Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент ерусти метроси қурилишининг иккинчи босқичи доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Қўйлиқдан Сергелигача бўлган метрополитен барпо этилмоқда. Қарийб 12 километрлик бу қисмда 7 та бекат бўлади. Айни кунларда унинг Қурувчилар даҳасигача борган 5 та бекати қуриб битказилди.

Қурувчилар даҳасидан Қипчоқ бекатигача бўлган қарийб 4 километрлик метро йўли ҳам яқин ойларда ишга туширилади. Шу тариқа, Қўйлиқ ва Сергели орасидаги қатнов вақти 15 дақиқани ташкил этади. Мазкур йўналиш бир кунда 40 мингга яқин йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади.

Бунинг эвазига шахсий транспортларга эҳтиёж камайиб, тирбандлик бартараф этилади. Хусусан, Қўйлиқ – Сергели йўналишида ҳаракатланадиган кунлик автомобиллар сони 40 мингтагача қисқариб, транспорт оқими 12 фоиз камайиши мумкин.

Умуман, ушбу босқич қуриб битказилиши билан Тошкент метрополитенининг жами узунлиги 70 километрдан зиёд, бекатлар сони 50 та бўлади. Метрода юрувчи кунлик йўловчилар сони 650 минггача етади. 245 та янги иш ўрни яратилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📌Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналари Комплаенс хизмати томонидан 2022 йил давомида коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар

АОКАда Акционерлик жамияти ахборот хизмати Рустамбек Эшбеков раҳбари иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев трансформатор ишлаб чиқарувчи «Aysel Energy» корхонаси фаолияти билан танишди.

«Aysel Energy» йилига 10 минг дона йирик электр ускуналари ишлаб чиқариш қувватига эга. Туркия технологияси ўрнатилган корхонада маҳаллийлаштириш даражаси 70 фоизга етган.

Мутасаддилар бу йил мамлакатимизда 3 минг 200 та трансформатор, 12 минг километр кабелларга зарурат борлиги ҳақида ахборот берди. Давлатимиз раҳбари импорт таҳлилидан келиб чиқиб, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, маҳаллий маҳсулотларга буюртмаларни кўпайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Батафсил
🔹🔹🔹🔹

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
📌 “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналари Комплаенс хизмати томонидан 2022 йил давомида коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар АОКАда Акционерлик жамияти ахборот хизмати Рустамбек Эшбеков раҳбари иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

🏭 Кимё саноати корхоналарида коррупцион ҳаракатлар, маблағларни талон-тарож қилиш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларига қўшиб ёзишлар оқибатида тизимга 28,3 млрд сўмлик зарар етказилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзкимёсаноат» акционерлик жамияти ахборот хизмати раҳбари Рустамбек Эшбеков маълум қилди:

🔹🔹🔹🔹
Кимё саноати корхоналарида корхона ва давлат мулкларини ўзлаштириш ва коррупцион жиноятлар бўйича жами 65 та хизмат текшируви ўтказилган. Тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот идораларига юборилиб, натижада 28 нафар ходим жиноий жавобгарликка тортилган, 25 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, 100 нафар масъул ходимга турли интизомий жазолар қўлланилган.

Тизим корхоналарида харидлар жараёнининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш орқали жами 7,5 млрд сўмлик пул маблағларининг асоссиз сарфланиши олди олинган.

Батафсил
🔹🔹🔹🔹

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги Эзгулик маҳалласида бўлиб, аҳоли билан мулоқот қилди.

Бу ерда 26 та кўп қаватли уй бор, 6 мингдан зиёд аҳоли яшайди.

Маҳаллалардаги устувор вазифа аҳоли бандлиги ва ёшлар тарбияси экани таъкидланди. Шу боис ҳам бу йил юртимизда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилинди. Ўқувчилар мактабда иккита хорижий тил ва битта касб ўрганиб чиқиши учун шароит яратилмоқда. Халқимиз бу ҳаракатни қўллаб-қувватламоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
⚡️Энергетика масалаларини ҳал қилишда қайта тикланувчи энергия салоҳиятига таянилади

Айни пайтда Президент пойтахт жамоатчилик вакиллари ва мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказмоқда.

Йиғилишда Тошкент шаҳрининг электр энергияси ва табиий газга эҳтиёжи тобора ортиб бораётгани таъкидланиб, энергетика масалаларини тўлиқ ҳал қилиш учун барча ҳисоб-китоблар қилингани айтилди.

Авваламбор, қайта тикланувчи энергия салоҳиятидан фойдаланиш зарур.

Шаҳарда камида 2 минг мегаваттга яқин қувватли қуёш панелларини ўрнатиш мумкинлиги қайд этилди. Бу ишлар билан кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа объектлари, давлат идоралари ва тадбиркорлик биноларининг том қисми, саноат зоналари ҳудуди, автотураргоҳлар ва йирик сув иншоотлари ҳудудини қамраб олиш мумкин.

Бу чоралар кўрилса, ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йилда кутилаётган 240 миллион киловатт соатлик талабни 4 баравар ортиғи билан, яъни 1 миллиард 80 миллион киловатт соат ҳажмда таъминлаш имконияти пайдо бўлади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
💸Тадбиркор ва аҳоли ишлаб чиқарган электр энергияси давлат томонидан кафолатли сотиб олинади

Президентимиз электр ишлаб чиқаришда давлат монополиясидан кетиб, рақобатли муҳит жорий қилиш зарурлигини таъкидлади.

Жумладан, панел ўрнатган тадбиркорлар ишлаб чиқарган электрни давлат кафолатли сотиб олади. Кейинги йилдан эса бошқа истеъмолчиларга ҳам сотиши мумкин бўлади.

Аҳоли ўз хонадонида панел ўрнатса, эҳтиёжидан ортиқ тармоққа сотган электр энергиясининг ҳар бир киловати 1 минг сўмдан сотиб олинади (ҳозирги тариф 295 сўм).

Ҳар ойда ҳисоб-китоб қилиб, маблағлар хонадон эгасининг пластик картасига ўтказиб берилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрини энергия ресурслари билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Президент томонидан қуйидаги қўшимча вазифалар белгилаб берилди:

- саноат зоналари ва йирик корхоналарда қуёш панеллари ўрнатиш орқали 400 миллион киловатт соат электр чиқариш бўйича лойиҳаларни бошлаш;

- ижтимоий соҳа ва давлат идоралари биноларида қуёш панелларини ўрнатиш ҳисобига 75 миллион киловатт соат электр ишлаб чиқаришни таъминлаш;

- Юқоричирчиқ туманида 500 мегаваттли йирик қуёш электр станциясини қуриш;

- пойтахтдаги саноат корхоналарида электр йўқотишларини 1 фоизга камайтириш ва энергия самарадорлигини 3 фоизга ошириш;

- 1 минг 817 та кўп қаватли уйларнинг ички иситиш тизимини тўлиқ янгилаш;

- 300 километр магистрал иссиқлик тармоқларини янгилаб, йўқотишларни 5 фоизга камайтириш.

Умуман, шаҳарда қайта тикланувчи энергия жорий қилиш учун 1 миллиард доллар йўналтирилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
💰Жорий йилда Тошкент шаҳрида хизматлар соҳасини ривожлантириш учун 20 триллион сўм кредит, оилавий тадбиркорлик учун 300 миллиард сўм имтиёзли кредитлар ажратилади

Йиғилишда 2023 йилда пойтахтда аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Янги иш ўринларини яратиш бўйича улкан марраларга эришишда тадбиркорларга таяниш, уларни қўллаб-қувватлаш лозимлиги таъкидланди.

Жумладан, бу йили Тошкент шаҳрида хизматлар соҳасини ривожлантириш учун 20 триллион сўм кредит йўналтирилади, оилавий тадбиркорлик учун 300 миллиард сўм имтиёзли кредитлар ажратилади.

Мутасаддиларга йил якунига қадар:

- 14 та йирик савдо комплексини ишга тушириш, шунингдек 12 мингта савдо-сервис объектлари ташкил этишни таъминлаш;

- 57 та меҳмонхона, 3,5 мингта умумий овқатланиш ва маҳаллаларда 7 мингта савдо-сервис объектларини ишга туширишга кўмаклашиш топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM