Расмий хабарлар I Официальные новости
98.8K subscribers
33.8K photos
7.98K videos
53 files
31.9K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
#Савол_жавоб
#Энергетика

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Энергетика вазирининг матбуот котиби Эльмира Бекмуродова жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Карантин вақтида электр тармоғи узилмайди дейишган эди. Нега электр тармоғи қарздорлик учун узиб қўйилмоқда?

➡️
Сўнгги кунларда Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, карантин чоралари юмшатиб борилаётганлиги боис фойдаланилган электр энергиясидан вужудга келган қарздорликларнинг ортишига йўл қўймаслик мақсадида қарздор истеъмолчилар тармоқдан ажратилмоқда.

Шу муносабат билан истеъмолчилардан ишлатилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширилишини сўраймиз.

Шу ўринда фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни туман электр таъминоти корхоналарига ташриф буюрмасдан мамлакатимизда мавжуд барча тўлов тизимлари (U-Pay, Click, Payme, Paynet ва б.) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб ҳам амалга оширишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official