Расмий хабарлар I Официальные новости
98.8K subscribers
33.8K photos
7.98K videos
53 files
31.9K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
#Россияда_иш

Россия Федерациясида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ахборот хизмати
хабарига кўра, Россия Федерациясининг Рязань, Ленинград, Калуга, Воронеж ва Курск вилоятларидаги “МСК Гарант” МЧЖда қуйидаги йўналишларда бўш иш ўринлари учун ўтказиладиган танловларга фуқаролар таклиф этилади:

🍄 Қўзиқорин етиштириш ишлари (қўзиқорин териш, иссиқхонада парваришлаш)

👥 ишчилар сони – 600 нафар;

🗓 иш графиги – 6 кун иш, 1 кун дам олиш куни (бир кунлик иш вақти 11 соат);

💵 иш ҳақи – 30 – 60 минг рубль атрофида (иш сифати ва миқдорига қараб, даромад солиғидан ташқари 1 кг терим учун 10 рубль ҳамда ой давомида бажарилган ишга кўра рағбатлантириш мавжуд);

🥣 3 маҳал овқат иш берувчи ҳисобидан;

ишчилар ёши – 25 ёшдан 45 ёшгача бўлган эркак ва аёллар (бўйи 160 см дан кам бўлмаган);

🛫 Ўзбекистондан иш жойига етиб бориш харажатлари фуқаро ҳисобидан;

🏨 ётоқхона харажатлари иш берувчи ҳисобидан;

🚌 Россия Федерациясига етиб боргандан сўнг аэропортдан ётоқхонага ва ётоқхонадан иш жойига етиб бориш иш берувчи транспортида бепул амалга оширилади;

📑 патент расмийлаштириш бўйича иш берувчи юридик ёрдам кўрсатади. Агар патент расмийлаштириш учун фуқаронинг маблағи бўлмаса, иш берувчи томонидан Россия Федерацияси кредит ташкилотидан ходимнинг ойлик маошидан қисман ушлаб қолиш шарти билан кредит расмийлаштиришга кўмаклашилади.

☎️ Мурожаат учун: 1282 (қисқа рақами) ёки 71 202-33-55, 71 200-00-61.

Қорақалпоғистон Республикаси – (61) 222-53-32, (61) 222-53-34;
Андижон вилояти – (95) 202-33-55;
Бухоро вилояти – (99) 708-49-98;
Жиззах вилояти – (72) 226-91-97, (72) 226-91-87;
Қашқадарё вилояти – (75) 224-05-25, (99) 130-07-34, (97) 770-04-92;
Навоий вилояти – (79) 224-11-60;
Наманган вилояти – (69) 227-94-64, (69) 227-97-27;
Самарқанд вилояти – (66) 233-24-00, (66) 233-53-00;
Сирдарё вилояти – (67) 225-55-59;
Сурхондарё вилояти – (76) 222-45-22;
Тошкент вилояти – (55) 900-33-10;
Фарғона вилояти – (73) 244-56-69;
Хоразм вилояти – (62) 224-12-35;
Тошкент шаҳри – (71) 202-33-55 (ички рақам 39).

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official