Forwarded from Central Bank of Uzbekistan
Коронавирус инфекциясининг тарқалиши оқибатида қарздорларнинг кредит тўловлари билан боғлиқ рискини юмшатиш бўйича қўшимча чоралар юзасидан Марказий банк ахбороти
Коронавирус инфекцияси тарқалиши оқибатида қарздорларнинг кредит тўловлари билан боғлиқ рискларни юмшатиш мақсадида Марказий банк томонидан барча кредит ташкилотларига:
✔️жорий қилинган карантин режими фаолиятига салбий таъсир кўрсатган қарздор – жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг мурожаатларига асосан, 2020 йил 1 октябрга қадар кредит тўловларини қайтаришда имтиёзли давр бериш ва мос равишда якуний тўловлар муддатларини узайтириш;
✔️муддати ўтган қарздорликларни кечиктирилишида жарима санкцияларини қўлламаслик ҳамда ундирувни кредит таъминотига қаратмаслик тавсия этилди.
Шунингдек, кредит ташкилотларига юқоридаги тавсияларга асосан шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар сифатининг таснифини ўзгартирмаслик ҳуқуқи берилди.
Ўз навбатида, жорий этилган карантин ҳолатидан келиб чиқиб, масофаланишни таъминлаш мақсадида кредит ташкилотларига қисқа муддат ичида кредит тўловларини кечиктириш масалалари бўйича мурожаатларни масофавий тарзда кўриб чиқиш тизимини яратиш чораларини кўриш тавсия этилади.
Шу билан бирга, жорий этилаётган имтиёзлардан оқилона фойдаланиб, мижозлар томонидан ҳақиқатда молиявий аҳволи ёмонлашган ҳолатда кредит ташкилотларига мурожаат қилишлари мақсадга мувофиқ эканлигини билдирамиз.
#регулятор

Марказий банкнинг коронавирус пандемияси оқибатида тижорат банклари томонидан кредитларнинг тўлов муддатларини узайтириш тартиби тўғрисидаги ахбороти
🔹Коронавирус пандемиясининг аҳоли ва тадбиркорлик субъектларида кредитларни қайтариш билан боғлиқ салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида уларнинг кредит тўловлари муддатларини узайтириш юзасидан мурожаатларини кўриб чиқишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш бўйича кредит ташкилотларига кўрсатмалар берилди.
🔹Бунда кредит ташкилотларига аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан кредит тўловлари муддатларини узайтиришда фақат мурожаатномани тақдим этиш билан чекланиб, мурожаатномада:
🔹кредит тўловларини узайтириш юзасидан асослантирилган изоҳ;
🔹карантин даври якунлангандан сўнг кредит ташкилоти томонидан белгиланган муддат ичида кредит шартномасига киритиладиган ўзгартиришларни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштириш юзасидан қарздорнинг мажбурияти қайд этилиши лозим.
🔹Ўз навбатида, карантин даври тугагандан сўнг белгиланган муддат ичида қўшимча ҳужжатларни қонунчиликка мувофиқ расмийлаштирилмаган тақдирда кредит шартномасига киритилган ўзгаришлар кредит ташкилоти томонидан бекор қилиниши ва дастлабки шартнома шартлари кучга киришини маълум қиламиз.
🔹Бугунги кунда тижорат банклари томонидан мурожаатларни масофавий қабул қилиш тизимлари яратилмоқда. Ушбу масофавий хизматлар тўғрисида банкларнинг веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали қўшимча маълум қилинади.

Марказий банкнинг веб-сайти янгиланди
🌐Марказий банкнинг янги веб-сайти инфографика ва мослашув функциясидан фойдаланган ҳолда, замонавий кўринишда ва барча учун қулай тарзда ишлаб чиқилди ва ишга туширилди. Веб-сайт кенг доирадаги фойдаланувчиларнинг барча эҳтиёжларини, шу жумладан, интерактив хизматларни ҳам қамраб олиб, давлат органларининг расмий саҳифаларида маълумотларни жойлаштириш учун қўйиладиган талабларга мос келади.
🔹Ахборот-таҳлил материалларининг катта қисми бўлимларга ажратилган ҳолда тақдим этилиб, уларда пул-кредит сиёсатининг асосий иқтисодий кўрсаткичларини ва валюталар курси хабарномасини интерактив усулда, ҳар бир валюта курси тўғрисидаги маълумотларни диаграммалар ёрдамида кўриш имконияти мавжуд.
🔹Биринчи навбатда, бугунги кунда муҳим аҳамиятга эга бўлган ва доимий янгиланиб турувчи “Матбуот маркази”, “Интерактив хизматлар” ва “Банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” бўлимлари сайтнинг юқори қисмида келтирилган бўлиб, айнан ушбу бўлимлар ҳозирда фойдаланувчи учун фойдали ва зарур манбага айланган. Шу билан бирга, сайтда молиявий саводхонлик бўйича алоҳида саҳифа қўшилиб, айни пайтда ушбу саҳифани мукаммал ҳолатда яратиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. Буларнинг барчаси сайт имкониятларининг кенгайишига, фойдаланувчилар учун ҳар томонлама фойдали ва кўп функцияли ресурс сифатида тақдим этилишига хизмат қилмоқда.
🔹Фойдаланувчилар учун ўзларининг виртуал мурожаатларини Марказий банкка тўғридан-тўғри сайтнинг асосий саҳифаси орқали юбориш ва мурожаатнинг ҳолатини тезкорлик билан кўриш имконияти тақдим этилади.
🔹Сайтнинг яна бир афзал жиҳати, уни объектларнинг Интерактив харитаси сифатида аташ мумкинлиги билан боғлиқ. Бу эса фойдаланувчига бир нечта тоифаларда керакли маълумотни излаш имконини беради: Марказий банкнинг ҳудудий бошқармалари, кредит ташкилотлари ва уларнинг филиаллари, банкоматлар, айирбошлаш шохобчалари ва банк инфратузилмалари ҳамда улар билан боғланиш маълумотлари мавжуд.
🔹Маълумотлар базаси билан ишлашнинг қулай механизми жорий қилинган ва улар турли ҳил тоифаларга бўлинган. Мисол учун валюта курслари ёки “Банкноталар ва тангалар” бўлими. Ҳар бир банкнот ва танга анимацион фотосуратда батафсил тақдим этилган. Бу бўлим аввалгидан кўра қулайроқ ҳолда намоён бўлиб, банкнотнинг олд ва орқа томонини бир зумда кўриш имконини беради.
🔹Сайтнинг ички саҳифалари дизайни ўзгартирилди, қулай навигация жорий этилди, ҳар бир материал осонгина юклаб олиниши ва ижтимоий тармоқларда кенг тарқатилиши мумкин.

Валюта бозоридаги жорий ҳолат юзасидан ахборот
Жорий йил апрель ойида ички валюта бозорида сўмнинг хорижий валюталарга нисбатан алмашув курси тебранувчанлигининг ошиши кузатилди.
🔹Хусусан, сўмнинг АҚШ долларига нисбатан алмашув курси ой бошига нисбатан 1,8 фоизга ошиб, 9 762 сўмни ташкил этди (йил бошига нисбатан 2,7 фоизга).
🔹Маълумки, сўмнинг биржа курсининг ўзгариши талаб ва таклифнинг ички ва ташқи омиллари таъсирида, биринчи навбатда, жорий операциялар ҳисобварағи ўзгариши асосида шаклланади.
🔹Коронавирус тарқалишини олдини олиш бўйича ҳамкор давлатларда ва республикамизда амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида савдо ҳамда инвестициялар билан боғлиқ операцияларнинг секинлашиши, ўз навбатида, импорт-экспорт ҳажмларининг қисқаришига ва мос равишда ички валюта бозорида фаолликнинг пасайишига олиб келди.
🔹Жорий йилнинг март ойида экспорт тушумлари ҳажми олдинги ойга нисбатан 10 фоизга камайди.
🔹Карантин чоралари ва иқтисодий фаолликнинг секинлашиши, шунингдек, Россия ва Қозоғистонда миллий валюталар курсининг девальвацияси туфайли трансчегаравий пул ўтказмаларида ҳам пасайиш тенденцияси кузатилмоқда.
🔹Жорий йил март ойида мамлакатимизга кириб келган пул ўтказмалари ҳажми 296 млн. долларни ташкил этиб, февраль ойига нисбатан 23 фоизга пасайган бўлса, апрелнинг дастлабки 8 иш кунида март ойининг мос даврига нисбатан 3 баробарга қисқарди.
🔹Ушбу омиллар жисмоний шахслар билан операциялар сегментида сўмнинг алмашув курси бўйича маълум нисбатан кутилмаларнинг шаклланишига олиб келди. Март ойидан бошлаб аҳоли томонидан хорижий валюта сотиб олиш ҳажмининг сезиларли даражада ўсиши кузатилмоқда.
🔹Хусусан, март ойида жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш ҳажмининг ойлик ўсиши 45 фоизни ташкил этган бўлса, апрелнинг дастлабки 8 иш кунида сотиб олиш ҳажми ўтган ойнинг мос даврига нисбатан 28 фоизга кўпайди.
🔹Юқоридаги омиллар, шунингдек, асосий савдо ҳамкорлар миллий валюта курсларининг сезиларли даражада қадрсизланиши натижасида ички валюта бозорида миллий валюта курсининг маълум даражада қадрсизланиши ва шунга мос равишда сўмнинг асосий савдо ҳамкорлар валюталарига нисбатан реал эффектив алмашув курси тафовутининг қисқариши кузатилмоқда.
🔹Хусусан, жорий йил март ойидан бошлаб Россия рублининг АҚШ долларига нисбатан алмашув курси 10,3 фоизга, қозоқ тенгеси – 12 фоизга, турк лираси – 7,6 фоизга ва қирғиз соми – 11,2 фоизга қадрсизланди.
🔹Марказий банк сўм алмашув курсининг қадрсизланиши эҳтимолини паст даражада баҳоламоқда. Дастлабки прогнозларга кўра, қисқа муддатли даврда сўм алмашув курси маълум бир кичик ўзгаришлардан кейин ўзининг фундаментал трендига яқин даражада шаклланади.
🔹Шу билан бирга, Марказий банк тижорат банклари кассаларида конверcия операцияларини амалга ошириш учун етарли миқдорда нақд хорижий валюта мавжудлигини ва барча банкноталар дезинфекция қилинганлигини маълум қилади. Банкларнинг айирбошлаш шахобчалари одатдаги режимда ишламоқда ва нақд хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш бўйича ҳеч қандай чеклов ва тўсиқлар ўрнатилмаган.
#регулятор
Web | TG | FB | Inst | Ln | TW | Vk

МАРКАЗИЙ БАНК АХБОРОТИ
Маълумки, коронавирус пандемияси муносабати билан мамлакатимизда эълон қилинган карантин шароитида инфекциянинг тарқалиб кетиш эҳтимолини камайтириш мақсадида Республика махсус комиссияси тавсияларига кўра:
🔹пенсия тўловларини, дастлабки босқичда, яъни жорий йилнинг май ойидан бошлаб, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида истиқомат қилувчи пенсионерларга банк карталари орқали тўлаш;
🔹кейинги ойлардан бошлаб, ушбу чора-тадбирлар босқичма-босқич қолган ҳудудларда давом эттириш борасида ишлар амалга оширилмоқда.
Сўнгги кунларда ушбу мавзуда фуқароларимиздан келаётган мурожаатлар сони кўпайиб, уларда асосан I ва II гуруҳ ногиронлари ҳамда ҳаракатланиш имконияти чекланган пенсионерлар томонидан:
🔹кўчага чиқолмасликлари сабабли, банк карталаридан фойдаланиш имкониятлари йўқлиги;
🔹пенсия маблағларини нақд пулда яшаш манзилларига етказиб беришлари юзасидан мурожаат қилинмоқда.
Шу муносабат билан, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ва ҳаракатланиш имконияти чекланган (ётоқдаги) пенсия олувчи фуқаролар ҳеч қандай хавотирга тушмасликларини сўраймиз.
Ҳар ойнинг бошида уларнинг банк карталарига келиб тушган пенсия маблағлари тасдиқланган графиклар асосида, яъни пенсия маблағларини доимий олиб келган саналаридан кечиктирмасдан Халқ банкининг маъсул ходимлари томонидан яшаш манзилларига бориб, нақдлаштириб берилади.
Ўз навбатида, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ва ҳаракатланиш имконияти чекланган (ётоқдаги) пенсионерлар сони ўзгариб туришини инобатга олган ҳолда, ушбу тоифага кирувчи фуқароларнинг рўйхати Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлимлари томонидан ҳар ойда қайта кўриб чиқилади ва янгиланган рўйхати уларнинг банк карталаридаги маблағлари уйларига бориб нақдлаштириб берилиши учун Халқ банкига бериб борилади.
Мазкур масала Марказий банкнинг доимий назоратида эканлигини маълум қиламиз.