Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.75K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
#Савол_жавоб
#Таълим

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғининг матбуот котиби Феруза Мадрахимова жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Жорий йилнинг сентябр ойидан хусусий мактабларда онлайн дарс бўлса, тўловни 100% олишадими?

➡️
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1028-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат умумтаълим ташкилотининг намунавий уставига мувофиқ, ўқиш муддати ва шартлари, тўлов миқдори, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда бошқа шартлар таълим олувчиларнинг ота-оналари ёки бошқа қонуний вакиллари билан нодавлат умумтаълим ташкилоти ўртасида тузилган шартномада белгилаб қўйилади.

Шу сабабли нодавлат умумтаълим ташкилотларида бадал тўлови турлича миқдорда белгиланиши мумкин.

Карантин муносабати билан 2020 йил 1 сентябрдан нодавлат умумтаълим ташкилоти томонидан дарс машғулотлари онлайн шаклда ташкил этиладиган бўлса, томонлар ўртасида тузиладиган шартномада дарсни ташкил этиш шакли ҳамда тўлов миқдорини шунга мутаносиб равишда белгилаш юзасидан томонлар келишиб олишлари керак.

Маълумки, айрим нодавлат умумтаълим ташкилотларида ўқишдан ташқари
таълим олувчиларни овқатлантириш ҳам амалга оширилади. Янги тўлов миқдорини белгилашда овқатлантириш ва таълим олувчи билан якка тартибда ишлаш харажатлари чегириб ташланиб, тўлов миқдори камайтирилиши мумкин.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official