Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
#Расмий_муносабат
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Меҳнат муҳожирлари: мажбурият эмас янги имконият

📌 Президентимизнинг ПҚ-4829-сонли қарорига мувофиқ 2021 йил 1 январдан бошлаб хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлар ўзини ўзи банд қилган шахсларга тенглаштирилгани сабабли, интернет тармоқларида меҳнат муҳожирлари учун солиқ жорий этилаётганлиги тўғрисида нотўғри маълумотлар тарқалмоқда.

👉 Ушбу хабарлар юзасидан Давлат солиқ қўмитаси ўз муносабатини билдиради. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 369-моддасига мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахслар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади.

❗️Ўзини ўзи банд қилган шахслар ўзига пенсия ҳисобланиши ва иш стажига эга бўлиши учун Пенсия жамғармасига ИХТИЁРИЙ РАВИШДА ижтимоий солиқ тўлаши мумкин, бу 2020 йил учун энг камида БҲМнинг 50% миқдорида белгиланган, бу ҳозирги вақтда 111 500 сўмни ташкил этади.

📎 Шу билан бирга, агар чет элда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар Ўзбекистонда пенсия ва иш стажига эҳтиёж сезмаса, унда Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўлашнинг ҳожати йўқ.

Ушбу чора меҳнат муҳожирларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, келажакда уларни моддий ҳимоя қилиш кафолати бўлиб хизмат қилади.

ДСҚ Матбуот хизмати

@Rasmiy_xabarlar_Official