Расмий хабарлар I Официальные новости
97.9K subscribers
33.9K photos
8K videos
53 files
31.9K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
#Янгийўл

Мурожаат қаноатлантирилди

Янгийўл тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, туман ҳокимлигига “Ниёзбош” маҳалласининг ички йўлларига асфальт ётқизиб бериш тўғрисида фуқаро томонидан мурожаат келиб тушган.

Мурожаатни ижобий қаноатлантириш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилган. Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ҳамкорлигида “Ниёзбош” маҳалласининг ички кўчаларига ва автомобиль йўлларига асфальт ётқизиш ишлари бошланган. Бу жараён босқичма-босқич амалга оширилиши кўзда тутилган.

@toshvilpressa