Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.76K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
ФВВ Сардоба сув омборидан сув чиқиши бўйича қўшимча маълумот берди

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши оқибатида Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган.

Асосан сув экин майдонларига зарар етган. Сирдарё вилояти ФВ бошқармаси ва тизимдаги ташкилотлари тумандаги “Қўрғонтепа” МФЙ сув омборининг атрофидаги қатор аҳоли яшаш пунктларини Мирзаобод туманига эвакуация қилди.

Қўрғонтепа, Дўстлик, Юртдош МФЙлардан жами 11598 нафар аҳоли шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, сув босиш хавфи бўлган “Қуйтош” МФЙ “Ота юрт” МФЙ ва “Бирлик” МФЙлардан аҳолини эвакуация қилиш режалаштирилмоқда.

“Абдуалим” МФЙ аҳолисини Сардобага эвакуация қилиш ишлари бошланган.

Воқеа жойига Бош вазир етиб борган. Фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича ишлар назоратга олинган.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Қашқадарёда коронавирусга чалинган сўнгги бемор ҳам бутунлай соғайди. Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1134 нафарга етди.

〰️〰️〰️〰️〰️

В Кашкадарьинской области излечился последний зареженный коронавирусом пациент. Таким образом, от этой инфекции выздоровели всего 1134 человека.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from Gazetalar sharhi
1-6 (3).pdf
13.2 MB
Мутолаа учун «Янги Ўзбекистон» газетасининг 2020 йил 1 май кунги сонини тавсия этамиз.

Газетанинг бугунги сонида:

– Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек АБДУСАЛОМОВнинг «Халқимиз буюк синовдан улкан ҳамжиҳатлик, саришталик ва саховат билан ўтмоқда»;

— ёзувчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Исажон СУЛТОНнинг «Улуғ халқ қудрати жўш урган замон...»;

— филология фанлари доктори Хуршид ДЎСТМУҲАММАДнинг «Саёҳатга марҳамат»;

–Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари, Тошкент давлат юридик университети ректори Раҳимжон ҲАКИМОВнинг «Юридик таълим ва фан тизимида инновацион ривожланиш истиқболлари»;

–Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси ўринбосари Миродил АБДУРАҲМОНОВнинг «Инсон ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси мавсумий тадбир эмас»;

— шунингдек, «Янги Ўзбекистон» мухбирлари тайёрлаган мақолалар чоп этилган.

https://t.iss.one/gazetalar_sharhi

УЙДА ҚОЛИНГ!!! 🙏🙏🙏
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪 Берлинда коронавирусга қарши кураш учун махсус экспресс тизим ишлаб чиқилди.

🇨🇿 Прагада энди эҳтиёжмандларлар ва қарияларга ёрдам бериш учун кўнгиллилар гуруҳи шаклланмоқда.

🇹🇷 Истамбул карантин тартибини узоқроқ ушлаб туриш ниятида.

Пойтахт шаҳарлар ҳокимларининг коронавирус пандемиясига қарши курашишда кўраётган чора-тадбирлари ва навбатдаги режалар муҳокамасига бағишланган видеомулоқотни ушбу лавҳада кўринг.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Жорий йилнинг 1 май куни эрталаб соат 05:55 да Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6-пикет деворида сув чиқиши юзага келган. Натижада, Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган.

Мазкур вазият бўйича зудлик билан Сирдарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат қуйи тизимига кирувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда Қўрғонтепа аҳолисини “Бирлик” маҳалласига вақтинча эвакуация қилиш ишлари давом этмоқда.

Шунингдек, сув босиши ҳавфи мавжуд бўлган аҳоли пунктларини хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Давлат раҳбари воқеа жойига зудлик билан етиб борган.


Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Президент Шавкат Мирзиёев бугун тонгда Сардоба сув омбори дамбасидан сув чиқиши оқибатларини кўздан кечириш ва уларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирларни белгилаш мақсадида Сирдарё вилоятига етиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Сырдарьинскую область для ознакомления с последствиями произошедшего сегодня утром прорыва дамбы Сардобинского водохранилища и определения необходимых мер по их ликвидации.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #suvchiqishi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Бухорода 25 нафар бемор тузалди, улар орасида Қирғизистон Республикаси фуқаролари ҳам бор.

Мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 1159 нафарни ташкил этмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Министерство здравоохранения: в Бухаре излечились 25 пациентов, среди них есть и граждане Республики Кыргызстан.

Всего количество выздоровевших в нашей стране достигло 1159.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
#Soha_qonunchiligi_

⚡️Бугун, 1 майдан алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади.

Эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган улгуржи ва чакана савдо тармоғидаги алкоголь ва тамаки маҳсулотлари янги намунадаги акциз маркалари жорий этилган кундан бошлаб тўққиз ой ўтгач маркаланмаган деб ҳисобланади ва белгиланган тартибда олиб қўйилади.

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тўғрисида"ги қарорида айтиб ўтилган.

Бизнинг сайт 👉oziq-ovqat.uz
Телеграм каналимиз👉 https://t.iss.one/uzboziqovqat
Фейсбукдаги саҳифамиз 👉https://m.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
❗️АОКА штабига келиб тушаётган саволлар бўйича Адлия вазирининг матбуот котиби Севара Ўринбоева жавоблари:

Электрон тарзда никоҳни бекор қилса бўладими? Ажралишга ФХДЁга ариза берилган. 4 ой муддат бериб 10 июнга ажралиш белгиланган. Никоҳни бекор қилиш қандай амалга оширилади?

❗️Амалдаги қонунчиликка кўра, никоҳдан ажралишни қайд этиш тайинланган кундан бошлаб, уч ой ичида никоҳдан ажралиш қайд этиш масаласида ФҲДЁ органига мурожаат этишларингиз мумкинлиги маълум қилинади.

Шунингдек, никоҳни бекор қилиш фақат ФХДЁ бўлимида амалга оширилади. Электрон тарзда амалга ошириш тартиби мавжуд эмас.

Ўғлим карантин вақтида 26 мартдан 26 апрелгача ўз ҳисобидан таътилга чиқди. 20 апрель куни ишхонасидан телефон қилиб, унинг ўз ҳисобингдан ёзган аризаси муддати тугаганини айтиб, қайтадан 20 апрелдан 1 июнгача янгисини ёздиришди. Ўз хисобидан 2 маротаба кетма-кет ариза ёзса ишдан бўшатилади-ми? 2 марта ўз ҳисобидан ариза ёзиш қонунийми?

❗️Меҳнат қонунчилигига кўра ходимнинг аризасига кўра, унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Марказий банк томонидан "2020 йилнинг I чораги учун пул-кредит сиёсати шарҳи" тақдим этилди.

📉Инфляциянинг янгиланган прогноз кўрсаткичларига кўра, 2020 йил якуни бўйича инфляция даражаси дастлабки прогноздан (12-13,5 фоиз) 1 фоиз бандга пасайиб 11-12,5 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

🔽Шу билан бирга, иқтисодиётни кредитлаш фаоллигида ҳам маълум бир пасайиш тенденцияси кузатилмоқда. 2020 йил январь-апрель ойларида тижорат банклари томонидан иқтисодиётга ажратилган кредитлар қолдиғи ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 фоиз бандга секинлашиб 7 фоизни ташкил этди.

⬇️Банклар томонидан жисмоний шахсларни тўлов муддати келган кредитларининг 75 фоизи, юридик шахсларни эса 58 фоизи бўйича тўлов муддатлари узайтириб берилди. Бу, ўз навбатида, банкларга пул оқимларининг кириб келиши пасайиши ҳисобига уларнинг кредитлаш имкониятининг маълум бир даражада қисқаришига олиб келади.

📉Жорий ҳисоб-китоблар 2020 йилда якуний истеъмол харажатлари 1,4 фоизгача пасайиши ва ялпи асосий капиталга инвестицияларнинг ўсиш суръати 2019 йилдаги 34 фоиздан 2020 йилда 6,4 фоизгача секинлашиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

👍Шу билан бирга, олтин нархининг ўсиши ва мева-сабзавот экспортининг кўпайиши давлат бюджети ва хўжалик юритувчи субъектларнинг даромадларига ижобий таъсир кўрсатади ва маълум даражада солиқ тушумлари камайиш бўйича таъсирларни юмшатади.

Батафсил | На русском языке

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
‼️ ФВВ Сардоба сув омборидан сув чиқиши бўйича навбатдаги маълумотни тарқатди

Хабарингиз бор, Сирдарё вилоятида юзага келган фавқулодда ҳолат бўйича оқибатларини бартараф этиш, эвакуация тадбирларини ташкиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида воқеа жойига Президент етиб борган.

Ҳозирда Дўстлик, Пахтакор, Зарбдор ва Мирзачўл туманларида ташкил этилган махсус штаблар томонидан мактаб, коллеж, хусусий корхоналар ва аҳоли хонадонларига фуқароларни жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.

Мирзаобод туманидаги “Навбаҳор”, “Ҳақиқат” ва “Баҳористон” МФЙлари аҳоли яшаш пунктларига қисман сув кирган. Аҳоли ушбу тумандаги касб-ҳунар коллежи, Сафарбарлик чақирув резерви бўйича ҳарбий қисм ва касалхонага эвакуация қилинди. Эвакуация тадбирлари Жиззах шаҳрига ҳам ташкиллаштирилди.

Бундан ташқари, Сардоба шаҳарчасидаги аҳолини ҳам Жиззах вилояти Гагарин аҳоли яшаш пунетига ҳамда сув тошиш хавфи бўлган бошқа ҳудудлар аҳолисини Янгиер шаҳрига эвакуация қилинмоқда.

Сув оқимлари Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи Абай каналига туширилиб, вилоятдаги Арнасой кўлига йўналтирилган.

Ҳозирда дамбадан сув чиқиши камайган.
Фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA