Sevara Zakirova
373 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
#Марказий_Осиё_давлатлари_давлат_хизматчилари_учун_Халқаро_конференция

⚡️КОНСТИТУЦИЯВИЙ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШГА ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ ЖИҲАТЛАРИНИ ИНТЕГРАЦИЯЛАШНИНГ ХАЛҚАРО ТАЖРИБАСИ ҚАНДАЙ?

Бугун ўз ишини бошлаган "Давлат бошқарувини модернизация қилиш ва қонун устуворлиги тамойилларини ҳурмат қилиш" мавзусидаги халқаро конференциянинг Давлат бошқарувини ислоҳ қилиш ва қонун устуворлиги тамойиллари: конституциявий ва ҳуқуқий чақириқларга бағишланган сессияси давлат ҳокимиятини амалга оширишни тартибга солувчи модел сифатида қонун устуворлиги масаласига бағишланади. Қонун устуворлиги давлат бошқаруви тамойиллари билан қандай ўзаро алоқага киришади ҳамда янада шаффоф ва ҳисобдор маъмуриятнинг фаолият юритишига, институционал ривожланиш ва яхши бошқарувга кўмаклашади.

Сессияда Чезаре ПИНЕЛЛИ, Конституциявий ҳуқуқ профессори, Сапиенца Рим университетининг юридик факультети, Италиядан Венеция комиссияси аъзоси ўринбосари, Азиз ИМАНГАЛИЕВ, Қозоғистон Республикаси Адлия вазирлиги қонунчилик Департаменти лойиҳа ишлари бошқармаси раҳбари, Ришар МАРТИНЕЗ, мустақил халқаро эксперт, Франция, Эркин ИСКАКОВ, Қирғиз Республикаси Олий суди девони раҳбари ўринбосари, Георгий ПАПУАШВИЛИ, Грузиянинг собиқ Конституциявий суди раиси ва адлия вазири, Венеция комиссияси эксперти, Нигина АЛИЗОДА, Тожикистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари иштироки режалаштирилган.

🔗Алоқада қолинг
🔴 #Live

Қирғиз Республикаси Рақамли ривожланиш вазирлиги Рақамли ечимларни ривожлантириш бўлими бошлиғи Эркинбек КЕРИМБАЕВ “Инсон ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш орқали маъмурий ислоҳотларнинг барқарорлигини таъминлаш: давлат хизматчиларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича тажриба билан бўлишмоқда.

#Марказий_Осиё_давлатлари_давлат_хизматчилари_учун_Халқаро_конференция
🔴 #Live

Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизмати агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Гурез Косимзода "Тожикистон Республикаси давлат хизматида инсон ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш” мавзусида маъруза қилмоқда.

#Марказий_Осиё_давлатлари_давлат_хизматчилари_учун_Халқаро_конференция
🔴 #Live

ДАВЛАТ ХИЗМАТИ ДОИРАСИДА САМАРАДОРЛИКНИ БОШҚАРИШ

Сессияда давлат хизматчиларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш учун стратегик бошқарув ёндашувлари ва методологиялари кўриб чиқилмоқда.

Иштирокчилар давлат хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини ошириш шартлари ва омилларини муҳокама қилиб, самарадорликнинг асосий кўрсаткичлари доирасида самарадорликни бошқариш соҳасидаги моделлар ва энг яхши халқаро тажрибаларни ўрганади.

#Марказий_Осиё_давлатлари_давлат_хизматчилари_учун_Халқаро_конференция
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат хизматини модернизация қилиш ва қонун устуворлигини таъминлашга бағишланган халқаро конференциянинг 2-куни тафсилотлари

#Марказий_Осиё_давлатлари_давлат_хизматчилари_учун_Халқаро_конференция

🔗Биз ижтимоий тармоқларда:
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat