Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from Sevara Urinbayeva
#Биз_биргамиз #Уйда_қолинг #Адлия_халқ_хизматида
#vahimasizkarantin

Биз биргамиз: аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрли лойиҳага старт берилди

Фото ва видеолавҳалар👆🏻👆🏻👆🏻
Forwarded from Нурафшон юлдузлари
#мадад
#биз_биргамиз

Миллиардер Фаттоҳ Шодиев фонди вилоятдаги 100 оилага мурувват ёрдами юборди

Коронавирус пандемияси республикамиз аҳолиси учун ҳам жиддий синов бўлди. Бу мураккаб даврни беталофат ўтказиш, аҳолини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Бу ишда нуфузли идоралар вакилларининг фаол иштироки таҳсинга лойиқ.

Ўзбекистон Адлия вазирлиги, Шодиев халқаро фондининг юртимиздаги ваколатхонаси ҳамда "Мадад" нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан ташкил этилган "Биз биргамиз" акцияси минглаб хонадонларга меҳр ва мадад улашмоқда.

Бугун мазкур акция доирасида вилоят Адлия бошқармаси ҳамда ҳудудий Адлия бўлимлари томонидан вилоятдаги 100 нафар кекса, кам таъминланган ва ёрдамга муҳтож инсонлар хонадонига озиқ-овқат ва тиббий-гигиеник воситалар етказиб берилди.

@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
“Салом Сардоба, биз биргамиз” хайрия акцияси бошланди

Адлия вазирлиги Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиши натижасида юзага келган сув тошқинидан азият чекканларга гуманитар ёрдам юборди.

Эвакуация қилинган фуқароларнинг бир қисми юридик коллежларга жойлаштирилди. Улар учун дам олиш ва ухлаш жойлари, иссиқ овқат, тиббий ёрдам олишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилган.

Хусусан, Оқолтин туманининг Сардоба шаҳарчаси ҳамда Мирзаобод туманининг Ёшлар қишлоғи фуқароларидан 500 нафари, шу жумладан 200 нафар вояга етмаганлар Сирдарё вилояти юридик коллежи биносига жойлаштирилди. Вазирлик раҳбарияти Сирдарё вилоятида бўлиб, жойларда аҳоли билан учрашмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
#Биз_биргамиз 🤝 #Мониторинг

Давлат хизматлари агентлиги ва унинг жойлардаги Давлат хизматлари марказлари томонидан Сардоба воқеаси туфайли фуқароларнинг йўқолган ҳужжатларини тиклаб бериш учун аҳоли билан бевосита суҳбатлар ўтказилмоқда.

Бугунги кунга қадар жами 17 000 мингга яқин фуқаролар билан суҳбатлар ўтказилди.

Шакллантирилган рўйхатга асосан бугунги кунга қадар 2 609 та ҳолат бўйича ҳужжатни тиклаш ҳақидаги аризалар олинди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/monitoring-natijasida-2-419-ta-hujjat-tiklab-berildi

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube