#Савол_жавоб
#Меҳнат_тизими
❓Ҳозирги кунда иш берувчилар карантинни баҳона килиб ишга олмаслик хуқуқига эгаларми. Карантин сингари форс-мажор ҳолатларида иш беручи ва ишга кирувчиларни қандай ҳақ-ҳуқуқ ва мажбуриятлари мавжуд?
✍ Саволларга Меҳнат вазирлиги ахборот хизмати жавоб беради:
✅ Амалдаги меҳнат қонунчилигида, шунингдек, коронавирус инфекциясини тарқалишига қарши курашиш юзасидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда карантин даврида иш берувчиларга ходимларни ишга қабул қилмаслик бўйича мажбурият юклатилмаган.
☑️ Карантин тадбирлари давомида айрим корхоналар фаолияти тўхтатилган ёки қисман тўхтатилган вақтда, шунингдек, ишлаб чиқариш ҳажмининг камайганлиги туфайли ходимлар сони қисқартирилганда иш берувчилар эҳтиёж бўлганда ходимларни меҳнат қонунчилигига асосан ишга қабул қилиши мумкин.
=======================
❓Бирон бир ташкилотда ишлаётган ходим уй карантинига олинса, унга иш ҳақи ҳисоблаш тартиби кандай амалга оширилади ва қандай ҳужжатлар расмийлаштирилиши керак?
Жавоб: Ташкилотда ишлаётган ходимлар уй шароитида карантинга олинганда, Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 15 июнда 266-рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисида”ги йўриқноманинг 46-банди 3-хатбошига асосан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси карантинда бўлган тўлиқ кунларига уларнинг яшаш жойидаги поликлиника томонидан берилади ҳамда мазкур меҳнатга лаёқатсизлик варақасига асосан Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 8 майда 1136-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомда белгиланган тартибда нафақа тўланади.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official

📥 Карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан келиб тушаётган савол ва мурожаатларларга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот хизматининг жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
❓ Карантин эълон қилинган даврда иш берувчи билан масофадан туриб ишлаш бўйича тегишли тартибда меҳнат шартномаси имзоланмаган ходимга ишга онгли равишда келмаган даври учун ҳам 8 соатлик иш куни бўйича ойлик маош ёзилиши мажбурийми?
✍️ Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 28 мартда 3228-рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига асосан масофадан иш деганда, ходимнинг меҳнат шартномасида кўрсатилган меҳнат мажбуриятларини иш берувчининг жойлашган ҳудудидан ташқарида, бевосита ёки билвосита назоратида бўлган доимий иш жойи, ҳудуд ёки объектдан ташқарида бажариладиган иш усули тушунилади.
Шу сабабли, масофавий иш усулида ходим иш жойига келиши талаб этилмайди. Ўз вазифаларини масофадан бажаради. Меҳнатга соатбай асосида ҳақ тўлашда ходимнинг масофавий ишга ўтказилгунга қадар белгиланган тариф ставкаси (лавозим оклади)дан келиб чиққан ҳолда амалга оширалади.