Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31.1K photos
6.73K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#pressklub

❗️Содиқ Сафоев: «Сўз эркинлиги — демократиянинг қон айланиш тизимидир»

Халқаро пресс-клубда ташкил этилган давра суҳбатида Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ўз фикрларини билдирди:

〰️〰️〰️
«ОАВ — бугун халқ овози, тўртинчи ҳокимиятга айланиб бормоқда. Бу жараён. Балки ҳали кўп чўққиларга етканимиз йўқдир, лекин силжишларни инкор қилиш мумкин эмас.

▫️БМТ Инсон ҳуқуқлари комиссиясининг эътирофи бўйича, сўз эркинлиги — инсон ривожланишининг ажралмас омили. Инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, манфаатлари ҳақида сўз юритадиган бўлсак, унга демократиясиз, сўз ва матбуот эркинлигисиз эришиб бўлмайди.

▫️Сўз эркинлиги, матбуот эркинлиги — демократиянинг қон айланиш тизимидир, усиз бу тушунчалар фаолият кўрсата олмайди».

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#pressklub

⚡️«Ўзбекистон халқ ва ОАВ билан тўғридан-тўғри, шаффоф мулоқотни йўлга қўймоқда» — Абдулазиз Комилов

Халқаро пресс-клубда ташкил этилган давра суҳбатида Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўз фикрларини билдирди:

〰️〰️〰️
🛡 «Халқаро шериклар билан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги мулоқотнинг муҳим жиҳатига эътибор қаратмоқчиман. Бу — давлат хавфсизлиги ва инсон ҳуқуқлари ўртасидаги нисбат ҳамда уларнинг ўзаро боғлиқлик масаласидир.

Сўнгги 3-4 йилда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ва фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш жараёнида ушбу муаммони бартараф этиш учун жуда кўп ишлар қилинди.

🇺🇿 Ўзбекистон давлат ҳокимиятини демократлаштириш, халқ ва ОАВ билан тўғридан-тўғри, шаффоф мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг фуқаролик ва жамоатчилик фаоллигини қўллаб-қувватлаш борасида ортга қайтмайдиган йўлда бормоқда.

Биз инсон ҳуқуқларига оид ҳар қандай нозик масалани миллий ва глобал даражада очиқ муҳокама қилмоқдамиз».

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#pressklub

❗️Жон МакГрегор: «Бу жуда ажойиб»

Халқаро пресс-клубда ташкил этилган давра суҳбатида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори Жон МакГрегор ўз фикрларини билдирди:

〰️〰️〰️
Ўтган тўрт йил давомида президент Мирзиёевнинг чиқишларини шахсан кузатиб бораман. Барчамиз билиб турибмизки, Ўзбекистон учун халқаро мажбуриятларни ҳурмат қилади ва давлат раҳбари сўз эркинлиги қандай бўлиши ва у таъминланиши кераклигини айтиб келади. Халқаро ташкилотлар ҳам Ўзбекистондаги ушбу соҳадаги жараённи қўллаб-қувватлайди.

🌍 ЕХҲТнинг бошқа мамлакатлардаги ваколатхоналарида штат бирликлари қисқараётган пайтда Ўзбекистондаги офисда аксинча, кўпайди. Нима учун? Чунки Ўзбекистондаги тараққиётга ҳамнафас бўлиш учун ишчилар кўп бўлиши керак.

🇺🇿 Ўзбекистон Президентининг матбуотга қаратаётган эътиборини ҳаммамиз кўриб, билиб турибмиз. Давлат раҳбари журналист ва блогерлар билан учрашмоқда. Бу ажойиб, олдин бунга ўхшаш воқеаларни кўрмасдик».

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#pressklub

Ҳелена Фрейзер, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори:

— «Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга». Ўзбекистон Конституциясининнг 29-моддасида шундай ёзилган. Бу ерда йиғилганларнинг барчаси ушбу ғояни тўла қўллаб-қувватлашига ишонаман. Чунки бу — барқарор тараққиёт масалаларига ҳамнафасдир.

❗️Аниқ ва очиқ ахборот эга бўлиш — адолатли ва бетараф институтлар, муассасалар шаклланишида асосий жараён ҳисобланади.

БМТ тизимидаги ташкилотлар, халқаро ҳамжамият Ўзбекистонда журналистларнинг очиқ маълумотга эга бўлиш учун мустақил фаолиятларини қўллаб-қувватлайди. Сўнгги 4 йилда Ўзбекистонда бу борада ривожланиш кузатилди.

🔰 Журналистлар, блогерлар очиқ савол беришни бошлади, илгари ўзлари учун «табу» бўлган мавзуларда ёзишмоқда, турли муаммолар бўйича суриштирувлар ўтказишмоқда.

Шунингдек, соҳага доир норматив-ҳуқуқий масалаларда ҳам ўзгаришлар бўлмоқда.

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#pressklub

❗️Асаджон Ходжаев: «Сўз ва матбуот эркинлиги — Ўзбекистон сиёсатининг устувор йўналиши, бу борада орқага қайтиш йўқ»

Халқаро пресс-клубда ташкил этилган давра суҳбатида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев ўз фикрларини билдирди:

〰️〰️〰️
🔹«Инсоннинг ажралмас ҳуқуқи — сўз эркинлиги. Сўз ва матбуот эркинлиги — Ўзбекистон сиёсатининг устувор йўналиши деб белгиланган ва бу борада орқага қайтиш йўқ. Буни ҳаммамиз биламиз ва фаолиятимизни шунга монанд ташкил қилганмиз.

Бугунги кунда ахборотни яшириб бўлмайди. Бир жойда яширилган ахборот, албатта, бошқа жойларда чиқади.

Ахборот бугун эркин айланяпти ва бу сўз эркинлиги билан бевосита боғлиқ».

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
#pressklub

❗️«Давлат органлари танқидий фикрларни эшитиши, мавжуд муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриши керак»Асаджон Ходжаев

Халқаро пресс-клубда ташкил этилган давра суҳбатидан:

〰️〰️〰️
👨🏻‍💻 «Одамлар интернет орқали ўз фикрларини эркин билдирмоқда. Албатта, танқидий фикрлар ҳам бор.

🔎 Бу танқидий фикрларни эса давлат органлари эшитиши керак. Ўз фаолиятини танқидлар орқали таҳлил қилиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриши лозим, мулоқотга ўрганиши керак.

Шу орқали давлат органлари янги реалликда, янги Ўзбекистонда фаолиятини амалга оширяпти. Давлатимиз раҳбари ҳам таъкидлади — матбуот кимгадир аччиқ гапирса, ёқиши ёки ёқмаслиги ҳам мумкин. Бироқ биз бу йўлдан қайтмаймиз.

Барча давлат идораларида ахборот хизматининг ташкил этилиши катта ислоҳот деб биламан. Бу орқали ташкилотлар очиқлиги таъминланиши учун керак. Бугун мингдан зиёд ахборот хизматлари ишлаяпти, бироқ уларнинг фаолияти қай даражада? Бу йўналишни тегишли равишда баҳолаб боришимиз керак. Уларнинг малакасини ошириш ишларини босқичма-босқич амалга ошириб келяпмиз.

📌 Пандемия шароити кўрсатдики, қабул қилинаётган ҳужжатлар аҳолига етказилишига катта эҳтиёж бор. Бу жараён рисоладагидек бўлмаса, текширилмаган ва нохолис ахборотларнинг айланишига олиб келади. Бунда журналистлар эмас, давлат ташкилотларининг очиқ эмаслиги, мулоқотнинг йўқлиги сабабчи. Улар мулоқотга тайёр бўлса, ортиқча миш-мишлар тарқалишига ўрин қолмайди.

Пандемия шароитида АОКА платформасида доимий равишда брифинг ва матбуот анжуманлари ўтказдик. Бу, албатта, осон бўлмади, бу жараёнда нодавлат телеканаллар, интернет сайтлари ва блогерлар ҳам фаол қатнашди.

🎤 Биз ноябрь ойидан бошлаб, 100дан ортиқ брифинг ҳамда матбуот анжуманлари учун қўшимча платформалар ташкил этдик, айниқса, ҳудудларда ўтказиладиган тадбирлар режасини белгилаб олдик. Бу вилоятларда ахборот олиш эркинлигини таъминлашдаги муаммоларни маълум қадар ечишга ёрдам беради, деб ҳисоблаймиз.

🛡 Яна бир муҳим қадамлардан бири — Агентлик ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ҳузурида «Диалог майдончаси» фаолияти йўлга қўйилаётганидир. Бу лойиҳа, ўз навбатида, ОАВ вакиллари ҳамда блогерларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, уларни ҳимоя қилиш, зарур ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ҳамда ёрдам кўрсатишга қаратилгани билан аҳамиятлидир».

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#pressklub

❗️«Давлат идоралари тушуниши керак, журналистлар уларнинг душманлари эмас» — Гулноза Ҳусанова

Халқаро пресс-клубда ташкил этилган давра суҳбатида «UzReport» телеканали Бош муҳаррири Гулноза Ҳусанова ўз фикрларини билдирди:

〰️〰️〰️
«Сўз эркинлиги — бу ҳамма нарсани, хоҳлаган нарсани айта олиш дегани эмас. Энг аввало, бу — масъулият.
Буни ҳамма журналистлар, блогерлар ҳис қилиб туришибди.

Агар биз ахборотни вақтида, тезкор бермасак, ҳозир интернет ривожланган, одамлар истаган манбасидан керакли ахборотни топа олади.

Шунинг учун давлат идоралари тушуниши керак, журналистлар уларнинг душманлари эмас. Биз ҳам ривожланган давлатда яшашни истаймиз. Агар биз ҳозир муаммоларни кўтармасак, бу муаммолар ҳеч қачон ҳал бўлмайди.

⚠️ Бугунги журналистика очиқликсиз яшай, ишлай олмайди.
Ўзбекистон ёпиқ давлатдан очиқ давлатга айланди. Энди журналистларнинг ҳам чекинишга ҳаққи йўқ».

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
#pressklub

Халқаро пресс-клуб: «Конституция ва қонунчиликда сўз ҳамда матбуот эркинлиги. Ўзбекистонда ОАВни ривожлантириш жараёнлари» мавзусидаги давра суҳбати

✏️ Муҳим иқтибослар

@aoka_uz