олтинчи ялпи мажлисида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинмоқда.

Маърузачи Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Наримон Умаров.

🔗Алоқада қолинг
🔴 #Live

⚡️Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бугун, 28 май куни бўлиб ўтаётган йигирма олтинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон РеспубликасинингДавлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонуни сенаторлар томонидан маъқулланди.

🔗
Алоқада қолинг