⁉️Ахборот хизматлари - 2030. Сунъий интеллект матбуот котиблари ўрнини эгаллайди(ми)?
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари учун Медиа-форум доирасидаги иккинчи панел-сессия йўналиши айнан шу мавзуда бўлиб, унда сунъий интеллект имкониятлари ва замонавий тенденциялари юзасидан тақдимот ва муҳокамалар бўлиб ўтди.
Хусусан, Рақамли технологиялар вазирлигининг Сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўлими бошлиғи Ф.Анваров ҳамда Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект илмий-тадқиқот институти бўлим бошлиғи С.Ибрагимова ахборот хизматлари фаолиятида сунъий интеллект ва унинг таҳдидлари, СИ яратаётган дезинформация, фейкларга қарши курашиш, ОАВ ва сунъий интеллект келажаги тўғрисида атрофлича маълумот беришди.
“Ўзсувтаъминот” АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов ҳамда “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ матбуот котиби Умида Қаршибоева рақамлаштириш тобора жадаллашиб бораётганлиги фонида ахборот хизматлари фаолиятида кутилажак ўзгаришлар, янгиликлар, сунъий интеллектнинг матбуот котиби ишларида жорий қилишнинг зарурати ва хавф-хатарлари юзасидан маҳаллий ҳамда хорижий тажрибалардан мисоллар асосида фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
“Ўзбекистон Республика валюта биржаси” АЖ ахборот хизмати раҳбари Гулшан Асанова “Бренд анализ” тушунчасини тавсифлаб, матбуот котибининг ташкилот брендини шакллантиришдаги роли, медиа таҳлиллар компонентлари ҳақида маълумот берди.
Энергетика вазирлиги ахборот хизмати бош мутахассиси Обиджон Дилмуродов ҳамда “Ўзтрансгаз” АЖ матбуот котиби Шаҳноза Равшанова Feedback -жамоатчилик фикр-мулоҳаза ва мурожаатлари билан ишлаш тажрибаси ( энергетика ташкилотлари фаолияти таҳлили мисолида) бўйича тақдимот қилишди.
Сессия якунида мавзулар юзасидан фикр алмашилди, таклифлар билдирилди.
Маълумот учун: Медиа-форум матбуот котиблари ўртасида “ Media Quiz” беллашуви билан давом этади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

✅ Икки кунлик Медиа-форум якунланди. Совриндорлар тақдирланди
Маълум қилинганидек, 26-27 июнь кунлари IV Миллий конференция, унинг доирасидаги Медиа-форум тадбирлари бўлиб ўтди.
Миллий конференция очилиш маросимида сўзга чиққанлар мамлакатимизда сўнгги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар сабаб матбуот котибларининг фаолиятлари такомиллаштирилгани, уларга кенг имкониятлар очиб берилганини таъкидлашди.
📌 Медиа-форум доирасида ташкил этилган панел сессияларда:
▫️Ахборот хизматларининг кампаниялашган ҳолда ишлаш механизмлари, сифатли медиа контент яратишда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик масалалари;
▫️Ахборот хизматлари - 2030. Сунъий интеллект имкониятлари ва замонавий тенденциялар мавзулари кенг муҳокама қилинди.
Медиа-форумнинг биринчи кунида, шунингдек, матбуот котиблари “Media Quiz” интеллектуал беллашувда соҳага оид турли мавзуларда билимларини синашди.
Медиа-форумнинг иккинчи куни Спартакиада мусобақалари билан давом этди.
Билимлар жанги ва спорт мусобақалари ғолиблари сертификат ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Икки кун давом этган тадбирларда матбуот котиблари фаолиятларида самарали акс этадиган малака ва тажрибаларга эга бўлишди.