Баходир ака Қурбанов Тошкент шаҳрида 77-сонли ихтисослаштирилган кўзи ожиз болалар мактаб интернатида жойлашган 17-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг филиалида ишлайдилар.
Баходир аканинг кўриш бўйича нуқсонлари мавжуд. Баходир ака юртимизга келган синовли кунларда жамиятдан бир четда ажралиб қолмаслик учун “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондини моддий қўллаб-қувватлаб юбордилар. Баходир ака қилган саховатини ижтимоий тармоқда ёритишимга рухсат бермадилар.
Риё мақсадида бу ишни амалга оширмаганликларини қайта қайта таъкидладилар. Лекин юрт бошига иш тушганда бошқа инсонларга ИБРАТ бўлиши учун ижтимоий тармоқларда ёритишга қарор қилдим.
Зеро имконияти ва етарли маблағи бўлиб четда қўл қовуштириб турган инсонларнинг кўнгил кўзи очилсин!!! #ибрат
Каналга уланиш:
@axborot_xizmatlariAOKA