Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Тахиатош иссиқлик электр станцияси

Обновляющийся Узбекистан: Тахиаташская тепловая электростанция

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📈 (+211) Тошкент шаҳри ва вилояти ҳамда Сирдарёда коронавирусга чалинган янги беморлар аниқланди. Уларнинг жами сони 30 820 нафарга етди.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍143 нафари
Ўртасарой карантин марказида (барчаси хориждан келган фуқаролар орасида)

📍33 нафари Тошкент шаҳрида,

📍24 нафари Тошкент вилоятида,

📍11 нафари Сирдарё вилоятида мулоқот орқали юқтириб олинган.

Айни пайтда юртимизда 22 042 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (72 фоиз) соғайган.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
2020 йил 1 июль ҳолатига Давлат бюджети даромадлари

⬆️ Давлат бюджети даромадлари 58,157 трлн. сўмни ташкил этди ёки ўтган йил мос даврига нисбатан 7,5 трлн. сўмга кўп маблағлар ундирилди.

📈 Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, иқтисодий фаолликнинг пасайиши ва коронавирус пандемияси даврида берилган солиқ имтиёзлари
сабабли II чоракда солиқ даромадларининг пасайишига қарамасдан жами солиқ тушумлари миқдори I ярим йилликда ўсди.

💰 2020 йил 1 июль ҳолатига солиқ тушумлари
45,9 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йил мос даврига нисбатан 6,8 трлн. сўмга (17,2 %) кўп маблағлар ундирилган.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Давлат бюджети дефицити 6,721 трлн. сўмни ташкил этди

Давлат бюджетининг 2020 йил 6 ойлик даромадлари 58,157 трлн сўм, харажатлари эса 64,878 трлн. сўмни ёки ялпи ички маҳсулотга га нисбатан 25,4 фоизни ташкил этди.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Ўзбекистон 2025 йилда ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига мезбонлик қилади

“2025 йилда Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (468-сон, 07.08.2020 й.) қабул қилингани ҳақида "Huquqiy axborot" телеграм канали хабар берди.

🏢 Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида “Тошкент–2025” ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси ташкил этилади.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ҳафталик об-ҳаво☀️🌬

Бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво қуруқ ва иссиқ бўлади, ҳарорат 33-38 даражани ташкил қилади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги 15 м/с гача кучайиши мумкин.

Узгидромет ахборот хизмати хабар беришича, эртага мамлакатимиз ҳудудига кучсиз ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда, натижада ҳарорат бироз - кечаси 18-23, кундузи 30-35 даражагача пасаяди. Иш ҳафтасининг охирига келиб ҳарорат кўтарила бошлайди ва 33-38 даражани ташкил қилади.

Бугун ва эртага республика тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#COVID19

📹 Тошкент вилоятида коронавирусга қарши кураш ва беморларнинг соғайиш жараёнлари ҳақида Бош прокуратура ахборот хизмати видеолавҳаси

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Видеоселектор: масжидлар фаолиятини йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилди

Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, айни дамда, диний соҳа вакиллари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти. Йиғилишда Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Ахмедов масжидлар фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва ҳозирги ҳолати масаласига алоҳида эътибор қаратди.

Жумладан, у масжидларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан карантин талаблари юмшатилган тақдирда, ҳар бир ҳудуднинг эпидемиологик ҳолатини интобатга олиб, санитария талабларига тўлиқ амал қилган ҳолда масжидлар фаолиятини қайта йўлга қўйишга босқичма-босқич рухсат бериш масаласини кун тартибига қўйди.

Ўз навбатида, Қўмита раиси ҳозирги пайтда республикадаги масжидларнинг мавжуд ҳолати тўлиқ ўрганиб чиқилганини ҳам маълум қилди.
Видеоселектор давом этмоқда. Йиғилиш тафсилотлари ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони Беларусь Республикаси Президенти сайловида эришган ишончли ғалабаси билан қутлади.
Давлатимиз раҳбари ўз мактубида қайд этганидек, овоз бериш натижалари Беларусь халқининг бирдамлигини ва Александр Лукашенкога бўлган улкан ишончини, мамлакатда амалга оширилаётган самарали ислоҳотлар давом эттирилишини тўлиқ қўллаб-қувватлаётганини яна бир бор намоён этди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев поздравил Александра Лукашенко с убедительной победой на выборах Президента Республики Беларусь.
Глава нашего государства отметил в своем послании, что результаты голосования еще раз продемонстрировали огромное доверие народа к Александру Лукашенко, сплоченность людей и полную поддержку продолжения эффективных реформ в стране.

#Mirziyoyev #qutlov #Belarus #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик ва кириш имтиҳонларининг ташкил этилиши юзасидан АОКА пресс-холида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманини тўғридан-тўғри эфирда томоша қилинг:

👉 https://www.youtube.com/watch?v=Q39_OwBxr78&feature=youtu.be

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Ҳудудлар кесимида спорт тури бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган кунлар

〰️〰️〰️〰️〰️
Бу ҳақда АОКА залида «2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик ва ижодий имтиҳонларнинг ташкил этилиши» мавзусида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🏟 Жисмоний тарбия йўналишида касбий (ижодий) имтиҳонлар ташкил этиладиган спорт иншоотлари

〰️〰️〰️〰️〰️
Бу ҳақда АОКА залида «2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик ва ижодий имтиҳонларнинг ташкил этилиши» мавзусида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетидан нега ижодий имтиҳонлар олиб ташланди?

Абдували Холиқов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи:

Пандемия шароитида 13 та таълим йўналишида тест + ижодий эди. Ушбу имтиҳонларга бир марта келиш таъминланиши учун олий таълим муассалари раҳбарлари билан маслаҳатлашиб, давлат комиссиясига таклиф киритилди.

❗️Натижада абитуриентларнинг имтиҳонга бир марта келишларини таъминлаш мақсадида ижодий имтиҳонлар олиб ташланди ва ўрнига олдинги учинчи блок фанидан тест имтиҳонлари қўшилди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Санъат йўналишидаги ижодий имтиҳонлар видеотасвирга ёзиб олинади

АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Иброҳим Йўлдошевнинг айтишича, эндиликда ота-оналар институтлар ҳовлисига киритилмайди.

📺 Улар учун ташқарида жараённи телевизион кўриш учун шароит яратилади.

🔎 Кузатувчилар рангли ва овозли тарзда абитуриентларни кузата олади. Мазкур институтда бу йил энг кўп ҳужжат топширган. Маълум қилинишича, 15 387 абитуриент айни йўналишда ўқиш учун талабгор бўлган. Юртимиздаги таниқли санъаткорлар имтиҳон жараёнида иштирок этади.

📹 Бу йил касбий имтиҳон топширган ҳар бир талабгор видеотасвирларга олинади ва кейинчалик очиқ-ойдин кўрсатилади. Қўйилган баҳолар таҳлил этилади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Олий таълимни кўчириш бўйича 15 июлдан 5 августгача 43 мингта ариза кабул килинди.

❗️Аризаларнинг 23 мингтаси хорижий олий таълим муассасаларидан Ўзбекистонга кўчириш бўйича, қолган 20 мингтаси Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари бўйича келиб тушган.

@aoka_uz
#abituriyent2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Волонтёрнинг бир куни

Бугун қаҳрамонларни бадиий асарлардан, эртаклар ёки фильмлардан излаш шарт эмас, улар орамизда, биз билан бир сафда ҳаёт кечираётган тегдошларимиз.

📹 Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланган видеоролик.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+248) 2020 йил 10 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 068 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 116 нафари
Тошкент вилоятида, 106 нафари Тошкент шаҳрида, 19 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 7 нафари Жиззах вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

▪️Шу билан бирга, Сергели туманида яшаган 63 ёшли Д.С. (эркак) ҳамда Қибрай туманида яшаган 80 ёшли Х.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтга қадар юртимизда 22 559 (+517) нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (72 фоиз) соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 8 311 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ижодий имтиҳонларнинг жавоблари тест каби эртаси куни чиқариладими? Жавоб

Имтиҳонлар онлайн, масофавий ўтказиладиган бўлди. Бунда мусиқа, тасвирий санъат каби йўналишларда синов қанчалик шаффоф ва адолатли ташкил этилади? Жавоб

Коронавирусга чалинган абитуриентларнинг тақдири нима бўлади? Имтиҳонларга киритиладими? Жавоб

Ижодий имтиҳондан чизмачиликни олиб ташлашди (архитектура йўналишида), ўрнига она тили фанини киритишди. Биз бунга тайёрланишга улгурмаймизку? Жавоб

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
СЕОМ ходимларига 24 миллион 412 минг 800 сўм ундириб берилди

🔈 Жиззах вилояти Дўстлик туманида яшовчи фуқаро Ҳамраев Абдухалил ҳамда яна 15 нафар ходимнинг Дўстлик туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан иш хақи берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаатлари бўйича тўпланган хужжатлар туман адлия бўлими томонидан ўрганилди.

💴 Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, Дўстлик туман Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг 2020 йил 11 июндаги 109-сонли буйруғига кўра, бош врач Ҳамраев Абдухалил Сафаровичга 15 майдан 11 июнь кунига қадар кунлик 6 фоизлик қўшимча тўлов иш ҳаққига қўшиб тўлаб борилиши белгиланган.

🗓 Бироқ, Дўстлик туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан Ҳамраев Абдухалил Сафарович ҳамда яна 15 нафар ходимга 2020 йил 11 июнь ҳолатига 24,412 млн. сўм қўшимча тўлов иш ҳақи тўлаб берилмаган.

Дўстлик туман адлия бўлими томонидан Фуқаролик судига фуқаролар манфаатида киритилган ариза тўлиқ қаноатлантирилиб, қарздор Дўстлик туман Санитария-эпидемиологик осойишталик марказидан ходимлар фойдасига 24,412 млн. сўм иш хақини ундириб бериш хақида суд буйруғи чиқарилиши таъминланди.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, экологик хавфсизликни таъминлаш, чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Санитар тозалаш хизматлари қамровини 90 фоизга етказиш, соҳага хусусий корхоналарни кенг жалб этиш зарурлиги таъкидланди. Экологик назоратни кучайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Президент провел совещание по вопросам укрепления здоровья населения, обеспечения экологической безопасности, совершенствования системы переработки отходов.
Отмечена необходимость расширения охвата услугами санитарной очистки до 90 процентов, в том числе за счет широкого привлечения в сферу частных предприятий. Особое внимание уделено вопросу усиления экологического контроля.

#Mirziyoyev #yigilish #ekologiya #chiqindi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter