Расмий хабарлар I Официальные новости
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг
✅ Жамоат хавфсизлиги университетига қабул 1 февралдан бошланади — таълим йўналишлари номи, квалификацияси, ўқиш муддатлари, тест синовларининг фанлар мажмуаси
🔹 🔹 🔹 🔹
Университетнинг кундузги бакалавриат йўналишига ўқишга кириш истагини билдирган номзодлардан аризалар 20 март кунига қадар қабул қилинади.
Университетда магистратура кундузги таълим шакли бўйича
8 та мутахассислик мавжудж. Унга кўра, 5 та мутахассислик офицер лавозимлардаги ҳарбий хизматчи (ходим)лар учун, 3 та мутахассислик бўйича эса умумфуқаровий асосда ўқишга қабул қилинади.
Университетга ҳарбий хизматчи ва ходимлар учун сиртқи таълим шаклига 2 та таълим йўналиши бўйича номзодлар ўқишга қабул қилинади.
🔹 🔹 🔹 🔹
АОКАда Миллий гвардия ахборот хизмати раҳбари Давронбек Жуманазаров иштирокида ўтказилган брифинг тафсилотлари:
● Батафсил
🔹 🔹 🔹 🔹
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.
Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:
📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида жамоат транспортини молиялаштиришнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бошланади. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент ҳузурида жамоат транспорти соҳасини такомиллаштириш юзасидан йиғилиш бошланди.
Давлатимиз раҳбари бу соҳада муаммолар тўпланиб қолгани, уларни ҳал этиш учун транспорт бошқармалари ва автобус паркларида ҳозирги иш тизимини ўзгартириш зарурлигини қайд этди.
Айрим вилоят марказларида жамоат транспортини ривожлантириш режаси ишлаб чиқилмагани, жойларда айрим автобус йўналишлари ишламаётгани, бекатлар етишмаслиги кўрсатиб ўтилди.
🚌 Транспорт корхоналари кунлик “тушум плани”ни бажаришга боғланиб қолиб, куннинг “энг даромадли” пайтида (эрталаб соат 8-10 да, кечқурун соат 17-19 да) ҳаракатланишга одатлангани танқид қилинди. Қолган вақтда йўловчилар узоқ кутиш ёки таксида юришга мажбур.
✔️ Шу муносабат билан Президент соҳада молиялаштириш, автобус йўналишларини ташкил этиш, автопаркни янгилаш ва инфратузилмани такомиллаштириш бўйича янги тизим жорий қилиш чора-тадбирларини белгилаб берди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эндиликда маблағ автобуснинг юрган масофаси ва одамлар бу хизматдан розилигига қараб берилади.
⏱ Хизмат сифатига — автобусдаги қулайликлар ва санитар ҳолат, кеч қолмасдан бекатга етиб келишига қараб баҳо берадиган тизим бўлади.
Бунда, ташувчи тадбиркор ҳар 1 километр учун 10 фоиз рентабеллик билан кафолатли тўловни олади.
❌ Шу пайтгача бўлган кунлик тушум “плани”ни белгилаш амалиёти бекор қилинади.
💳 Бундан ташқари, аҳолига қулай йўл ҳақи тарифларини (йиллик, чораклик, ойлик, кунлик, соатлик) жорий қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
⏱ Хизмат сифатига — автобусдаги қулайликлар ва санитар ҳолат, кеч қолмасдан бекатга етиб келишига қараб баҳо берадиган тизим бўлади.
Бунда, ташувчи тадбиркор ҳар 1 километр учун 10 фоиз рентабеллик билан кафолатли тўловни олади.
❌ Шу пайтгача бўлган кунлик тушум “плани”ни белгилаш амалиёти бекор қилинади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент йил якунига қадар барча автобус маршрутлари аҳоли эҳтиёжи асосида қайта кўриб чиқилиши шартлигини таъкидлади.
📢 Вилоятлар ҳокимларига Транспорт вазирлиги ва Транспорт университети билан биргаликда 1 июлга қадар барча вилоят марказларининг Транспорт бош режасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди. Бунда аҳоли орасида алоҳида сўров ўтказиб, уларнинг фикрларини олиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Йиғилишда йўлларда автобуслар ҳаракати учун инфратузилма масаласига тўхталиб ўтилди.
📍Тошкент шаҳридаги 73 та асосий кўчада автобуслар учун алоҳида йўлак ташкил этиб, чорраҳалар ўтказувчанлигини ошириш дастури ишлаб чиқилди.
Бу орқали, автобуслар ўртача тезлиги 1,5 баравар ошиб, кечикишлар бартараф этилади.
Вилоятлар ҳокимларига Транспорт вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
🫥 ўз ҳудудида транспорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича манзилли дастурни тасдиқлаб, ишларни бошлаш;
🫥 намунавий бекат лойиҳасини ишлаб чиқиб, тадбиркорларга реклама ва банкомат хизматларини ташкил қилиш учун вақтинчалик фойдаланишга бериш тартибини киритиш топширилди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📍Тошкент шаҳридаги 73 та асосий кўчада автобуслар учун алоҳида йўлак ташкил этиб, чорраҳалар ўтказувчанлигини ошириш дастури ишлаб чиқилди.
Бу орқали, автобуслар ўртача тезлиги 1,5 баравар ошиб, кечикишлар бартараф этилади.
Вилоятлар ҳокимларига Транспорт вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
#матбуот_анжумани
💰 Қурилиш материаллари соҳасида 2022 йилда қиймати 71,2 млн долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилди, натижада 952 та янги иш ўрни ташкил этилди
🔹 🔹 🔹 🔹
Бу ҳақда АОКАда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:
Қурилиш материаллари соҳасида 2022 йилда жами 30,7 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 1,4 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 152 фоизга ошди.
Соҳа бўйича 2022 йилда жами импорт ҳажми 593,6 млн долларни ташкил қилди. Экспорт ҳажми ҳисобот даврида 608 млн долларни (ўтган йилга нисбатан нисбатан 138,7 фоиз кўп) ташкил этди.
2023 йил якунига қадар Инвестиция дастурига асосан 9 та лойиҳани ишга тушириш ва 860 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган.
● Батафсил
🔹 🔹 🔹 🔹
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Бу ҳақда АОКАда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:
Қурилиш материаллари соҳасида 2022 йилда жами 30,7 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 1,4 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 152 фоизга ошди.
Соҳа бўйича 2022 йилда жами импорт ҳажми 593,6 млн долларни ташкил қилди. Экспорт ҳажми ҳисобот даврида 608 млн долларни (ўтган йилга нисбатан нисбатан 138,7 фоиз кўп) ташкил этди.
2023 йил якунига қадар Инвестиция дастурига асосан 9 та лойиҳани ишга тушириш ва 860 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган.
● Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
Йиғилишда йўлларда автобуслар ҳаракати учун инфратузилма масаласига тўхталиб ўтилди. 📍Тошкент шаҳридаги 73 та асосий кўчада автобуслар учун алоҳида йўлак ташкил этиб, чорраҳалар ўтказувчанлигини ошириш дастури ишлаб чиқилди. Бу орқали, автобуслар ўртача…
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Transparency International ташкилотининг “Коррупцияни қабул қилиш индекси”да Ўзбекистон 2022 йил натижаларига кўра, 180 та давлат орасида 126-ўринни эгаллади. Ўзбекистон бу йилги рейтингда 31 балл олган, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 5 баллга юқоридир.
Ҳисоботда сўнгги йилларда Ўзбекистон коррупциянинг олдини олишни ўзининг устувор мақсадларидан бирига айлантиргани, шу муносабат билан коррупцияга қарши муассаса тузилиб, шаффофликни ошириш учун давлат харидлари бўйича онлайн платформа ишга туширилгани урғуланган.
Мазкур рейтингда Марказий Осиё минтақалари орасида Қозоғистон 101-ўринни, Қирғизистон 140-ўринни, Тожикистон 150-ўринни, Туркманистон 167-ўринни эгаллаган.
Рейтингда Дания 1-ўринга, Финландия ва Янги Зеландия 2-ўринга қўйилган. Жаҳоннинг энг коррупциялашган мамлакатлари қаторида эса Жанубий Судан, Сурия ва Сомали кабилар саналган.

2022 йил давомида республика бўйича жами 2.965 та жиноят иши бўйича 3.116 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган.
Бош прокуратура ахборот хизмати хабар беришича, мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1 трлн. 12 млрд. сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, тергов жараёнида ушбу зарарнинг 847 млрд. сўми ундирилган.