Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.69K videos
53 files
28.9K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
#Prezident_maktablari
#Qabul_2023
#10_iyundan_30_iyungacha

📢 ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

❗️ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИ 2023-2024-ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ!

⚡️ Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактабларига 2023/2024-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 10-июндан – 30-июнга қадар ОНЛАЙН шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.

Президент мактабларига қандай ҳужжатлар талаб этилади?
🗂 Талабгорнинг:
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;
фотосурати (охирги 2 ойда олинган);
ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши лозим;
баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган).

❗️ДИҚҚАТ
🔖 Талабгорнинг баҳолар табелидаги математика ва табиатшунослик фанларидан 4-синфдаги йиллик баҳолари "5" баҳо (аъло) бўлиши лозим.

Президент мактабларига нечанчи синфдан қабул қилинади?
2023-2024-ўқув йилида Андижон, Бухоро, Гулистон, Жиззах, Қарши, Навоий, Наманган, Нукус, Нурафшон, Самарқанд, Фарғона, Хива, Термиз ва Тошкент шаҳарларидаги Президент мактабларига 5-синфга қабул қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк