Расмий хабарлар I Официальные новости
28K subscribers
31.4K photos
6.96K videos
53 files
29.5K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
🟥🟨🟩 Беморларни бутунлай соғайиши ҳамда эпидемик вазият эътиборга олинган ҳолда туман (шаҳар)ларнинг тоифалари ўзгартирилди

Бу хақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🎤 АОКА штабида бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева коронавирус билан боғлиқ вазиятга оид саволларга жавоб қайтарди:

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

Карантин вақтида нотариус орқали уй олди-сотди гувоҳномасини олса бўладими?

⛪️ Бўлади. Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 20 апрелдаги 21-сон баёнининг 5-бандига кўра нотариусларнинг карантин талабларига риоя қилган ҳолда ишлашига рухсат берилган.

📱Шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки e-notarius.uz сайти орқали уйдан чиқмасдан туриб, нотариус қабулига электрон навбатга ёзилиш ва e-notarius.uz сайти орқали барча нотариал ҳаракатлар ҳақида тўлиқ маълумот олиш ва нотариус калькулятори хизматидан фойдаланиб, давлат божи ва бошқа тўловларни мустақил ҳисоблаш имконияти яратилган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Тошкентда бозор сотувчисининг яқинлари ва банк ходимида ҳамда Наманган вилоят ИИБ хизматчиларида COVID-19 аниқланди

📈 (+52) - 2020 йил 8 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра,
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4404 нафарни ташкил этмоқда.

Бу
хақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 29 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 18 нафари Тошкент шаҳрида (жумладан, “Ўрикзор” савдо мажмуаси сотувчисининг қариндошлари ва қўшнилари, “Равнақ банк” нинг Шайхонтохур филиали ходими), 3 нафар Наманган вилоятида (шундан 2 нафари вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари), 1 нафари Тошкент вилоятидан (“Ўрикзор” савдо мажмуаси сотувчисининг қариндоши) аҳоли орасида, қолган 1 нафари Сирдарё вилоятида Россиядан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 3357 (+3) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (2 нафари Самарқанд вилоятида, 1 нафари Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида) соғайди.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1030 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Янгиер шаҳар ҳокимлигида илк маротаба онлайн брифинг бўлиб ўтди

8 июнь куни соат 10:00 да Янгиер шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Хўжаев Илёр Ахмат ўғли иштирокида онлайн брифинг бўлиб ўтди.

Бу ҳақда Янгиер шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Брифингда коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича шаҳарда амалга оширилаётган ишлар хусусида ахборот берилди.

Шаҳар ҳокими Илёр Хўжаев маълум қилишича, 2020 йилнинг 1 апрель холатига камбағал оилалар сони 1235 тани ташкил қилган, жорий йилнинг 1 июнь холатига 693 та оила камбағаликдан чиқарилган.

Батафсил

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Савол_жавоб
#Энергетика

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Энергетика вазирининг матбуот котиби Эльмира Бекмуродова жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Карантин вақтида электр тармоғи узилмайди дейишган эди. Нега электр тармоғи қарздорлик учун узиб қўйилмоқда?

➡️
Сўнгги кунларда Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, карантин чоралари юмшатиб борилаётганлиги боис фойдаланилган электр энергиясидан вужудга келган қарздорликларнинг ортишига йўл қўймаслик мақсадида қарздор истеъмолчилар тармоқдан ажратилмоқда.

Шу муносабат билан истеъмолчилардан ишлатилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширилишини сўраймиз.

Шу ўринда фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни туман электр таъминоти корхоналарига ташриф буюрмасдан мамлакатимизда мавжуд барча тўлов тизимлари (U-Pay, Click, Payme, Paynet ва б.) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб ҳам амалга оширишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ер участкаларини ажратишда 2,3 мингдан ортиқ қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилган

💻 Аукционга чиқариладиган ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва у бўйича хулосалар бериш жараёни ваколатли ташкилотлар томонидан фақат электрон шаклда “YERELEKTRON” ААТ орқали амалга оширилиши белгиланган.

🔍 Сув таъминоти идоралари томонидан 536 та, электр таъминоти корхоналари томонидан 402 та, кадастр идоралари томонидан 359 та, қурилиш бўлимлари томонидан 340 та, газ таъминоти корхоналари томонидан 290 та, «Узтелеком» АЖ томонидан 154 та, ҳокимликлар томонидан 102 та, маданий мерос идоралари томонидан 77 та, экология органлари томонидан 50 та, солиқ органлари томонидан 37 та ҳолатда ер участкаларини танлаш материалларини келишиш ва хулосалар беришда қонун бузилишга йўл қўйилган.

✉️ Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, ушбу ҳолатларни бартараф этиш мақсадида, ваколатли ташкилотларга 13 та тақдимнома ва 324 та огоҳнома киритилди.

Қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган 158 нафар масъул ходимларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Савол_жавоб
#Транспорт

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Транспорт вазирининг матбуот котиби Наврўз Ашурматов жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Здравствуйте, подскажите, пожалуйста, как обстоят дела с возвратом денег за авиабилет. Ещё в феврале мама брала билет Ташкент-Москва-Ташкент на 11 июня. Нам сказали, что можно перебронировать, но мама пенсионерка и соответственно мы ее ближайшее время никуда не отпустим. Мама брала билет на “Ҳаво йўллари”, но не в центральной кассе. Как и когда подавать заявку на возврат? Или скажите, что надо сделать.

➡️
Здравствуйте. Возврат осуществляется по месту приобретения авиабилета, поэтому вашей маме необходимо подать заявку на возврат в ту же кассу, которая оформляла ей билет в феврале.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🌊«Сардоба» сув омборидаги фожиа натижасида 108 та фермер ва қишлоқ хўжалик корхонасининг жами 16 525 гектар ери зарарланган.

🌾 Зарар кўрган экин майдонларининг ўрнига бошқа туман ерларидан қўшимча экиш учун 3 990 гектар ер майдони ажратилиб, ҳозиргача 3 244 гектар майдонга экиш ишлари амалга оширилди.

🚚 Сирдарёликларни озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қоплаш мақсадида ҳудудга жорий йил апрель-май ойларида жами 5 180 тоннадан ортиқ ун маҳсулотлари тўғридан-тўғри шартномалар асосида етказиб берилди.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, июнь ойида
3 077,1 тонна ун етказиб берилиши мўлжалланмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев ахборот технологиялари соҳасидаги тақдимотлар билан танишди.
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси бўйича ўқитишни такомиллаштириш, талабаларнинг малакасини ошириш вазифалари белгиланди.
“Электрон ўқитиш дастури”ни битирганларни давлат ва хўжалик муассасаларига ишга олиш зарурлиги таъкидланди.
Ҳудудларда IT парк филиаллари ва ўқув марказлари очиш, соҳа мутахассисларига шароит яратиш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о ходе развития сферы информационных технологий.
Поставлены задачи по совершенствованию проекта "Один миллион программистов", повышению навыков студентов в данной области.
Отмечена необходимость трудоустройства выпускников курсов "Программы электронного обучения" в государственных и хозяйственных организациях.
Даны поручения по открытию филиалов IT-парка и учебных центров в регионах, созданию условий для специалистов сферы.

#Mirziyoyev #yigilish #AKT #raqamlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бизнес-Омбудсман матбуот хизмати тадбиркорларга мурожаат қилди

Асосий месседж: "Карантин талаблари юмшатилмоқда - аммо хушёрликни унутмайлик".

Бизнес-Омбудсман матбуот хизмати хабарида таъкидланишича, Президент фармони ва қарорлари билан тадбиркорларга солиқ, банк кредитларининг муддатларини узайтириш, тадбиркорлар фаолиятида солиқ аудити текширишларига мораторий эълон қилинган ва бошқа бир қанча имтиёзлар тақдим этилди.

Бу билан пандемия шароитида тадбиркорлар қўллаб-қувватланди ва уларни банкротлик ҳолатига тушиб қолмаслиги учун чоралар кўрилди.

Республика махсус комиссияси қарорига асосан 2020 йил 5 июндан бошлаб қатор соҳаларда фаолият юрутувчи тадбиркорлар фаолиятига рухсат берилди.

Бизнес юритишда карантин ва санитария қоидаларига қатъий риоя қилиш лозим.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Савол_жавоб
#Ички_ишлар

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Тошкент шаҳрида тураман. Иш жойим ҳам шаҳар ичкарисида. 8 июндан жамоат транспортлари қатнови йўлга қўйилди. Шу сабабли ишхонамда иш вақтларига ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, иш вақтим 15:00 дан ярим тунги 00:00 га қадар белгиланди. Карантин қоидаларига кўра, шахсий автотранспортда ҳаракатланиш 06:00 дан 22:00 гача рухсат этилган. Бу эса менинг ишга бориш-қайтиш вақтимга тўғри келмайди.
Ўз хавфсизлигимни таъминлаш мақсадида ишга бориш- қайтишда шахсий автомобилимдан фойдалансам бўладими? Мумкин бўлса, мендан қандай ҳужжат талаб қилинади?

➡️
Тошкент шаҳри “сариқ” тоифадаги ҳудудга кирганлиги сабабли, Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 14 майдаги 23-сон йиғилиш баёнида шахсий автомобилларда фақатгина соат 06.00дан 22.00га қадар бўлган вақт оралиғида махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланиш белгиланган. Мазкур тартибга амал қилишингиз мақсадга мувофиқ.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+8) - 2020 йил 9 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4448 нафарни ташкил этмоқда.

Бу хақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

🦠Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган. Ушбу ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.

🕺Соғайганлар - 3357 нафар.

💉Даволанаётганлар - 1073 нафар.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Карантин сабаб, 11 266 нафар тадбиркор давлат мулки объектини ишлатмаётган даври учун ижара тўламаяпти

Республика миқёсида давлат мулкини ижарага олиб ишлатаётган тадбиркорлар жами 13898 нафар.

Манба: Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
9 июнь Халқаро архивлар куни

Видео: "Ўзархив" агентлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Раддия

Амир Темур хиёбони яқинида жойлашган бўш турган бинолар очиқ савдога қўйилади

❗️ Ижтимоий тармоқларда давлат объектлари ҳеч қандай тендерсиз хусусий секторга нол қийматида бериб юборилаяпти деган асоссиз фикрларни қамраб олган турли материаллар тарқалди.

Айрим объектлар уни тезроқ ишга тушириш, лойиҳани ижтимоий аҳамиятидан келиб чиқиб, фақатгина Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан, истисно тариқасида тўғридан–тўғридан сотилиши мумкин. Лекин, улар умумий сотилаётган объектлар сонига нисбатан жуда ҳам кам миқдорни ташкил этади. Қайд этиш керакки, улар узоқ йиллар давомида фаолият кўрсатмай келаётган ёки бўш турган корхона ва объектлардир.

🏢 Тошкент шаҳри Амир Темур хиёбони Бухоро ва Нуронийлар кўчалари кесишувида жойлашган Газеталар ишлаб чиқариш мажмуасининг бўш турган бинолар қисми ҳамда Бухоро кўчаси, 10-уй манзилида жойлашган собиқ Свердлов номидаги концерт зали ҳақида тўхталадиган бўлсак, мазкур бинолар фойдаланилмай, эски кўринишга келиб қолган ва шаҳар кўркини бузиб турган бинолар ҳисобланади.

📩 Агентликга айнан ушбу объектларга «Forsa Barsa» МЧЖ томонидан 5 йил муддат ичида 15 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш, уларни тўлиқ реконструкция қилиш мажбуриятини олган ҳолда объектлар негизида гастроль-концерт фаолиятини ташкил этиш ва камида 150 та янги иш ўрнини яратиш шарти билан тўғридан-тўғри сотиб олиш бўйича мурожаат келиб тушган.

Лекин, бу таклифлар рад этилган. Ушбу объектлар оммавий савдолар орқали сотилади. Ва энг яхши таклиф берган инвестор унга эга бўлади.

Манба: Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official