Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from Edu.uz
​​#Хайрия

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети жамоаси ташаббус билан чиқиб, бир кунлик иш ҳақларини коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида ташкил этилган “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб бердилар.

Ўзингиз ва оила аьзоларингиз соғлиги учун уйда қолинг!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#БиргаликдаЕнгамиз
#Хайрия

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти раҳбарияти кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилари ҳамда ишчи-ходимлари ўз ташаббуслари билан ихтиёрий равишда бир кунлик иш ҳақларини “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб бердилар.

Каналга уланиш:
@axborot_xizmatlariAOKA
#БиргаликдаЕнгамиз!
#Хайрия!

Республика Маънавият ва маърифат маркази ва унинг тизимидаги барча ташкилотлар ва корхоналар бир кунлик иш ҳақларини ихтиёрий равишда “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига ўтказиб бердилар.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
#Қибрай
#хайрия

УЗ:🏘 Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳузуридаги ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази томонидан 700 та хонадонга мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотлари ва антисептик воситалар тўплами Қибрай туманидаги марказга келиб тушди.

🚚 Ўз навбатида, 10 апрель куни туманда яшовчи кам таъминланган, моддий ёрдамга муҳтож, ногиронлиги бор, ёлғиз кексалар ва карантинга олинган оилаларга жўнатмалар ўз вақтида етказиб берилди.

👥Таъкидлаш керакки, ёрдам юкларини аҳолига етказишда туман ҳокими ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Наврўз Алимов, ҳокимлик ходимлари ва волонтёрларнинг хизмати беқиёсдир.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Хайрия

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича,
Бухоро давлат университети, Бухоро муҳандислик-технология институти, Бухоро давлат тиббиёт институти, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали, Бухоро давлат университети қошидаги Қоракўл академик лицейи, Бухоро муҳандислик-технология институти таркибидаги академик лицейи,
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
нинг профессор-ўқитувчилар ва ишчи-ходимлар томонидан юртимизда коронавирус пандемеясига қарши кўрилаётган чора-тадбирларга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида ихтиёрий равишда ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказдилар.
#Хайрия
#БиргаликдаЕнгамиз

«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ, унинг тизимидаги Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар «Агрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятлари ишчи-ходимлари юртимизда коронавирус пандемиясига қарши кўрилаётган чора-тадбирларга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида ихтиёрий равишда ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказдилар.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
#Хайрия
#БиргаликдаЕнгамиз

Давлат божхона хизмати органлари ходимлари юртимиздаги синовли кунларда хайрли ишларни давом эттириб, ўзларининг яна бир кунлик иш ҳақларини “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб бердилар.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
#Ҳомийлик
#Хайрия
#1197

🎁 Шу бугунга қадар Тошкент шаҳри бўйича жами 798 нафар фуқаро учун қарийб 74 млн. сўмлик 1615 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар жамланиб, 10 та туман тиббиёт бирлашмалари ходимларига мурожаат қилган фуқароларга етказиб бериш мақсадида топширилди.

💊 Хусусан, бугун — 15 апрель куни Бектемир ва Мирзо Улуғбек туманларидан 50 нафар юртдошимиз учун 2469 405 сўмлик 98 турдаги дори воситалари ва тиббиёт буюмлари жамланиб, туман тиббиёт бирлашмаларига мурожаат қилган юртдошларимизга етказиш учун топширилди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
#Хайрия

👆 Ушбу инфографикада Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларининг жорий йил 2-25 апрель кунлари давомида амалга оширган фаолияти сарҳисоб қилинган.

Янада кўпроқ маълумотлар👇
@axborot_xizmatlariAOKA телеграм каналида