Расмий хабарлар I Официальные новости
98.4K subscribers
33.9K photos
7.99K videos
53 files
31.9K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from Edu.uz
​​#Соҳа_ислоҳотлари

Ангрен шаҳрида Кукмин университетини очиш бўйича келишув имзоланди

Бугун, 28 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидов Жанубий Кореянинг Кукмин университети вице-президенти О Сеонг Хони қабул қилди.

Учрашув давомида Ангрен шаҳрида Кукмин университетини очиш бўйича дастлабки келишув имзоланди.

Янги ташкил этиладиган олий таълим муассасасида муҳандислик, электрон муҳандислик ва информатика, ахборот хавфсизлиги, архитектура, дизайн, бизнес бошқаруви каби йўналишлар бўйича таълим берилиши кўзда тутилган.

Қайд этиш лозим, Кукмин университетига 1946 йилда асос солинган бўлиб, бугунги кунда унинг таркибида 15 та факультет фаолият юритиб келмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Edu.uz
#Соҳа_ислоҳотлари

Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш натижаларини https://natija.edu.uz тизими орқали онлайн билиш имконияти яратилди

Олий ва ўрта махсус вазирлиги томонидан фуқароларга енгиллик яратиш мақсадида яна бир интерактив хизмат ишга туширилди.

https://natija.edu.uz тизими қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларидан республика олий таълим муассасаларига ўқиши кўчирилиши тавсия этилганлар тўғрисида маълумот олиш учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилди. Ушбу тизимда республика тиббиёт олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича тавсия этилган талабалар рўйхати назарда тутилмаган.

Ҳозирда тест режимида ишлаётган тизим ёрдамида жорий йилнинг 7 февралидан 15 февралигача ариза билан мурожаат қилган фуқаролар ўз натижаларини билишлари мумкин. Бунинг учун фуқаронинг паспорти серияси ва рақами киритилиши кифоя.

Кейинчалик мазкур тизим фаолияти такомиллаштирилиб, Ягона давлат интерактив хизматлар портали орқали маҳаллий ва хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш учун аризаларни қабул қилиш бўйича давлат хизмати ишга тушириш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 4 февралдаги 12-сон баёни билан қўшни давлатларда таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўқишини республикамиз олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ариза топширишга рухсат берилган эди.

Аризалар 2020 йил 15 мартга қадар қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Олий ва ўрта махсус таълим тизимида ўқув жараёни виртуал муҳитда талабалар ва ўқитувчи аудиториясини ташкил этиш орқали олиб борилмоқда

Ушбу янги формат талабалар ва ўқитувчи виртуал аудиториясида ўқитувчи талабаларга дарс мазмунини етказиш, тегишли топшириқларни бериш, ўзлаштирилган билимларни назорат қилиш имкониятига эга бўлади.

Шу аснода тўлақонли ўқув жараёнига яқинлаштирилган фаолият ташкил этилди.

#Соҳа_ислоҳотлари

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA