Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.74K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мақсадимиз - сиз, ҳурматли журналист ва блогерларни қўллаб-қувватлаш, токи сиз одамларнинг овози, сўзи ва кўзи бўлинг. Бу борадаги фаолиятга олий вазифа сифатида қаранг. Шижоатли бўлинг ва ҳеч қачон тўхтаманг!
___

Наша цель – поддержать вас, дорогие журналисты и блогеры, чтобы вы стали голосом для тех, у кого этого голоса нет. Ваш голос должен быть вашей миссией. Не теряйте смелость и никогда не останавливайтесь!

@massmediauz
#Uzbekistan #SMirziyoyeva #MassMediaUz
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
«Ўзбегим аёли» Миллий мукофотини топшириш маросимида мунис аёлларимиз учун кўнглимда йиғиб юрган гапларимни изҳор қилишга ҳаракат қилдим.

Мен уй-рўзғор ташвишларидан ортиб, олдига катта мақсадлар қўйган ва уларга эришаётган кўплаб аёлларни биламан ҳамда уларнинг олдида ҳамиша таъзимдаман. Сиз ҳақиқий ўзбек аёли нималарга қодир эканини барчага исботладингиз. Барча аёлларимиз жамиятда ҳурмат ва эҳтиром қозонишга ҳақли ва бунинг учун уларга имкон берилса бас.

Аёлларимизга қарата шундай демоқчиман: Сиз таҳсинга сазоворсиз!

#Uzbekistan #SMirziyoyeva #Ozbegimayoli #MassMediaUz
Forwarded from Komil Allamjonov
Мамлакатимиз биринчи маротаба бундай қийинчиликка дуч келди ва номаълум қўрқувлар пайдо бўлиши табиий. Аммо ваҳима қилиш керак эмас. Биз ушбу рўйхатда биринчи эмасмиз ва бошқа мамлакатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, биз янада самарали ҳаракат қилишимиз мумкин.

Изоляция — бу одамларга қарши эмас, кўринмайдиган вирусга қарши кураш. Хозир биз вирус тарқалишига қарши саъй-ҳаракатларимизни бирлаштиришимиз керак. Ва бу икки ҳафта бизга қадрдонлар билан кўпроқ вақт ўтказиб, бир-биримизга ғамхўрлик қилиш учун имконият беради.

___


Наша страна впервые столкнулась с таким вызовом и понятно, что неизвестность пугает, но паниковать не нужно. Мы не первые в списке, и можем, учитывая опыт других стран, реагировать более эффективно.

Изоляция — это не борьба против людей, это борьба с вирусом, в которой мы все должны объединить наши усилия, чтобы противостоять распространению инфекции. И эти две недели дают нам возможность провести больше времени с родными, заботясь друг о друге.

#vahimasizkarantin #карантинбезпаники
#MassMediaUz
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Бугунги таҳликали кунларда ўн минглаб одам бир-бирига ёрдам қўлини чўзмоқда, қалбининг бир парчасини бериб, бир-бирини қўллаб-қувватламоқда. Оғир аҳволда қолганларга далда бўлаётган ҳамма-ҳаммадан беҳад миннатдормиз. Фондимиз ҳам бу ишларда фаол иштирок этмоқда.

Аммо пандемия муҳтож инсонларга кўмак бериш масаласига бошқача кўз билан қарашга бизни мажбур қилди. Ёрдам бериш жараёнида салбий оқибатлар келтириб чиқармаслик, яъни имкон қадар “бевосита мулоқот қилмаслик” қоидасига риоя қилиш зарур эди. Шу тариқа “Xavfsiz Yordam” лойиҳаси пайдо бўлди.

Биз карантин туфайли моддий аҳволи оғирлашган аёллар учун мингта Uzсard картасини тайёрлатдик ва Жамоат фонди ҳисобидан бир миллиард сўм ўтказдик. Бутун республика бўйлаб ижтимоий ҳимояга муҳтож, фарзандларини ёлғиз тарбия қилаётган, ишсиз қолган минг нафар аёл танлаб олинди. Уларнинг рўйхатини тузишда бир қатор ташкилот ва кўнгиллилар жамоалари, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси, Тошкент шаҳар ИИББ Ҳуқуқбузарлик ва профилактика бўлими, Маҳалла ва оилани қуллаб-қувватлаш вазирлиги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази яқиндан ёрдам берди. Зеро, ким биринчи навбатда кўмакка муҳтож эканлиги айнан уларга маълум.

Мингта карта дегани – денгиздан томчи холос, аммо биз ушбу ташаббус бошқаларга ҳам ибрат бўлади, деган умиддамиз. Картадаги миллион сўм маълум муддат рўзғор тебратишга имкон беради.

Мазкур лойиҳага ҳиссаси қўшилган, бизга ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдирамиз. Ўн кун давомида мингта картанинг ҳар биттаси ўз соҳибасига етказилади.

Бугун бутун дунёда бўлгани каби бизда ҳам иқтисодий инқироз юз бермоқда. Аммо айнан шундай синовли кунларда халқимизни жипслаштирадиган энг ажойиб таклифлар ва энг зўр ғоялар туғилишига менинг ишончим комил.

#sinovdavri #bizbirgamiz #bizyengamiz #vahimasizkarantin #MassMediaUz