Расмий хабарлар I Официальные новости
98.8K subscribers
33.9K photos
7.98K videos
53 files
31.9K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_танлов

“Коррупцияни биргаликда енгамиз!” танловида иштирок этинг ва қимматбаҳо совғаларни қўлга киритинг!

📣 Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги ва халқаро ташкилотлар томонидан “Коррупцияни биргаликда енгамиз!” танлови ўтказилмоқда.

Танлов номинациялари:
«Энг яхши ижтимоий видеоролик»
«Энг яхши журналистик суриштирув»
«Энг яхши тасвирий асар ва график дизайн»
«Энг яхши иншо»

✍️ Танловда иштирок этиш истагини билдирганлардан мазкур ариза шаклини тўлдиришлари ва ўз ижодий ишларини илова қилишлари сўралади. Ижодий ишлар 2020 йилнинг 1 январидан 30 ноябрига қадар ОАВ ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган бўлиши лозим.

🏆 Ғолибларни кўплаб қимматбаҳо совғалар кутмоқда: видеокамера, компьютер, телевизор, замонавий смартфон ва бошқалар.

❗️Унутманг, танловга аризалар 2020 йилнинг 30 ноябрига қадар қабул қилинади.

➡️Танлов шартлари ҳақида батафсил.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати

@Rasmiy_xabarlar_Official