Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.2K photos
6.79K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
​Коронавирус касали билан бевосита курашган 41 йиллик тажрибага эга вирусолог Каримберди Ризқиев ниҳоят 14 кунлик навбатчиликдан чиқди.

QALAMPIR.UZ билан суҳбатда бу қахрамон-шифокор ўз хулосаларини айтиб ўтибди.

— Касаллик Ўзбекистонда аниқлангандан буён орадан 14 кун ўтди. Ушбу 14 кун ҳақида айтиб бера оласизми?


—14 кун бир ёки икки кундек ўтди. Одам қанча иш билан банд бўлса, вақт тез ўтганини билмай қолади. Тун-у кун ҳаракатда бўлдик. Тонг қачон отиб, кун қачон ботганини билмадик, саналарни унутаёздик.

— 7 нафар бемор соғайди. Улар бунга қандай омиллар сабаб эришди?

— Бу касалликка учраб тузалганлар ичида енгил ёки оғир даражага тушганлари ҳам бўлди. Кимдир булар енгил даражада касаллангандир, деб ўйлаши мумкин. Улар ичида ҳар хил даражада касалланганлари бор эди.

— Кимдир оддий касаллик, яна кимдир хавфли касаллик демоқда. Буни оддий грипп билан бир хил деётганлар ҳам бор.

— Грипп касаллигини аниқлаш осонроқ. Бошида 2-3 томоғи оғриб, кўзлари қизариб юради. Бу касалликда иситма кўтарилиб, тушиб яна тўсатдан кўтарилган ҳоллар бўлди. Лекин гриппда нафас етишмовчилиги бўлмайди.

Батафсил бу ерда

Суҳбатдош QALAMPIR.UZ мухбири Баҳодир Аҳмедов

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Ҳар қандай шаклда йўловчи ташиш тақиқланади

Ички ишлар вазирлиги брифингида вазирлик матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов таъкидлашича, мамлакатда ўрнатилган карантин тартибидан келиб чиқиб, 30 мартдан эътиборан лицензияси бор йўналишли таксиларда ҳам йўловчи ташиш тақиқланади.

– Агар лицензиянгиз бўлса, фақат юк ташиш ёки курьерлик хизматини амалга оширишингиз мумкин. Йўловчи ташиётганингиз аниқланса МЖтК 54-моддаси 2-қисми билан жавобгарликка тортиласиз, – деди Ш.Ғиёсов.

Каналга уланиш:
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Қашқадарё вилоятида ташкил этилган ҳар бир ЙПХ масканидан вилоятга кираётган ҳар бир транспорт воситаси вилоят ЙҲХБ ходимлари ва вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари томонидан зарарсизлантириш ишлари олиб борилмокда.

Website | Telegram | Facebook | ВКонтакте | Twitter | Instagram | Youtube | Мover
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси шофелигидаги онлайн мактаб дарсларини mediabay.uz сайтидан такроран кузатиш мумкин
#COVID19

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Forwarded from Edu.uz
Талабалар ва ўқувчилар учун теледарслар қизғин давом этмоқда

2020 йил 20 мартдан бошлаб, “UzReport” телеканали билан ҳамкорликда академик лицей ва умумтаълим мактабларининг 10-11 синф ўқувчилари учун мўлжалланган “Теледарс” лойиҳаси йўлга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.

“Теледарс” дастури дам олиш кунларидан ташқари ҳар куни соат 9:25, 10:25, 11:25да “UzReport” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилиб, унда математика, инглиз тили, физика, информатика, рус тили, география, оила психологияси, математика инглиз тилида SAT фанларидан дарслар ўтилмоқда.

Шунингдек, жорий йил 23 мартдан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда "Менинг Юртим" телеаканали ҳамкорлигида талабалар учун телевизион дарслар эфирига узатиб келинмоқда.

Ҳафтанинг душанба кунидан жума кунига қадар ҳар куни соат 10:30 дан 12:00 гача “Менинг юртим” телеканалида инглиз тили ва психология йўналишида теледарслар бериб борилмоқда.

Талбалар ва ўқувчилардан карантин муносабати билан берилган таътилда вақтларини фойдали иш билан ўтказишларини, уйда қолиб, яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишларини сўраб қоламиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Этил спиртининг ишлаб чиқарилиши давлат томонидан тартибга солинади

Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирлар натижасида спирт асосидаги антисептик воситаларга эҳтиёж ўсди. 

Молия вазирлиги хабар беришича, тадбиркорлик субъектлари аҳоли талабини эҳтиёжини қондириш мақсадида антисептик воситаларни ишлаб чиқариш жараёнида этил спиртини харид қилишда қийинчилик ва муаммоларга дуч келишса, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини мувофиқлаштириш Инспекциясининг тезкор телефон рақамларига мурожаат қилишлари лозим.

Телефон рақамлари: (998 71) 244-19-95, 244-07-07.

Шунингдек, маълум қилинишича, мамлакатда этил спиртини ишлаб чиқариш ҳажми барқарорлаштирилган, нарх-наволар давлат томонидан тартибга солинмоқда.

Каналга уланиш
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from O‘zkomnazorat
Karantin davrida firibgarlardan ehtiyot bo‘ling!

Avval “O‘zkomnazorat” DI tomonidan axborot xavfsizligi mutaxassislarining COVID-19 pandemiyasi sabab internet orqali firibgarlik qilib, odamlarning mablag‘larini o‘zlashtirish holatlari ko‘paygani haqida ogohlantirgani xabar qilingandi.

“O‘zkomnazorat” davlat inspeksiyasi fuqarolarning ijtimoiy tarmoqlarda koronavirusni qon orqali aniqlaydigan vosita ya’ni testlar sotilishi haqidagi e’lonlarga xushyor qarashga chaqiradi. Firibgarlar bu kabi e’lonlar yordamida odamlarni aldab ularga maxsus saytdagi anketani to‘ldirtirib, siz haqingizda shaxsiy axborotlarga ega bo‘ladi va oldindan elektron tarzda to‘lov amalga oshirilishini so‘raydi, oqibatda bank plastik kartasi haqidagi ma’lumotlar uchinchi shaxslarga ma’lum bo‘ladi.

Shuningdek, tarmoqlarda shaxsiy tibbiy himoya vositalari komplektlari sotilishi, ularda tibbiyot niqoblari, antiseptik salfetkalar va dezinfeksiya vositalari dorixonadagi narxlardan ikki baravar qimmatroq sotilayotgani kabi salbiy holatlar ham uchrab turibdi.

“O‘zkomnazorat” yuqoridagilarni inobatga olgan holda fuqarolardan qonda koronavirus infeksiyasi bor yoki yo‘qligini bilish uchun davlat tibbiyot muassasalariga murojaat qilishni, shu bilan birga zaruriyatga ko‘ra kerakli tibbiy buyumlarni dorixonalar hamda shahardagi savdo do‘konlaridan xarid qilishni tavsiya etadi.

Axborotni rasmiy va ishonchli manbalardan olishni tavsiya qilamiz:
@koronavirusinfouz
coronavirus.uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Марказий банкнинг коронавирус пандемияси оқибатида тижорат банклари томонидан кредитларнинг тўлов муддатларини узайтириш тартиби тўғрисидаги ахбороти

🔹Коронавирус пандемиясининг аҳоли ва тадбиркорлик субъектларида кредитларни қайтариш билан боғлиқ салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида уларнинг кредит тўловлари муддатларини узайтириш юзасидан мурожаатларини кўриб чиқишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш бўйича кредит ташкилотларига кўрсатмалар берилди.

🔹Бунда кредит ташкилотларига аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан кредит тўловлари муддатларини узайтиришда фақат мурожаатномани тақдим этиш билан чекланиб, мурожаатномада:

🔹кредит тўловларини узайтириш юзасидан асослантирилган изоҳ;

🔹карантин даври якунлангандан сўнг кредит ташкилоти томонидан белгиланган муддат ичида кредит шартномасига киритиладиган ўзгартиришларни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштириш юзасидан қарздорнинг мажбурияти қайд этилиши лозим.

🔹Ўз навбатида, карантин даври тугагандан сўнг белгиланган муддат ичида қўшимча ҳужжатларни қонунчиликка мувофиқ расмийлаштирилмаган тақдирда кредит шартномасига киритилган ўзгаришлар кредит ташкилоти томонидан бекор қилиниши ва дастлабки шартнома шартлари кучга киришини маълум қиламиз.

🔹Бугунги кунда тижорат банклари томонидан мурожаатларни масофавий қабул қилиш тизимлари яратилмоқда. Ушбу масофавий хизматлар тўғрисида банкларнинг веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали қўшимча маълум қилинади.

#регулятор
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2020 йил 28 март ҳолатига кўра, божхона омборларида жами
44,3 млн. АҚШ долларига тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланмоқда. Ушбу маҳсулотлар божхона расмийлаштирувидан сўнг қисқа муддатларда ички бозорларга йўналтирилади.
Халқ таълими вазирлиги ўқувчи ва ота-оналарга телевизион дарслар ва улар ҳақида маълумотларни тезкор етказиб берилиши мақсадида Telegram тармоғида махсус Online Maktab каналини ишга туширди.

Мазкур канал орқали Сиз қуйидаги маълумотлар билан танишиб боришингиз мумкин:
🔸Видеодарсларнинг намойиш вақтлари жадвали;
🔸 Видеодарсларнинг тўлиқ лавҳалари;
🔸 Видеодарсларга боғлиқ сўнгги янгиликлар

Online Maktab каналига уланинг:
https://t.iss.one/uzeduonlinemaktab



Министерство народного образования запустило специальный канал Online Maktab в сети Telegram, с целью оперативного предоставления телевизионных уроков и информации о них учащимся и родителям.

По данному каналу Вы можете ознакомиться со следующей информацией:
🔸 Расписание трансляции видеоуроков;
🔸 Видеоуроки в полном объеме;
🔸 Последние новости о видеоуроках

Подключитесь к каналу Online Maktab: https://t.iss.one/uzeduonlinemaktab
Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 4 тага ошиб, 149 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу инфекция 2 нафар андижонлик (аёллар), 1 нафар фарғоналик (эркак) ва 1 нафар тошкентлик (эркак) фуқароларда аниқланди.

---------------------------------------------------

На сегодняшний день в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией увеличилось на 4 и составляет 149 человек.

Инфекция выявлена у 2 граждан (женщины) из Андижанской области, 1 гражданина (мужчина) из Ферганской области и 1 (мужчина) – из столицы.
---------------------------------------------------

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали — @ssvuz
Forwarded from Bandlik vazirligi
Гай Райдер: Covid-19 иқтисодий жиҳатдан қанчалик заиф эканлигимизни кўрсатиб берди

ХМТ таҳлилларига кўра, дунё миқёсида 25 миллион нафаргача одамлар ишсиз қолиши, ишчилар даромадларидаги йўқотишлар эса 3,4 триллион АҚШ долларини ташкил этиши кутилмоқда. Аммо ҳозирнинг ўзида шу нарса маълумки, келтирилган рақамлар кўриладиган зарар кўламини тўлақонли ифода эта олмайди.

Батафсил: Mehnat.uz

Каналга уланиш 👉
https://t.iss.one/mehnatvazirligi

Вазирликнинг расмий саҳифалари👇
Facebook I Instagram I Telegram
Forwarded from Tashqi ishlar vazirligi
Buyuk Britaniyada bo‘lib turgan O‘zbekiston fuqarolari diqqatiga

Maxsus respublika komissiyasining qaroriga binoan, mamlakatda epidemiologik vaziyatning yanada yomonlashuvining oldini olish maqsadida 2020-yil 30-martdan 20-aprelgacha O‘zbekistondagi barcha aeroportlar faoliyati va xorijiy davlatlar bilan havo aloqasi butunlay to‘xtatildi.

Shu munosabat bilan ushbu muddatda Buyuk Britaniyadan O‘zbekistonga charter reysini amalga oshirish imkoniyati mavjud emas.

Shu bilan birga, Elchixona O‘zbekistonga qaytishni istagan fuqarolar ro‘yxatini shakllantirish bo’yicha ishlarni davom ettirmoqda. Parvozlarni tashkil qilish imkoniyati tug’ilsa, qo‘shimcha ravishda xabar beriladi.

Buyuk Britaniyada bo’lib turgan O‘zbekiston fuqarolari koronavirus bilan kasallanishning oldini olish uchun o‘ta zarurat bo‘lmaganda vaqtinchalik yashash joylaridan chiqmaslik, xavfsizlik choralariga va Buyuk Britaniya hukumati tomonidan o‘rnatilgan qoidalarga, jumladan ijtimoiy masofa saqlash bo’yicha talablarga rioya qilishlari lozim.

Avval xabar qilinganidek, Buyuk Britaniyaning vizasi muddati tugayotgan fuqarolar immigratsiya xizmatiga 0800 678 1767 raqami orqali murojaat qilish yoki [email protected] elektron pochta manziliga xabar yuborish orqali viza muddatini 2020-yil 31-maygacha uzaytirishi mumkin.

Elchixona vatandoshlarni, ayniqsa talabalarni bir-birlariga o‘zaro yordam va ma’naviy ko‘mak ko‘rsatishga, muhim va foydali ma’lumotlarni, jumladan ijtimoiy-maishiy muammolarni hal qilish bo’yicha maslahatlarni baham ko’rish hamda yolg‘on ma’lumotlarning tarqalishiga yo‘l qo‘ymaslikka chaqiradi.

Mamlakatimizning London shahridagi Elchixonasi ayni paytda Buyuk Britaniyada bo‘lgan va murakkab vaziyatga tushib qolgan O‘zbekiston fuqarolariga yordam ko‘rsatish va bunda o‘zbek diasporasi vakillarini ham jalb qilish bilan shug‘ullanmoqda. Agar siz shu kabi vaziyatga tushib qolsangiz, Operativ shtabga quyidagi raqamlar orqali murojaat qilishingizni so‘raymiz:

Sultanbek Imamov, konsul, +44 (0) 7920443049
Aliyor Tilavov, maslahatchi, +44 (0) 7741892812
Ravshan Duschanov, 2-kotib, +44 (0) 7825221946
Shoxruz Samadov, attashe, +44 (0) 7780687935
Veb-sayt: https://www.uzembassy.uk
Elektron pochta: [email protected], [email protected]
Facebookdagi sahifa: https://www.facebook.com/uzemb.lon.3

Abduxakim Maxmudov, “Uzbekistan Airways” AJning London shahridagi vakili:
Tel.: +44 (0) 207 0342090, +44 (0)7783644945
Veb-sayt: https://www.uzairways.com/uz
Elektron pochta: [email protected]

https://t.iss.one/uzbekmfa
https://www.facebook.com/MFAUZB/posts/1270293563156200
#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз

📝 Машинада юриш учун махсус рухсатномани онлайн тарзда қандай қилиб олиш мумкин?


💻 Навбатдаги видеодарсимиз айнан бу ҳақида:👇🏻
https://www.youtube.com/watch?v=DCURgRMC0-c&feature=youtu.be

Tas-ix тармоғида кўриш:
https://mover.uz/watch/gtZePocm/
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2020 йил 29 март соат 23:50 ҳолатида Ўзбекистон Республикасида карантин қоидаларига амал қилмаслик бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар

Website | Telegram | Facebook | ВКонтакте | Twitter | Instagram | Youtube | Мover
Внимание: розыск!

За совершение особо тяжкого преступления разыскивается Аслиддинов Миршараф Аслиддин угли, 18 января 1996 года рождения, уроженец Иштыханского района Самаркандской области.
Просим всех, кто владеет информацией о месте нахождения сообщить по телефонам: 102, 71-232-30-40, 71-232-40-50, 90-906-20-54, 98-000-09-65.
Также информацию (фото) можно направить в мессенджере Telegram на номер 98-305-05-49.
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИНИНГ ТАРҚАЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ МАҚСАДИДА КОРЕЯЛИК МУТАХАССИС ЮРТИМИЗДА ХАЛҚАРО ЭКСПЕРТ СИФАТИДА ИШ БОШЛАДИ


Бутун дунёдаги эпидемиологик вазиятни инобатга олиб, юртимизда коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида карантин чораларини янада кучайтириш, аҳоли орасида ушбу вирусга қарши профилактикани самарали олиб бориш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, давлатимиз раҳбарининг топшириғига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бугунги эпидемиологик вазиятни тўғри баҳолаш, аҳолига самарали тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш, касаллик профилактикасини тўғри йўлга қўйишни янада такомиллаштириш, беморларга хизмат кўрсатиш тизимини халқаро нормалар асосида ташкил этишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Шундан келиб чиққан ҳолда, дунёда кечаётган пандемия хуруж қилаётган айни пайтда юртимиз Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун ва эртага қандай чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан маслаҳат олиш, ҳамкорликда ишни ташкил қилиш ҳамда дунё ва Корея Республикаси тажрибаси билан мамлакатимизда қўлланилаётган коронавирусга қарши курашиш бўйича бугунги методологияни уйғунлаштириш мақсадида халқаро мутахассис, Корея Республикасининг Корё университети профессори Цой Чже Ук халқаро эксперт сифатида мамлакатимизга таклиф этилди.

Корё университети профессори, Корея тиббиёт ассоциацияси илмий-текшириш қўмитаси раиси, ушбу ассоциациянинг коронавирусга қарши курашиш бўйича штаби етакчи маслаҳатчиси Цой Чже Ук бугундан бошлаб юртимизда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари билан ҳамкорликда ўз фаолиятини бошлади.

Ушбу халқаро эксперт билан ҳамкорликда, шунингдек, коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни самарали даволаш ва уларнинг хасталикдан тезроқ фориғ бўлишлари учун юқори тиббий технологиялардан унумли фойдаланишни янада кучайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратиш кўзда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали — @ssvuz