Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.75K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахдан ёрдамчи кучлар Сардоба сув омбори томон шошмоқда

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
⚡️"Сардоба" сув омбори худудидан эвакуация қилинган 2 минг нафардан зиёд аҳоли Янгиер шаҳрига жойлаштирилди.

Батафсил: https://telegra.ph/yx-05-01

Каналга уланиш: 👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFk0vbgpheZF0BDTbw
Ҳурматли ўқувчилар, талабалар ва уларнинг ота-оналари!

Жорий йилнинг 2 май куни соат 13:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов, Давлат тест маркази директори Маджит Каримов ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаевлар иштирокида онлайн-брифинг ўтказилади.

Брифинг мамлакатимизда таълим тизимидаги ўзгаришларга бағишланади.

Брифингга саволларингизни @BrifingaSavollarBot боти орқали 1 май куни соат 20:00 гача юборишингиз мумкин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Уважаемые учителя, абитуриенты и родители!

2 мая текущего года в 13:00 в Агентстве информации и массовых коммуникаций состоится брифинг с участием Министра народного образования Шерзода Шерматова, Министра высшего и среднего специального образования Инома Маджидова, Директора Государственного центра тестирования Маджита Каримова, Начальника Государственной инспекции по надзору за качеством образования Улугбека Ташкенбаева.

Брифинг посвящен изменениям в системе образования нашей страны.

Все вопросы можно направить до 20: 00 часов 1 мая через бот @BrifingaSavollarBot

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
“Сардоба”даги вазият: сув чиқиш ҳодисаси тўхтади

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган. Натижада Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган эди.

Айни вақтда “Сардоба” сув омборидан сув чиқиш ҳодисаси тўхтаганлиги ҳақида маълум қилинди. Сардобада содир бўлган сув тошқини вилоятнинг бошқа ҳудудларида кузатилмаган. Ҳукумат комиссияси томонидан сув тошқини оқибатларини бартараф этиш, эвакуация қилинган аҳолига зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича қатор чоралар кўрилмоқда.

Вазият тўлиқ назоратга олинган. Саросимага тушишга асос йўқлигини маълум қиламиз.

fvv.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE Айни вақтда Ширин шаҳридаги "Шохрух Демирбек" МЧЖ бетон заводидан фундамент блоклари ортилган юк машиналар карвони Сардоба туманига юборилмоқда

👉👉Каналга уланинг👈👈

shirinuz.uz | Facebook | Instagram | Youtube
Сирдарё вилоятидаги "Сардоба" сув омбори дамбасидан сув чиқишиниг телекоммуникация тармоқларига эҳтимолий таъсири тўғрисида ахборот берди:

АКТ вазирлиги эҳтимолий салбий оқибатлар натижасида телекоммуникация тармоқларида шикастланиши каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида бир қатор телекоммуникация объектлари, хусусан, хавфли худудлардаги телефон станциялари ва мобил алоқа база станциялари ишлаши назоратга олган.

Вазирлик томонидан телекоммуникация тармоқларида келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни қисқа муддатларда бартараф этишни ташкил этиш ҳамда барқарор алоқа хизматларини кўрсатилишини қайта тиклаш учун соҳа корхоналари ҳамда мобил алоқа операторларининг заҳира кучларини шу ҳудудга сафарбар этди.

Шу билан бир бирга аҳоли эвакуация қилинган ҳудудларда ташкил этилган мувофиқлаштириш марказларини зарур алоқа тармоқлари билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Ушбу худудларда фойдаланувчиларга телекоммуникация хизматларини кўрсатилишида тўхталишлар ва узилишлар кузатилиши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Президент Шавкат Мирзиёев: Ҳамма куч ва воситаларни сафарбар қиламиз. Шароит яхшиланмагунгача бирорта раҳбар — мен бош ҳеч қаёққа жилмайди.

"Буям бир синов, ҳеч ким кутмаган синов. Энг катта қилган ҳаракатимиз одамларни эҳтиёт жойларга кўчириш эди. Сизлар мана шу Оқолтин туманининг раҳбарлари, оқсоқоллари, нуронийлари ва маҳалла раисларидан илтимос қиламан — ҳозир одамларни саранжом қилиб, ҳаммамиз маҳалла-маҳаллабай қилиб йиғиб олиб, ҳамма шароитини вақтинчалик яратиб берамиз", — дея таъкидлаган Президент Сирдарё вилояти Оқолтин тумани аҳолиси билан учрашувда.


Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КОРОНАВИРУС ВА ОҒИР ЮРАК ХАСТАЛИГИ ҲОМИЛАДОР АЁЛНИ ЕНГА ОЛМАДИ, У ФАРЗАНДЛИ БЎЛДИ

Асли тиббиёт ходими бўлган пойтахтлик 24 ёшли У. Б. коронавирусга чалингани ва юрак хасталигига қарамай, бугун эрталаб вазни 3 150 грамм, бўйи 52 сантиметр бўлган ўғил бола чақалоқни дунёга келтирди.

Ҳозирда аёлнинг ва янги туғилган чақалоқнинг аҳволи яхши, улар шифокорларнинг қатъий назорати остида. Олий тоифали шифокор Назокат Мирсагдиеванинг бу ҳақдаги фикрлари ушбу видеода👇

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Президент Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омборида рўй берган фавқулодда вазият сабабли Сирдарё вилоятида бўлиб турибди.
Ҳукумат комиссияси ташкил этилиб, офат оқибатларини бартараф этиш, аҳолини эвакуация қилиш ва уларга ҳар томонлама ёрдам бериш бўйича барча чора-тадбирлар кўрилди. Давлат раҳбари биронта хонадон, биронта одам эътиборсиз қолмаслигини таъкидлади.
Сув оқимини тўхтатиш учун зарур куч ва воситалар жалб қилинган. Ҳозирда тўғондан сув чиқиши тўхтаган.

Президент Шавкат Мирзиёев пребывает в Сырдарьинской области в связи с чрезвычайным происшествием на Сардобинском водохранилище.
Образована правительственная комиссия, приняты меры по эвакуации и оказанию помощи населению. Глава государства отметил, что ни одна семья, ни один человек не останется без внимания.
Были задействованы необходимые силы и средства для перекрытия прорыва, в настоящее время утечка воды прекратилась.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #favquloddahodisa

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️ "Сардоба сув омборининг бузилган жойидан отилиб чиқаётган минглаб кубометр сув" - дея тарқатилган видео Сирдарёда олинмаган!

Аслида бу Қашқадарёдаги Ҳисорак сув омборида олинган видео бўлиб, бугунги Сардоба сув омбори билан боғлиқ вазиятга умуман алоқаси йўқ!

Каналга уланиш:👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFIGsEorgDufPpS2gg
Бугун 79 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1212 нафарни ташкил этмоқда.

Айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 2075 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 854 нафар бемор даволанмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Хусусий нотариус томонидан биринчи нотариал ҳаракат расмийлаштирилди

Бу ҳақда Адлия вазири матбуот котиби маълум қилди. Жорий йилнинг 1 майидан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ўз фаолиятини бошлади. Бугуннинг ўзида янги ташкил этилган хусусий нотариус томонидан биринчи нотариал ҳаракат амалга оширилди.

Мазкур нотариал ҳаракат Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ф.Хожиматов томонидан амалга оширилган бўлиб, фуқаро С. Р. томонидан нафақа олиш учун ишончнома расмийлаштирилди.

Президентнинг тегишли Фармонига мувофиқ хусусий нотариуслар фаолияти йўлга қўйилишидан мақсад аҳолининг нотариал хизматларга бўлган талабини қондириш, нотариат соҳасида эркин рақобат муҳитининг шаклланиши, ортиқча бюрократия ва коррупция ҳолатларига тўла барҳам беришдан иборат.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from AntiFake.uz
UZ: “Ozodlik Radiosi”нинг ўзбек хизмати томонидан тарқатилаётган гуеки Сирдарё вилоятининг Сардоба сув омборидан сувнинг ёриб чиқиши акс этган видеоматериал бошидаги кадрлари ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу видеотасвир бошида 2019 йил Қашқадарё вилоятидаги Хисорак сув омборидаги одатий сувни чиқариб юбориш ҳолати акс этган ‼️

‼️ Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади ‼️

FacebookInstagramTwitterTelegram
Сирдарё вилояти Сардоба туманида содир бўлган фавқулодда вазият юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигида
колл-центр фаолияти йўлга қўйилди. Ташкил этилган тезкор рақам кучайтирилган тартибда ишламоқда. Қўнғироқлар "1205" ва "1250" рақамлари орқали қабул қилинади.
- - - - - - - -
В связи с событиями в Сардобинском районе Сырдарьинской области при Министерстве по чрезвычайным ситуациям работает колл-центр. Служба горячей линии переведена на усиленный режим. Звонки принимаются на короткие номера 1205, 1250.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Сардоба сув омбори ҳудуди яқинидаги аҳолининг эвакуация қилиниши хақида

Каналга уланиш:👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
‼️ Бутун жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти Ўзбекистоннинг коронавирусга қарши курашишдаги ҳаракатларини юксак баҳолади

•┈┈┈┈•┈┈┈┈•

Роберт Францев репортажида батафсил ёритилган.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори қабул қилинди

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA