Брифингда сайловнинг технологик янгилиги сифатида ишга туширилган “E-saylov” ахборот тизимининг тақдимоти бўлиб ўтди
“E-saylov” ахборот тизими орқали сайлов комиссияларининг сиёсий партиялар, номзодлар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари билан деярли 60 турдаги муносабатлари тўлиқ электрон тарзда амалга оширилади.
Ахборот тизими бошқа электрон платформалар билан интеграция қилинган бўлиб, сайловдаги кўпгина тартиб-таомиллар инсон омилисиз тўлиқ автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.
Мазкур тизимда 400 мингга яқин сайлов жараёни иштирокчилари, жумладан сайлов комиссиялари аъзолари, депутатликка номзодлар, кузатувчиларга оид катта маълумотлар базаси шаклланади.
Ахборот тизимидан 32 минг нафар сайлов жараёни иштирокчилари профессионал тарзда фойдаланишади. Фойдаланувчилар билан 40 турдаги SMS-хабарномалар орқали мулоқот ўрнатилади.
“E-saylov” ахборот тизимида фуқаролар учун ҳам сайловга оид ахборотларни олишда бир қатор қулайликлар жорий этилган. Хусусан, ахборот тизими сайловчилар ва сайлов участкаларига оид статистик маълумотларни олиш, барча турдаги сайловлар бўйича депутатликка номзодлар ҳақида ахборотга эга бўлиш, интерактив хариталарда депутатликка номзодлар ва уларнинг таржимаи ҳоли билан танишиш имконини беради.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

IV Миллий конференция доирасидаги Медиа-форум кун тартибига кўра панел сессиялар давом этмоқда.
Биринчи сессия ахборот хизматларининг компаниялашган ҳолда ишлаш механизмлари, сифатли медиа контент яратишда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик масалалари юзасидан бўлиб, унда матбуот котиблари тажрибалари асосида ахборот узатишдаги янгича ёндашувлар тўғрисида тақдимот қилишди.
📌 Жумладан, Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов ва Коррупцияга қарши кураш агентлиги матбуот котиби Шерзод Сапаров ахборот тарқатишда ҳаққонийлик ва очиқлик тўғрисида кейслар билан маълумот беришди.
Хусусан, матбуот котибининг журналистдан фарқли равишда ахборот тақдим этиш мезонлари санаб ўтилди, Очиқлик индексида шаффоф ва холис фаолият қандай акс этиши тушунтирилди.
📌 Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати раҳбари Ҳожиакбар Тўлаганов ҳамда Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Отабек Юлдашев ахборот узатиш жараёнида касбий нормаларга риоя қилиш қоидалари юзасидан тажрибалари билан ўртоқлашишди.
📌 Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев ва Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов ўз фаолиятларида ОАВ ва кенг жамоатчиликка ахборот-маълумот етказишда ҳуқуқий нормаларга риоя қилиш, содда, тушунарли тилда қизиқарли контент тайёрлаш, “кўрув”лар сонини ошириш усуллари, шунингдек, суд жараёнларини ёритиш механизмлари ҳақида маълумот беришди.
📌 “Дунё” ахборот агентлиги директори Омонулла Файзиев ҳамда Фанлар академияси матбуот котиби Гулноза Шарафова ахборот хизматлари ва ОАВ ходимлари, медиа вакиллари билан ишлашда сифат устуворлигини сақлаб қолиш, кўп томонлама ҳамкорлик қилиш, ижтимоий тармоқлар учун контент тайёрлашда эътибор қаратиш шарт бўлган жиҳатларни батафсил изоҳлашди.
Панел сессиядаги ҳар бир чиқишлар савол-жавоблар билан коструктив ва баҳсларга бой бўлди.
Сессия йиғилишлари долзарб мавзуларда давом этмоқда.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM