Forwarded from Davlat xizmatlari yangiliklari
#Муносабат
ДХМларда махсус стикерлар сотилмоқда-ми?
Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчилар учун махсус рухсатномани муайян миқдордаги пул эвазига сотиб олинаётгани, шунингдек ушбу турдаги рухсатномани олишда кўмаклашиш таклиф этиш юзасидан хабарлар тарқалмоқда.
Биз ушбу масала аниқлик киритмоқчимиз.
Давлат хизматлари агентлиги кадрлар сиёсати тизимда коррупцияга мойил шахсларни аниқлаш ва уларни хизмат кўрсатишларига йўлатмасликка йўналтирилган.
Агентлигимиз давлат хизматлари соҳасида жамоат назорати принципларини қўллаб-қувватлайди. Бунинг учун Facebook тармоғида агентлик расмий саҳифаси, 1148 ишонч телефони,ҳамда Telegram қайта алоқа боти ишга туширилди.
Шу боис Давлат хизматлари марказига мурожаат қилганда мазкур жамиятга қарши ҳодисага дуч келсангиз, фуқаролик позициянгизни кўрсатиб, бу ҳақда дархол бизни хабардор қилишингизни сўраймиз (ишонч рақами -1148, @antikorbot).
Давлат хизматчиларининг коррупция ва фирибгарликларидан хабардор бўла тўриб, бефарқлик кўрсатиб индамаслик - жиноятга шерикликка тенг.
Дўстлар! Биз Сизлар билан мулоқотга муҳтожмиз.
Сизнинг ёрдамингизсиз, содир бўлаётган воқеалардан ўз вақтида хабарсиз қолиб, ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлашимиз қийин бўлади.
Келинг ушбу салбий иллатга биргаликда қарши чиқиб, ҳуқуқий фуқаролик жамиятини шакллантирамиз.

Forwarded from Олий суд | Расмий канал
#муносабат
Ҳуқуқбузарлик содир этаётганлар барчанинг душманидир
Бугунги кунда дунёда инсоннинг соғлиғини асраб-авайлаш, хавфсизлигини таъминлаш – энг долзарб, ҳаёт-мамот масаласига айланди. На чегара, на ҳудуд танламайдиган бало – коронавирус дунёдаги ҳар бир халқ, миллатнинг ҳаётига тўғридан-тўғри хавф солмоқда. Ахборот каналлари орқали дунёга тарқалаётган совуқ хабарларни эшитиб, беихтиёр юрак увишиб кетади: дунё миқёсида 1 миллион 600 мингдан зиёд одамни бу дард ўз исканжасига олган. 95 мингдан ортиқ инсон эса, бу балонинг қурбонига айланди. Бундан ташқари, халқаро экспертларнинг фикрича, дунё иқтисодиёти Иккинчи жаҳон урушидан сўнг айнан коронавирус туфайли энг катта зарар кўрмоқда.
Батафсил ўқиш 👉https://uza.uz/oz/society/u-u-buzarlik-sodir-etayetganlar-barchaning-dushmanidir-10-04-2020
Каналга уланиш 👉@oliysuduz

“Обод ва хавфсиз маҳалла” жамғармаси ННТ эмас, у бюджетдан ташқари жамғарма
📌 Адлия вазирлиги томонидан интернет ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан “Обод ва хавфсиз маҳалла” жамғармаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги билан боғлиқ ахборот юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрелдаги 228-сон қарорида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида “Обод ва хавфсиз маҳалла” жамғармасини ташкил этиш белгиланган.
Шунингдек, мазкур қарорга асосан, жамғарма юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ташкил этилади.
Шунга кўра, жамғарма юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтиши талаб қилинмаслиги ҳамда у адлия вазирлигидан (шу жумладан, нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида) давлат рўйхатидан ўтмаганлиги маълум қилинади.
Ижтимоий тармоқда давлат органлари таъсисчилигида такрорланувчи вазифаларга эга фондлар (нодавлат нотижорат ташкилотлари) Адлия вазирлигидан давлат рўйхатидан ўтказилаётганлиги билдирилган.
Ушбу ўринда эътиборга бериш лозимки, Жамғарма жамоат фонди ёки нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳисобланмайди. Шунингдек, унинг вазифаси мавжуд ижтимоий йўналтирилган давлат ва нодавлат ташкилотларнинг вазифа ва функцияларини айнан такрорламайди.
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига асосан жамғарма Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг юқоридаги қарорда назарда тутилган тегишли манбалар ҳисобидан вазирлик тасарруфига келиб тушадиган маблағларни йиғиш ва улардан фойдаланиш учун тузилган бюджетдан ташқари жамғарма ҳисобланади.
Таъкидлаш лозимки, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасига кўра жамоат фонди жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрий мулкий бадаллар қўшиш асосида ташкил этилган нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланади.
Шунга кўра, Адлия вазирлигидан бевосита давлат органлари таъсисчилигидаги жамоат фондлари давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги маълум қилинади.
Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA

Telegram
Sevara Urinbayeva: Uyda qoling!
#ОАВ_учун_махсус #Муносабат
“Обод ва хавфсиз маҳалла” жамғармаси ННТ эмас, у бюджетдан ташқари жамғарма
📌 Адлия вазирлиги томонидан интернет ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан “Обод ва хавфсиз маҳалла” жамғармаси давлат рўйхатидан…

Чипта сотиш тизимини жорий этиш тўғрисидаги лойиҳанинг рақобатга таъсири баҳоланди
Маданият вазирлиги томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (project.gov.uz) га жойлаштирилган Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ягона электрон чипта сотиш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан тегишли таклифлар (эътирозлар) билдирилгани айтилди.
Мазкур соҳада хусусий тадбиркорлик фаолияти яхши йўлга қўйилгани ва соҳа жадал ривожланиб бораётганини инобатга олиб, қўшимча, янги – давлат иштирокидаги корхона ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмаслиги билдирилган.
Шунингдек, лойиҳада барча мавжуд чипта сотиш ахборот тизимларини яратилаётган янги Портал билан мажбурий интеграциялашни таъминлаш “Рақобат тўғрисида”ги қонунига зид бўлгани сабабли чипта сотиш ахборот тизимларини ихтиёрийлик асосида Портал билан интеграциялаши мумкинлигини кўзда тутиш лозимлиги тўғрисида хулоса берилган.

Forwarded from Segment.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат
Самарқанд вилоятининг Тайлоқ туманида ташкил этилган «Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш» тарғибот тадбири юзасидан Наталья Бондаренко ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда илгари ФҲДЁ органлари томонидан бериладиган гербли гувоҳномалар билан боғлиқ саволлар муҳокамаси кўпаймоқда.
Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати ушбу вазиятга ойдинлик киритиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномалар бланкалари қўлда тўлдириш бўйича талаблар бекор қилиниб, уларни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда фақат босма ҳарфлар билан тўлдириш тартиби жорий этилганини маълум қилади.
Гувоҳномага барча маълумотлар электрон шаклда киритилгач, ота-она, унинг ўрнини босувчи шахслар тўғрилиги ва улар эътирози бор-йўқлигини айтиш учун чоп этилишидан аввал кўрсатилишини ФҲДЁ идораси ходимидан талаб қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ФҲДЁ органлари билан боғлиқ масалалар юзасидан Давлат хизматлари агентлиги 1148 телефони, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Forwarded from Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
#МУНОСАБАТ
Ноқонуний ҳаракатлардан тийилиш зарур
ЛГБТ масаласининг ижтимоий тармоқларга муҳокамага кўтарилиши ҳам уюштирилган воқеага ўхшаяпти. Чунки шу ҳолатдан кейин пойтахтимизда бир гуруҳ ёшларнинг ноқонуний чиқишлари рўй берди.
👉БАТАФСИЛ
—
Необходимо воздерживаться от противоправных действий
Поднятие в социальных сетях вопроса, касающегося ЛГБТ, также похоже на подстроенное событие. Ведь именно после этого в столице произошла целая цепь событий с участием группы молодых людей.
👉 ПОДРОБНО
Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз:
Facebook | Telegram | YouTube

Ҳуқуқнинг ҳам ғурури бор ёҳуд аниқ йўлдан чалғимайлик
Сўнгги йилларда Европадан кириб келаётган “оммавий маданият” ва унинг ёшлар ўртасида кенг тарқалаётгани тез-тез тилга олинар, менталитетимизга ёд бўлган бу каби ҳолатлар тан-жонимизга урчиб кетмаслиги учун маърифий-маънавий чоралар билан олдини олишга ҳаракат қилинарди. Энг эътиборлиси, ўзлигимизни сақлаш мақсадида ёшларнинг ўзи шахсий намуна ҳаракатини бошлади.
👉БАТАФСИЛ
—
Право также имеет гордость, или давайте не будем отклоняться от верного пути
В последние годы часто говорилось, что европейская «массовая культура» распространяется среди молодежи, и предпринимались просветительские и духовные меры, для предотвращения подобных случаев чуждые нашему менталитету. Особенность в том, что сами молодые люди личным примером, начали движение по сохранению нациоанальной идентичности.
👉ПОДРОБНО

🔰Бугун соат 12:10 лар атрофида «Космонавтлар» метро бекатида 34-сонли ҳаракат таркибида машинист томонидан носозлик аниқланди.
Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, ходиса оқибатида бекатда йўловчилар вагондан туширилиб, хавфсизлик чоралари кўрилди. Ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида поезд техник кўрикдан ўтказиш учун депога томон ҳаракатланди.
⚜Жабрланганлар йўқ, бахтсиз ҳодиса рўй бермаган. Техник носозлик учун «Тошкент метрополитени» ДУК йўловчилардан узр сўрайди.
***
🔰Сегодня около 12:10 дня на станции метро «Космонавтлар» машинистом была обнаружена неисправность в составе 34-го движения. Поэтому на станции пассажиров выгрузили из вагона и приняли меры безопасности. Чтобы устранить эту проблему, поезд двинулся в сторону депо для технического осмотра.
⚜ Жертв нет, никаких неприятных инцидентов не произошло. За техническую неисправность Ташкентский метрополитен приносит извинения пассажирам.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Конституциявий ислоҳотлар — халқимизнинг хоҳиш-иродасини намоён этади
Қодир Жўраев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Комиссия аъзоси:
«Конституциявий ислоҳотларнинг биринчи босқичига якун ясалди. Биринчи босқичда кўп ишлар амалга оширилди. Биринчи навбатда, халқимиздан 48,5 мингдан ортиқ таклиф келиб тушди. Бу — аҳоли конституциявий ислоҳотларга бефарқ эмаслиги ва фаол иштирок этаётганини намоён этди.
Президентимиз ҳам кўплаб таклифларни илгари сурди. Хусусан, ижтимоий давлат тушунчасини Конституцияга киритиш бўйича муҳим таклифлар берилди. Бу жудаям тўғри, чунки ижтимоий давлат функцияларини, вазифаларини нормалар сифатида Конституцияга киритилиши халқимиз фаровонлиги учун алоҳида аҳамиятга эга.
Конституцияга киритиладиган ўзгаришлар умумхалқ референдуми орқали ташкил қилиниши унинг халқчиллигини оширади, қолаверса, бу ўзгаришлар халқимизнинг хоҳиш-иродасини намоён этгани учун ҳам олий юридик кучга эга бўлади».
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк

«Барчамиз бу — менинг Конституция дея оламиз»
Мирафзал Миракулов - Комиссия аъзоси, йиғма ахборот таҳлил бўлими раҳбари:
Ижтимоий давлат — инсон қадри тамойилининг бир механизмидир.
Олдинлари ҳам конституциявий ислоҳотлар бўларди, лекин юрагимизга, ўзимизга, оиламизга яқин сўзларни эшитмасдик.
Президентимизнинг маърузаси инсон — жамият — давлат тамойилига қурилган. Яъни, инсоннинг яшаш ҳуқуқи, унинг уй-жойга эга бўлиши, оилаларни, ёшларни қўллаб-қувватлаш, соғлиқни сақлаш ва ҳакозо.
Маърузада барча соҳа, барча қатлам ўз манфаатини топади. Барчаси бу сўзлар мен ҳақимда, бу менинг Конституциям дея олади».

Давлат ҳар қандай масалада фуқароларига кафиллиги илгари эътироф этилган бўлса, энди бу муҳрлаб қўйилмоқда
Борий Алихонов, Комиссия аъзоси, Олий Мажлис Сенати аъзоси:
➖ Конституцияга ўзгартириш киритиш, балки ҳуқуқий назардан ёндашувдир, лекин бу ўзгартириш жамиятни ривожланишига пойдевор яратиши бутунлай бошқа масала. Ўзбекистондаги туб ўзгаришлар даврида Конституция ҳам даврга ҳамоҳанг, давр талабига жавоб берадиган равишда ўзгартирилишини бугун яна бир марта англаб етдик.
Ижтимоий давлат барпо қилиш дегани ҳамма баровар тенг ҳуқуқга эга эканлиги, ижтимоий нуқтаи назардан ҳеч ким бир-биридан кам бўлмайдиган давлатни яратиш ва бу давлат ҳар қандай масалада фуқароларга кафолат бериши олдин эътироф этилган бўлса, энди муҳрлаб қўйиляпти.

Қутбиддин Бурҳонов, Комиссия аъзоси, Олий Мажлис Сенати аъзоси:
Юрист сифатида шуни таъкидламоқчиманки, Конституцияга киритиладиган ўзгартиришлардан энг муҳими гумонланувчи ва айбланувчилар тўғрисида белгиланадиган тартиблардир.
Гумонланувчи Жиноят процессуал кодекси бўйича бирор жинояни содир қилишда гумонланган, лекин ҳали бу исботланмаган. Бундай вазиятда гумонланувчининг 48 соат ичида айби исботланса унга нисбатан эҳтиёт чорасини қўллаш ёки аксинча айби исботланмаганда зудлик билан озод қилиш масаласи кўтарилди.
Яна бир мисол, фуқаро ўзини айбсизлигини исботлаш учун ҳаракат қилмайди, аксинча давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари гумонланувчининг айбдор ёки айбсизлигини исботлаши керак бўлади.
Демократик давлатларнинг асосларидан бири Қонун устуворлигини таъминлаш ҳисобланади. Ўзбекистонда олий судловни амалга ошириш Конституция билан мустаҳкамланиши Қонун устуворлигини таъминлашга сабаб бўлади.

Тинчлик масаласи халқ ва давлатни бирлаштирувчи ягона мақсад ҳисобланади
Мухтабар Ҳусанова, Комиссия аъзоси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:
Тинчлик масаласига алоҳида Конституциявий даражада эътибор берилганлиги муҳим аҳамиятга эга. Чунки тинчлик масаласи халқ ва давлатни бирлаштирувчи ягона мақсад ҳисобланади.
Яна муҳим таклифлардан бири халқнинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлишидир. Бу давлат халқ иродасини ифода этиб, уларнинг хоҳиш-истакларини кафолатлайди деган Конституциявий тамойил механизмининг амалдаги ифодаси бўлиб хизмат қилади.

Алишер Саъдуллаев - Ёшлар ишлари агентлиги директори, Олий Мажлис Сенати аъзоси:
«Аҳолидан келиб тушган 48,5 мингдан ортиқ таклифларнинг деярли 70 фоизини ёшлар юборган. Бу — ёшларимиз Конституцияни ҳис қиляпти, уни ўзининг Конституцияси деб қабул қиляпти, унда фаол иштирок этяпти, дегани.
Энг муҳими — Давлатимиз раҳбари ёшларнинг билим олиши, маданий ҳордиқ чиқариши, соғлом ва салоҳиятли бўлиб камол топиши учун давлат барча шароитларни яратиши ва барчасини ўз бўйнига олишини Конституцияга киритиш кераклиги таклифини илгари сурди.
Бу нима дегани? Бу — Ўзбекистонда туғилгандан бошлаб, мактабгача таълим, мактаб, олий ўқув юртида билим олиши, касб эгаллаши каби барча ҳуқуқларини Конституцияда битта норма билан мустаҳкамлаш дегани. Ҳар бир ёш Конституцияни қўлга олганда, «бу менинг Конституциям, бунинг ичидаги мана шу модда менинг ҳаётда ўз ўрнимни топишимда ёрдам беради», деган ҳиссиётни ўтказиши керак».

Энди аёллар хусусий секторларда ҳам ҳуқуқлари ҳимояланган ҳолда фаолият кўрсатишлари мумкин
Малика Қодирхонова, Комиссия аъзоси, Олий Мажлис Сенати аъзоси:
Йиғилишда давлатимиз раҳбари 14 дан ортиқ таклиф бердилар. Давлатимиздаги гендер сиёсати, никоҳ масаласи, оила қуришда тарафларнинг эмас, айнан эркак ва аёл розилиги билан никоҳ тузилиши, шунингдек, фарзанд тарбиясидаги ота-онанинг мажбуриятининг белгиланиши қувонарли ҳол.
Яна бир аҳамиятли жиҳати, аёлларимизнинг меҳнат ҳуқуқини муҳофаза қилиш Бош қомусимизда фундаментал норма сифатида акс этиши уларнинг энди хусусий секторларда ҳам қўрқмай фаолият юритишларига сабаб бўлади.

Хориждаги ватандошларимизга ғамхўрлик қилиш мамлакат бурчи эканлиги Конституцияда акс этади
Алишер Қодиров,Комиссия раиси ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари:
Фуқароларимиздан келиб тушган таклифларни таҳлил қилишда, уларнинг мамлакатимиз тақдирига лоқайд эмаслигини, Ўзбекистоннинг ривожланишида ҳар бир фуқаро ўз роли ўз вазифасини тўғри англаётганлигини ҳис қилдик.
Учрашувда Президентимиз давлатнинг фуқаролар фаровонлиги учун масъулияти ва мажбуриятини аниқ белгилаб берувчи айрим нормаларни Конституцияда акс эттириш бўйича таклифларни илгари сурдилар.
Хусусан, хорижда яшаётган ўзбекистонлик фуқароларга ҳам ғамхўрлик қилиш давлат бурчи эканлиги ва бу Конституцияда ҳам акс этиши кераклигини таъкидлаб ўтдилар.

📖 Конституцион ўзгартиришларда инсон қадри миллий давлатчилигимизга хос хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда таъминланиши кафолатланади
Мухтабар Ҳусанова, Комиссия аъзоси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:
〰️〰️〰️
🎤 «Президентимиз таклифларида энг устувор ғоя — инсон қадри, инсоний ҳуқуқ ва эркинликларни, манфаатларни самарали таъминлаш ва бунда энг аввало, миллий давлатчилигимиз тажрибаси, ўзлигимизга хос бўлган хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда ёндашишга алоҳида эътиборга қаратилган.
Шунингдек, мулк масаласига яна бир карра эътибор қаратилиши, хусусий мулкнинг ҳимоя қилиниши ва кафолатланиши ҳам муҳим аҳамият касб этади».

Бугун, 31 май куни соат 05:11 да Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани “Боботоғ” МФЙ, Мустақиллик кўчасида жойлашган 2 қаватли аралаш моллар савдо дўкони 2-қаватининг 85 кв.м майдонида шифт қисми ёниб зарарланган.
Ёнғинга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи 05:14 да етиб бориб, соат 05:19 да ўраб олинган ва 06:40 да ўчирилган.
Ёнғиндан савдо дўконининг 1-қавати ҳамда 200 кв.м майдони сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ижтимоий тармоқларда “Пахта терими учун янги тўлов нархлари эълон қилинди” сарлавҳаси остида тарқалган хабарларга муносабат билдирди.
"Пахта терими учун тўлов нархлари ҳар йили мавсум бошланиши муносабати билан, муайян бир муддатда белгиланади ва бозор тамойилларини ҳисобга олган ҳолда ҳукумат томонидан тасдиқланади. Теримнинг ҳар бир тури учун алоҳида сумма белгиланади, сўнг барча ОАВ орқали эълон қилинади.
Айни кунларда пахта теримига нарх белгилаш бўйича ишлар вазирликлар билан келишув жараёнида. Бунда унинг биринчи ва иккинчи терими учун (навларини ҳисобга олиб) қанча нарх белгиланиши аниқ кўрсатилади.
Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, ҳозирги тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди" дейилади вазирлик муносабатида.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк