#Андижон_вилояти
Шаҳрихон тумани Янги ҳаёт маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Нодирбек Хожиматовнинг ижтимоий тармоқда унга кўп қаватли уйдан берилган хонадонни туман ҳокимлиги томонидан қайтариб олингани юзасидан қилган мурожаати ўрганилиб, туман ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.
Н.Хожиматов оиласи билан алоҳида яшаши учун уй-жой билан таъминлаш, бунинг учун Бувайда МФЙ ҳудудида қурилаётган кўп қаватли уйлардан олиш бўйича туман ҳокими Ҳ.Дадахоновга мурожаат қилган. Бу масала бўйича туман ҳокими, мазкур янги уйларни қураётган “Istiqlol Hausе 2020” МЧЖ раҳбари ва Н.Хожиматов иштирокида унга мазкур уйлардан ажратилиши бўйича оғзаки келишув бўлган.
Бу уйлар битгунга қадар Н.Хожиматов оиласига Тараққиёт МФЙ ҳудудида қурилган 117-кўп қаватли уйнинг фуқаро Ф.Раҳимовага тегишли 24-хонадони унинг отаси розилиги билан вақтинча яшаш учун ижара асосида туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Н.Юлдашева, Тараққиёт МФЙ раиси хабардорлигида берилган ва уй калити топширилган. Бир неча кундан кейин Н.Хожиматов уй эгасининг ишончномасини талаб қилган. Бу даврда хонадон соҳибаси бошқа ҳудудда бўлгани туфайли отаси кейинчалик ёзиб беришини билдирган. Бироқ, уй Н.Хожиматовга вақтинча яшаб туриши учун берилганига қарамай, 2 ой давомида бу ерда умуман яшамаган. Шундан сўнг мулкдор ўз уйи калитини қайтариб олган.
Шундан сўнг Н.Хожиматовга ижара асосида яшаб туриши, ижара ҳақи ҳомийлик асосида тўланиши кафолатланган бошқа уйлар таклиф этилганда, у бунга розилик билдирмаган.
Н.Хожиматовнинг туман ҳокимига нисбатан асоссиз, туҳматона фикрлар билдиргани туфайли айни пайтда унга нисбатан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари бошланди.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official