Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📣ФВВ: ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларнинн очиқ ва ишчи ҳолатда бўлишини таъминланг

АОКАда ўтказилган брифингда ФВВ бўлим бошлиғи Абдусами Ахматов Нукус шаҳрида содир бўлган ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ ҳолат юзасидан маълумот берди.

29 январ куни соат 16:15 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри “Темир йўл” маҳалласидаги 4 қаватли уйнинг тўртинчи қаватида жойлашган хонадонларнинг бирида содир бўлган ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши натижасида жами 5 киши ҳалок бўлган.

ФВВ қутқарувчилари томонидан турли даражадаги жароҳатлар билан вайроналар остида қолиб кетган 5 ёшли қизалоқ чиқариб олиниб, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган.
〰️〰️〰️

‼️ Шу ўринда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги содир бўлиши мумкин бўлган газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, ёнғин ҳамда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида бир қатор тавсияларга риоя қилишни сўраб қолади:

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗣ФВВ: Ис газидан огоҳ бўлинг

❗️Ис гази ҳаёт учун хавфли!!!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Метан «заправка»лар босқичма-босқич ишга тушади

📆 Бугун, 30 январдан бошлаб айрим автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари фаолияти қайта тикланди.

🚕 Метан «заправка»лар ҳозирча маълум график асосида ишлаб туради, газ босими меъёрига келишига қараб (тахминан 2-3 кунда) Ўзбекистондаги барча шaхобчалар одатдаги режимда фаолият юритишни бошлайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢 31 январь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
Брифинг

🔘 Мавзу: Жамоат хавфсизлиги университетига 2023/2024 ўқув йили учун ўқишга кириш истагини билдирган номзодларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнлари
🔘 Вақти: 12:00
🔘 Иштирок этади: Давронбек Жуманазаров, Миллий гвардия ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
Матбуот анжумани

🔘 Мавзу: 2022 йилда қурилиш материаллари саноатида амалга оширилган ишлар таҳлили, энергия тежамкор маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолияти
🔘 Вақти: 16:00
🔘 Иштирок этади: «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси раҳбарияти ва мутасаддилари

〰️〰️〰️
➡️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Бугун бир гуруҳ давлат хизматчилари БААда хизмат сафарида

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги маълум қилишича, агентлик директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов бошчилигидаги делегация Инсон ресурслари федерал идораси (FAHR) раҳбарияти ва масъуллари билан мулоқот қилишди. Учрашув аввалида икки ташкилот фаолияти юзасидан тақдимотлар қилинди.

Шундан сўнг, давлат хизмати самарадорлигини ошириш бўйича ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ва 2023 йилда амалга ошириладиган тадбирлар режаси муҳокама қилинди.

Хусусан, давлат хизматида кадр таркибини таҳлил қилиш, мониторинг ва прогнозлаш, Human Resources Maturity Index, давлат хизматчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш методикалари, давлат хизматчиларининг компетенцияларини белгилаш ва Government Competency Framework бўйича БАА тажрибасини ўрганиш, амалиётга татбиқ қилиш юзасидан аниқ келишувларга эришилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
РАСМИЙ АХБОРОТ

Бугун, 2023 йил 31 январь куни, Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Е. Абибуллаев раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилди.

Батафсил

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Жорий йилда 7 та электр станция ишга туширилади

Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йил якунига қадар юртимизда умумий қуввати 2910,6 МВт бўлган 7 та электр станция (1 та ИЭС, 1 та шамол, 3 та қуёш ва 2 та ГЭС) ишга туширилиши (ягона электр тармоғига уланиши) режалаштирилган. Хусусан:

Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ва Боёвут туманлари ҳудудида қуввати 1500 МВт бўлган замонавий иссиқлик электр станцияси;

Навоий вилоятининг Томди туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси;

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида қуввати 457 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси;

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида қуввати 220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси;

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида қуввати 220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилиши режалаштирилган.

Аҳамиятлиси, ушбу электр станциялар хорижий компаниялар томонидан 100 фоиз тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилмоқда.

Самарқанд вилоятида умумий қуввати 13,6 МВт бўлган 2 та гидроэлектр станция ишга туширилади. Шунингдек, Тўпаланг ГЭС модернизация қилинади ва унинг қуввати амалдаги 30 МВтдан 175 (+145) МВтга оширилади.

Маълумот учун: 2022 йилда умумий қуввати 1 474 МВт бўлган 7 та янги электр станция ишга туширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📝 Жамоат хавфсизлиги университетига 2023/2024 ўқув йили учун ўқишга кириш истагини билдирган номзодларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнлари

АОКАда Миллий гвардия ахборот хизмати раҳбари Давронбек Жуманазаров иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📚 «Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан «Ҳаракатлар стратегияси сарҳисоби» номли навбатдаги инфографик тўплам чоп этилди

Тўпламда 2017–2021 йилларда Ҳаракатлар стратегияси доирасида мамлакатда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамиятини қуриш, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни ривожлантириш, халқнинг осойишта ва фаровон ҳаёт кечириши учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда халқаро майдонда Ўзбекистоннинг муносиб ўрин эгаллашига қаратилган комплекс чора-тадбирларнинг натижалари йиллар кесимида хронологик услубда акс эттирилган.

Батафсил
🔹🔹🔹🔹

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Ўзбекистондаги энг фаол банклар рейтинги янгиланди — нималар ўзгарди?

📊 Тўртинчи чорак якунлари бўйича «Капиталбанк» Ўзбекистоннинг энг фаол йирик банклари рейтингида яна биринчи ўринни эгаллади. «Ҳамкорбанк» ўз мавқеини сақлаган ҳолда, рейтингда иккинчи ўринни эгаллаб турибди, «Азиа Алянс банк» 1 поғонага кўтарилиб, «Трастбанк» билан ўзаро ўрин алмашишди ва кучли учликни якунлади.

📉 Даромад олиш салоҳияти кўрсаткичи бўйича рейтингда «Асака банк» энг пастки поғонани сақлаб қолди.

📉 «Микрокредитбанк» бошқарув самарадорлиги ва ликвидлиги жиҳатидан энг ёмон банк бўлиб чиқди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар
маркази шарҳи:

Батафсил
🔹🔹🔹🔹

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM