Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
​​Ўзбекистонда пандемия даврида иш ҳақи даражаси ошгани маълум қилинди

📊 Корхоналарда иш ҳақи фондининг ўсиши ва энг кам иш ҳақининг (2020 йил I ярим йиллигида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан) 18 фоизга ошиши, солиқ тушумлари динамикасига таъсир кўрсатган асосий омил бўлди. Бундан ташқари, давлат улуши бор корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкасининг 25 фоиздан 12 фоизга камайтирилиши ҳам ходимлар иш ҳақини оширишга имкон берди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

🔍 Шу билан бирга, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича 2020 йил иккинчи чорагидаги тушумлар биринчи чоракка нисбатан қуйидаги асосий омиллар туфайли камайганлиги кузатилмоқда:

▪️ 2020 йилнинг апрель ойида иқтисодий фаолликнинг пасайиши натижасида хусусий секторда меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг камайиши. Бу камайиш карантин бўйича қатъий чекловлар қабул қилинган даврда ходимларга, шу жумладан бюджет ташкилотларида таътил тўловлари берилиши натижасида қисман қопланди;

▪️ 2020 йилда ходимга тўланадиган, солиққа тортилмайдиган моддий ёрдам суммаси, меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 4,22 бараваридан 7,5 бараваригача оширилиши.

📉 Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, хусусий секторда иқтисодий фаолликнинг сусайиши ва бу билан боғлиқ солиқ солинадиган иш ҳақи фондининг камайиши, 2020 йилнинг иккинчи чорагида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича тушумнинг дастлабки прогнозга нисбатан 500 миллиард сўмдан кўпроққа камайишига олиб келди.

📈 Шу билан бирга, пандемия даврида кичик тадбиркорлик субъектлари ва иқтисодиётнинг айрим тармоқлари учун жорий йилнинг май ойидан бошлаб ижтимоий солиқ ставкасини 12 дан 1 фоизгача камайтирилиши нодавлат секторидаги ходимлар сонини апрель ойига нисбатан 16 фоизга, иш ҳақи фондини эса 22 фоизга ошириш имконини бергани маълум қилинди.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Президент карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш муҳимлигини таъкидлади

Бугун ўтказилган йиғилишда Шавкат Мирзиёев коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди.

📈 Хусусан, барча ҳудудларда даволаш ўринлари ва тиббий ускуналар сони бир неча баробар кўпайтирилгани, тез тиббий ёрдам ва даволаш сифати яхшилангани натижасида охирги бир ҳафтада мамлакатимиз бўйича коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи ошгани қайд этилди.

❗️Фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи ҳимоясини янада кучайтирган ҳолда, пандемия шароитида яшаш ва ишлашда давом этиш, карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш муҳимлиги таъкидланди.
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
⚡️ Президент подчеркнул важность постепенного ослабления карантинных требований

В начале состоявшегося сегодня совещания затронут вопрос противодействия пандемии коронавируса.

📈 В частности отмечалось, что в результате значительного расширения коечного фонда и охвата медицинского оборудования, повышения слаженности работы скорой медицинской помощи и лечебных учреждений за последнюю неделю выросли показатели выздоровления от коронавирусной инфекции.

❗️Подчеркнуто, что важно продолжать жить и работать в условиях пандемии, не ослабляя внимания защите жизни и здоровья граждан, поэтапно смягчать требования карантина.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон ва Беларусь Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Александр Лукашенкони бўлиб ўтган Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклаб, унга Беларуснинг барқарор тараққиёти ва равнақини таъминлаш йўлида янги зафарлар тилади.
Икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги ҳамда минтақавий ташкилотлар доирасидаги анъанавий яқин ҳамкорликка доир долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Президенты Узбекистана и Беларуси провели телефонный разговор.
В начале беседы глава нашего государства искренне поздравил Александра Лукашенко с уверенной победой на состоявшихся президентских выборах, пожелав ему новых, больших успехов в деле обеспечения устойчивого развития и процветания Беларуси.
Были рассмотрены актуальные вопросы двусторонней повестки и традиционно тесного взаимодействия в рамках региональных организаций.

#Mirziyoyev #muloqot #Belarus #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ростовдан Ўзбекистонга 918 нафар юртдошларимиз поездда йўлга чиқди

Республика махсус комиссияси томонидан Россиянинг Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округларидаги ҳамюртларимизни олиб келиш учун “Тошкент-Ростов-Дон-Тошкент” йўналиши бўйича темир йўл рейсни ташкиллаштириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

ТИВ ахорот хизмати берган маълумотга кўра, бугун маҳаллий вақт билан соат 13:20 да 918 нафар юртдошларимиз билан поезд “Первомайская” станциясидан Ўзбекистонга жўнади.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКА ҳузуридаги штабда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда аҳоли мурожаатлари юзасидан маълумотлар тақдим этилди:

〰️〰️〰️〰️〰️

Мен Самарқанд вилоятида доимий рўйхатда тураман. Ҳозирда Тошкент шаҳрида ижарада яшаб келяпман. Карантин муносабати билан ҳозир ҳеч қаерда ишламаяпман. Тошкент шаҳридаги Ҳомийлик марказидан озиқ-овқат ёрдами олсам бўладими? Пул маблағлари-чи?

📍Мавжуд амалиётга кўра, ҳомийлик ёрдамлари фуқаронинг айни вақтда яшаб турган манзилига етказиб берилади. Яъни сиз маълум бир жойда доимий рўйхатда туришингиз ёки турмаслигингиздан қатъий назар ҳозирда яшаб турган уй манзилингизга юборилади.

❗️Бунинг учун, аввало, яшаб турган ҳудудингиздаги фуқаролар йиғинига мурожаат қилиш тавсия этилади. Шунингдек, мамлакатимиз миқёсида ягона ҳисобланувчи 1197 қисқа рақамлари ҳамда ҳар бир ҳудуддаги Ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказларининг “Call center” марказларига телефон орқали мурожаат қиласиз.

☎️ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида ҳам аҳолига янада қулайлик яратиш, ҳомийлик маҳсулотларини аҳолига етказиш, бу борада аҳоли мурожаатларини қабул қилиш мақсадида ишонч телефонлари фаолият юритмоқда. 71 код билан 203-01-21 рақамли мазкур телефон рақамларига ҳар куни 9:00 дан 17:00 га қадар қўнғироқ қилиб мурожаатларингизни қолдиришингиз мумкин.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📍«Темир дафтар»га кирувчиларга озиқ-овқат ва пул тарқатилиши билан бирга уларнинг оила аъзолари иш билан таъминланмоқда. Наманган вилояти Мингбулоқ туманидан репортаж.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Самарадан яна 925 нафар ватандош олиб келинди. Россияга темир йўл рейслари кўпайтирилади

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Жиноятларни фош этиш фаолияти такомиллашади, бу бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади

“Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-6041-сон, 10.08.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

Фармонга мувофиқ, жиноятларни фош этиш фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида қуйидагилар белгиланади:

гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчидан ариза, тушунтириш ёки кўрсатувлар олишни мазкур жиноят иши юритувида бўлган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судьянинг ёзма рухсатига асосан ва фақат ҳимоячи иштирокида амалга ошириш (белгиланган тартибда ҳимоячидан воз кечилган ҳоллар бундан мустасно);

жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахсни ушлаб туриш муддатини у ҳақиқатда ушланган вақтдан бошлаб ҳисоблаш;

шахс амалда ушланган пайтдан бошлаб, тегишли мансабдор шахс у билан боғлиқ суриштирув ва тергов ҳаракатларини ўтказишдан олдин адвокат билан холи учрашувни таъминлаши шартлигини белгилаш;

айбига иқрорлик бўйича келишув институтини жорий қилиш;

ўта оғир жиноят содир этганликда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларга оид ишлар бўйича, шунингдек, шахсга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўриб чиқилаётганда ҳимоячининг иштирок этиши шартлигини белгилаш.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📈 2020 йил 11 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 545 (+241) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 193 нафари
Тошкент шаҳрида, 21 нафари Самарқанд вилоятида, 12 нафари Сирдарё вилоятида, 8 нафари Навоий вилоятида ҳамда 7 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️
Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 60 ёшли А.А. (эркак) ҳамда Олмазор туманида яшаган 60 ёшли А.М. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

🕺🏼 Айни пайтда юртимизда 22 992 нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (73 фоиз) соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 8 351 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1361 нафари оғир, 387 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Энергетиклар аҳолига замонавий тиббий хизматлар кўрсатмоқда

🏥 «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфида бир нечта ижтимоий соҳа объектлари, аниқроғи тиббий-санитария, спорт-соғломлаштириш ва дам олиш масканлари ҳам фаолият юритади. Улар ичида Тошкент шаҳрида жойлашган Тиббий-санитария қисми етакчилардан ҳисобланади.

🩺 Поликлиника амбулатор ва стационар даволаш хизмати шартнома асосида энергетика соҳасининг турли тармоқ ходимларига, шу жумладан, аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.

🛏 АЖ ахборот хизмати маълум қилишича, муассасада 45 ўринли неврология ва 45 ўринли терапия бўлимларининг стационар ўринлари мавжуд.

💉 Охирги уч ой давомида мазкур тиббиёт муассасасининг рентген ускунаси ҳамда қон-пешоб таҳлили лабораторияси кучайтирилган режимда хизмат кўрсатди.

🦠 Тиббий масканда 40 дан зиёд махсус тиббий техника ускуналари, 200 дан зиёд ёрдамчи ва кўптармоқли ёрдамчи жиҳозлар мавжуд. Карантин даврида 10 дона «Vita oxy 510» кислород концентратори харид қилинди.

✏️ Тиббий муассаса пандемия карантини даврида ўз имкониятларини тўлиқ ишга солган ҳолда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими зиммасига тушган юкламани бирмунча юмшатишга, аниқроғи энергетика тизими ходимларининг меҳнат самарадорлигинини ошириш билан бирга аҳолига сифатли ҳамда тезкор тиббий хизмат кўрсатди.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Hudud Inform
Ўзбекистонда ҳам Германиядаги каби сифатли ва равон йўллар қурилади

Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати
маълумот берди.

Йўл қурилиши соҳасида Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси ташкил этилади.

Бу ҳақда “Papenburg Uzbekistan” Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (471-сон, 10.08.2020 йил) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ва “GP Gunter Papenburg AG” компанияси (Германия) ўртасида Ўзбекистон Республикасида йўл қурилиши учун асфальт-бетон қоришмалар, тайёр бетон буюмлар ишлаб чиқариш, шунингдек, Германия технологиялари ва асбоб-ускуналарини қўллаган ҳолда, қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Papenburg Uzbekistan” қўшма корхонаси ташкил этилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
​​ИИВ Ахборот хизмати хабар беришича, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган “Кобальт” русумига ўхшаш автотранспорт воситасини ҳайдовчиси ва йўловчи бошқа бир фуқарони ўқотар қурол билан отиб ташлаб, кейин автотранспортда устидан босиб ўтиб кетган видеолавҳадаги ҳолат Лотин Америкаси давлатларидан бирида содир этилган. Бу воқеа Ўзбекистонда бўлган деб тарқатилаётган маълумот хақиқатга мос келмайди.

Фуқароларимиздан ва ижтимоий тармоқда канал юритувчилардан текширилмаган ва ёлғон маълумотларни тарқатишдан ўзларини тийишларини сўраб қоламиз.
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Как сообщает пресс-служба МВД, видеофрагмент, активно распространяемый в социальных сетях, где показано жестокое убийство неизвестного человека со стороны водителя автотранспорта, напоминающего популярную марку “Кобальт”, и его пассажира, произошло предположительно в одной из стран Латинской Америки. Информация о том, что данный факт произошёл в Узбекистане не соответствует действительности.

Просим граждан и администраторов каналов в социальных сетях не распространять непроверенную или заведомо ложную информацию.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
"Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармонига шарҳ (1 видео)
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Комментарий к Указу Президента «О мерах по дальнейшему усилению гарантий защиты прав и свобод личности в судебно-следственной деятельности» (2 видео)

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📣 ЭЪЛОН!

Бугун,
11 август, соат 14:00 да АОКА пресс-холида 2020 йилнинг 12-13 август кунлари ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига бағишлаб ўтказиладиган Самарқанд веб-форумини ташкил этиш юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Матбуот анжуманида:

🔹Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори — Акмал Саидов,

🔹"Юксалиш" умуммилий ҳаракати раиси — Бобур Бекмуродов,

🔹Тошкент давлат юридик университети ректори — Раҳим Ҳакимов
қатнашади.

〰️〰️〰️〰️〰️
📲Саволларни
@aokapressa га жўнатишингиз мумкин!

〰️〰️〰️〰️〰️
📹 Конференция @aoka_uz телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади ёритилади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️12-13 август кунлари ёшлар ҳуқуқларини тарғиб қилишнинг долзарб масалаларига бағишланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми ташкил этилади.

👉 https://www.asianforum.uz/

〰️〰️〰️〰️〰️
Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Узбекистан проведет форум по правам человека

Самаркандский форум по правам человека состоится 12−13 августа в формате видеоконференции. Тема — права молодежи, на мероприятии также обсудят проект Конвенции о правах молодежи, с инициативой о создании которой выступил президент Шавкат Мирзиёев в 2017 году.

👉 https://www.asianforum.uz/

〰️〰️〰️〰️〰️
Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🌍 Коронавирус пандемияси келтириб чиқарган иқтисодий инқироз сабабли кўплаб халқаро молиявий институтлар томонидан 2020 йил якунига кўра жаҳон иқтисодиёти - 5,2% камайиши прогноз қилинмоқда.

Ўзбекистон короновирус пандемиясини салбий таъсирларига қарамасдан иктисодий ўсишни 1,5-2 фоиз даражада ушлаб қолишга ҳаракат қилмокда.

Батафсил - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги шарҳида.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official