Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Маҳаллаларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини яхшилаш учун Тошкент шаҳрига 1,4 триллион сўм маблағ йўналтирилмоқда.

Шунингдек, “Очиқ бюджет” доирасида маҳаллалар инфратузилмасига 573 миллиард сўм ажратилади.

Президент маҳаллаларни ободонлаштириш, тармоқлар, йўллар, сув иншоотларини таъмирлаш ишларига яна қўшимча маблағ ажратилишини таъкидлади.

Шунинг учун шаҳардаги 584 та маҳалланинг ҳар бирига бюджетдан қўшимча 1 миллиард сўмдан, жами яна 584 миллиард сўм ажратишга қарор қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🚌 Шаҳарда тирбандликни қисқартириш, одамларнинг узоғини яқин қилишга қаратилган бу ишлар давом эттирилади — Президент

Йиғилишда пойтахт жамоат транспорти соҳасида олиб борилаётган ва режалаштирилган ишларга тўхталиб ўтилди.

"Мана, бугун янги метро станцияларини бориб кўрдик. Янги линияда жами 7 та станция ишга тушганидан кейин, метрода кунлик йўловчилар сони 1 миллионга чиқади",деди давлатимиз раҳбари.

● 1 апрелга қадар қўшимча 1 мингта автобус олиб келинади;

● 25 та кўчада автобуслар учун алоҳида йўлаклар ташкил этилади;

● йил якунигача 233 та чорраҳадаги светофорларни йўловчи оқимига қараб бошқариш тизими жорий қилинади;

20 та оқим юқори кўчаларда хусусий шериклик асосида жами 10 минг ўринли паркоматлар ташкил қилинади;

● Чилонзор, Юнусобод ва Яшнобод туманларидаги шаҳарга олиб кирувчи 6 та метро бекати атрофида автотураргоҳлар ташкил қилиниб, тайёр бизнес сифатида аукционга чиқарилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
❗️Шаҳарда бош режа бўлмагунча, янги қурилишларга мораторий эълон қилинади

Давлатимиз раҳбари қурилишга рухсат берилганда, мавжуд инфратузилмага юклама бўйича аниқ ҳисоб-китоб қилинмаётгани, яшил майдонлар ташкил қилиш ишлари қурилишлар билан ҳамоҳанг олиб борилмаётганини танқид қилди.

🌳 2023 йилда Тошкент шаҳрининг яшиллик даражасини 28 фоизга етказиш вазифаси қўйилди. Шу мақсадда 100 гектар майдонда янги боғ ташкил қилинади. “Тошкент яшил белбоғи” лойиҳаси бошланиб, баҳор мавсумида 525 минг туп дарахт ва буталар, 20 миллион туп гул кўчатлари экилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
♻️ Тошкентда йилига 700 минг тонна чиқинди ҳосил бўлади, шундан бор-йўғи 18 фоизи қайта ишланмоқда

Йиғилишда пойтахтда чиқинди билан ишлаш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Чиқиндиларни саралаб йиғиш бўйича қилинаётган ишлар ҳам мутлақо қониқарсизлиги таъкидланди.

✔️ «Махсустранс» фаолиятини ислоҳ қилиш, унинг молиявий аҳволини яхшилаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

📈 Мутасаддиларга шаҳар чиқиндисини қайта ишлашни камида 50 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
Photo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Давлатимиз раҳбари Сергели тумани Эзгулик маҳалласи аҳолиси билан одамлар ва маҳалла ҳаётидаги ўзгаришлар, бугунги ислоҳотлар ва бунёдкорлик ҳақида дилдан суҳбатлашди

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Шаҳарда бош режа бўлмагунча, янги қурилишларга мораторий эълон қилинади Давлатимиз раҳбари қурилишга рухсат берилганда, мавжуд инфратузилмага юклама бўйича аниқ ҳисоб-китоб қилинмаётгани, яшил майдонлар ташкил қилиш ишлари қурилишлар билан ҳамоҳанг олиб…
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида энергетика ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, маҳаллаларни обод қилиш ва аҳоли бандлигини ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Пойтахтда қайта тикланувчи энергия жорий қилиш учун 1 миллиард доллар йўналтирилади.

Хизматлар соҳасини ривожлантириш учун 20 триллион сўм кредит, оилавий тадбиркорлик учун 300 миллиард сўм имтиёзли кредитлар ажратилади.

1 апрелга қадар қўшимча мингта автобус олиб келиниб, 25 та кўчада автобуслар учун алоҳида йўлаклар ташкил этилади. Автотураргоҳлар ва паркоматлар ташкил қилинади.

Батафсил
🔹🔹🔹🔹

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢 9 февраль, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
🦠 Мавзу: 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Президент Фармони лойиҳаси юзасидан
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🦠 Мавзу: Ўзбекистонда қурилаётган уйларнинг сифати ва зилзилабардошлиги бўйича жамоатчиликда туғилаётган саволлар бўйича
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Саидносир Усмонов, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🦠 Мавзу: «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида қурилган ва таъмирланган йўллар сифатини назорат қилиш борасидаги ишлар
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Комилжон Шамсиддинов, «Ўзйўлинспекция» ахборот хизмати раҳбари

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Навоий_582

📆 Бугун улуғ бобокалонимиз, ўзбек тилининг асосчиси, буюк сўз санъаткори, шоирлар султони, мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун.

То ҳирсу ҳавас хирмани барбод ўлмас,
То нафсу ҳаво қасри барафтод ўлмас,
То зулму ситам жонига бедод ўлмас,
Эл шод ўлмас, мамлакат обод ўлмас.
Алишер НАВОИЙ

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратуранинг расмий баёноти

2022 йилнинг 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикасида содир этилган оммавий тартибсизликлар юзасидан Жиноят Кодексининг 159-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши бўйича айбланган 22 нафар шахсга нисбатан суднинг 2023 йил 31 январь куни чиқарилган ҳукми Ўзбекистон Республикаси Олий судининг матбуот хизмати томонидан ёритилди.

Шунингдек, 18 ва 21 нафар шахсга (барчасига қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган) нисбатан Жиноят Кодексининг 244-моддаси (Оммавий тартибсизликлар) ва бошқа тегишли моддалари бўлган 2 та жиноят иши айблов хулосаси билан 2023 йил 17 январь куни мазмунан кўриш учун Қорақалпоғистон Республикаси судига юборилди.

Ҳозирда мазкур жиноят ишлари суд томонидан мазмунан кўриб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан қўзғатилган жиноят ишлари тергови доирасида 3 нафар шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирда жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Тергов натижаси бўйича жиноят ишларининг судга юборилиши таъминланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Audio
#Навоий_582

"Навоий"

✍️ Жўрабек Жаҳон
🎙 Александр Бекжанов

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📝 "2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги президент Фармони лойиҳаси юзасидан

АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра, Ўзбекистон махсус борти Туркиянинг Газиянтеп шаҳрига етиб борди.

Бортда 71 кишидан иборат қўшимча қидирув-қутқарув ва тиббиёт ходимлари гуруҳи билан бирга навбатдаги гуманитар ёрдам партияси ҳам етказилди.

Жабрланганларга ёрдам бериш мақсадида Мудофаа вазирлиги тиббий отрядининг 50 нафар ходими хизмат қиладиган бир гектар майдонга тўққизта алоҳида бўлинмадан иборат кўчма шифохона мажмуасини жойлаштириш режалаштирилган. Ушбу дала шифохонаси барча зарур тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк