Forwarded from Times.uz
UZ: АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев иштирокида брифинг ўтказилди.
Баёнотдан парча:
— Куни кеча бўлиб ўтган Сенат ялпи мажлисида карантин қоидаларига риоя этмаслик учун жазо чораларини кучайтиришга қаратилган Қонун маъқулланди.
❗️Эндиликда карантин қоидаларини бузганлик учун маъмурий жарима миқдори фуқаролар учун — 6 690 000 сўмгача, мансабдор шахслар учун — 11 150 000 сўмгача оширилди.
❗️Жиноий жазо ҳам кучайтирилиб, 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
❗️Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш, аҳоли орасида ваҳима чиқариш учун ҳам — жиноий жавобгарлик белгиланди.
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга Мурожаатномасидаги устувор тамойиллар БМТ расмий ҳужжати сифатида тарқатилди
Батафсил🔻
https://bit.ly/2vRWima
Батафсил🔻
https://bit.ly/2vRWima
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️Коронавирус билан боғлиқ масалалар ҳақида энг муҳим хабарлар
❗️Карантин сабабли фаолияти вақтинча тўхтатилган тадбиркорлик субъектларига 24 март санасидан бошлаб, фойдаланмаган даври учун ҳеч қандай ижара пули ҳисобланмайди ва тўланмайди.
❗️2019 йил учун жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш муддати 2020 йил 1 августга қадар узайтирилди.
❗️Карантин даврида инвестиция мажбуриятининг бажарилишини кечиктирганлик учун пеня ҳамда жарималар ҳисобланмайди ва мажбурият бажарилмагани учун шартномалар бекор қилинмайди. Аксинча, инвестиция мажбуриятлари бажарилиши муддатлари узайтириб берилади.

Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️ Ипотека кредитлари бўйича субсидия бериш тартиби белгиланди
Низомга мувофиқ, ариза берувчи субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари (ДХМ)га ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)да давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Ўзи келиб мурожаат этганда ДХМ ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза берувчи мустақил равишда анкета-аризани электрон тарзда тўлдиради ва тегишли ҳужжатларни илова қилади.
Меҳнат мигрантлари номидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш тўғрисидаги аризани унинг оила аъзолари бериши мумкин.
ДХМлар ва ЯИДХП орқали кўрсатиладиган хизматлар ариза берувчиларга тўловларсиз амалга оширилади.
Субсидия олиш учун ариза бериш муддати йилнинг 1 мартидан 1 октябргача бўлиб, ушбу муддат тугагандан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.
Масъул ташкилотлар 10 иш кунида ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлигини у томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида ўрганиб чиқади.
Субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш бўйича комиссия тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар асосида ҳамда ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларига кўра ариза берувчига ипотека кредитлари бўйича субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Бошланғич бадал учун субсидия шаҳарларда сотиб олинадиган квартира қийматининг камида 20 фоизи, қишлоқ жойларда эса камида 10 фоизини ташкил этади.
Тақдим этиладиган субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 марта берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Forwarded from Sevara Urinbayeva
Адлия вазирлиги: Қонунчиликдаги ўзгаришлар адвокатлик фаолиятига қўшимча чеклов белгиламайди
Батафсил👇🏻👇🏻👇🏻
https://www.minjust.uz/uz/press-center/news/98934/

Forwarded from Central Bank of Uzbekistan
Коронавирус инфекциясининг тарқалиши оқибатида қарздорларнинг кредит тўловлари билан боғлиқ рискини юмшатиш бўйича қўшимча чоралар юзасидан Марказий банк ахбороти
Коронавирус инфекцияси тарқалиши оқибатида қарздорларнинг кредит тўловлари билан боғлиқ рискларни юмшатиш мақсадида Марказий банк томонидан барча кредит ташкилотларига:
✔️жорий қилинган карантин режими фаолиятига салбий таъсир кўрсатган қарздор – жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг мурожаатларига асосан, 2020 йил 1 октябрга қадар кредит тўловларини қайтаришда имтиёзли давр бериш ва мос равишда якуний тўловлар муддатларини узайтириш;
✔️муддати ўтган қарздорликларни кечиктирилишида жарима санкцияларини қўлламаслик ҳамда ундирувни кредит таъминотига қаратмаслик тавсия этилди.
Шунингдек, кредит ташкилотларига юқоридаги тавсияларга асосан шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар сифатининг таснифини ўзгартирмаслик ҳуқуқи берилди.
Ўз навбатида, жорий этилган карантин ҳолатидан келиб чиқиб, масофаланишни таъминлаш мақсадида кредит ташкилотларига қисқа муддат ичида кредит тўловларини кечиктириш масалалари бўйича мурожаатларни масофавий тарзда кўриб чиқиш тизимини яратиш чораларини кўриш тавсия этилади.
Шу билан бирга, жорий этилаётган имтиёзлардан оқилона фойдаланиб, мижозлар томонидан ҳақиқатда молиявий аҳволи ёмонлашган ҳолатда кредит ташкилотларига мурожаат қилишлари мақсадга мувофиқ эканлигини билдирамиз.
#регулятор

UZ: АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Марказий банк Департамент директори Улуғбек Маҳмудов иштирокида брифинг ўтказилди.
Баёнотдан парча:
«Тижорат банклари томонидан мижозларга банкка келмасдан туриб, масофавий хизматлардан фойдаланиш имкониятлари яратилган. Ҳозирги кунда мамлакатимизнинг деярли барча тижорат банклари томонидан банк мобиль иловалари жорий этилган. Шунингдек, бир неча тўлов ташкилотларининг мобиль иловалари фаол ишламоқда. Бу эса, аҳолига банкка ташриф буюрмаган ҳолда, қулай, тезкор ва ишончли тўлов хизматларидан фойдаланиш имконини бермоқда».
👇 Қуйида тижорат банклари ёки тўлов ташкилотлари мобиль иловаларнинг рўйхати ҳавола қилинади. Уларни Android операцион тизимли мобиль телефон учун «Google Play market» интернет иловасидан ёки iOS операцион тизимли мобил телефон учун «Аpрstore» интернет иловасидан юклаб олиш мумкин:
Рўйхат
Мобиль иловалар орқали:
✔️коммунал ва мобиль алоқа хизматлари тўловлари,
✔️давлат хизматлари тўловлари,
✔️нотариус хизматлари тўловлари,
✔️йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар,
✔️солиқ тўловлари,
✔️интернет хизматлари,
✔️таълим ва хайрия учун пул маблағларини ўтказиш,
✔️озиқ-овқат маҳсулотлари ва турли таомларни етказиб бериш хизматлари учун ҳам тўловларни амалга ошириш имконияти мавжуд.

Forwarded from NAVOI.UZ | Navoiy viloyati hokimligi
ЛОНДОНДА КЎРГАЗМАЛАР ЗАЛИ МАРКАЗИ КАСАЛХОНАГА АЙЛАНТИРИЛАДИ
Буюк Британия Лондон шарқидаги кўргазма марказини коронавирус билан касалланганлар учун 4 минг ўринли касалхона сифатида қайта жиҳозлайди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Хэнкокка таяниб РИА Новости хабар бермоқда.
"Лондондаги ExCeL кўргазмалар мажмуасида вақтинчалик касалхона очилади, унда ҳар бири 2 минг ўринли иккита бўлим мавжуд бўлади", - деди вазир брифинг чоғида.
Вазир, шунингдек, ҳукумат 250 минг кўнгллини коронавирусга қарши курашда ишга жалб қилиш нияти борлигини очиқлади.
Шифохонадги врачлар сони тиббиёт олийгоҳларининг битирувчи курс талабалари ҳисобига тўлдирилади.
Хэнкок коронавирус тарқалишига қарши кураш бўйича янада жиддий чоралар кўрилишини истисно қилмади.
Сешанба кунидан бери Британияда карантин жорий қилинган - аҳолига фавқулодда ҳолатларсиз уйларини тарк этиш, икки кишидан кўпроқ одам йиғилиши тақиқланган. @navoiy_viloyat_axborot_xizmati

Forwarded from ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ҳақида
Ижтимоий тармоқларда, хусусан телеграм каналлари орқали кийимига ва сўзларига қараганда тиббиёт ходими бўлган, аммо ўзини таништирмаган аёлнинг қисқа видеоси тарқалмоқда. Шифокор ёки ҳамширалиги номаълум бўлган бу аёл «беморлар аҳволи оғирлиги»ни айтади ва ўз яқинларига «розилик сўраш» маъносида йиғлаб сўзлайди.
Шу кунлардаги вазиятдан келиб чиқиб, кўпчиликнинг хаёлига биринчи навбатда коронавирусга чалинган беморлар келиши табиий. Аммо аёлнинг либослари тиббий бўлсада, махсус кийимлар эмас, яъни аксарият беморлар сақланаётган вирусология илмий текшириш институти ходимлариники билан бир хилмас. Қолаверса, бу муассасанинг ходимларидан кимдир шундай йўл тутишига ишониш қийин.
25 март ҳолатига умумий беморлар сони 56 нафар, улардан 4 нафари оғир аҳволдалиги, аммо ўта оғир аҳволда эмас (тиббиётда оғир ва ўта оғир ҳолат кескин фарқ қилади).
Шуни маълум қиламизки, видеодаги аёл вирусология илмий текшириш институти ходими эмас.
Ҳозир айни шу масала бўйича суриштирув олиб боряпмиз ва тўлиқ маълумот бўлиши билан хабар берамиз. Аммо дастлабки хулосалар бўйича айтиш мумкинки, айнан бу аёл вирусология илмий текшириш институтида шифокор ёки ҳамшира бўлиб ишламайди. Бу масалага институт раҳбарияти томонидан ҳам аниқлик киритилди. Аёлнинг ўзи ҳам қайси шифохонанинг қайси беморлари оғир аҳволда эканлигини аниқ айтмаган. Бу тиббиёт ходими қаерда ишлаши ҳақида суриштирувлар олиб боряпмиз.
Энг муҳими, коронавирусга чалинган беморлар сони ва уларнинг аҳволи ҳақида мунтазам ахборот бериб келяпмиз ва эҳтиросларга берилган ҳолда аҳоли орасида саросима чиқаришга ҳожат ҳам йўқ, бунинг учун жавобгарлик ҳам белгиланган.
Эслатиб ўтаман, бу ҳозирча дастлабки хулосалар ва аниқ ахборот, қўшимча янгилик бўлиши билан эълон қиламиз.
@ssvmatbuotkotibi

Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Айни пайтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 59 нафарни ташкил этмоқда.
Ушбу инфекция хорижда бўлиб қайтган беморлар билан мулоқотда бўлган яна уч нафар фуқарода аниқланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали — @ssvuz

Forwarded from Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги (Navr.uz)
Апрель ойи учун сотиб олинган ойлик йўл чипталарининг пули қайтарилади
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2020-йил 21-мартдаги “Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини вақтинча тўхтатиш тўғрисида”ги 290-сон қарорига мувофиқ, барча жамоат траспортлари – автобус, метро ва йўналишли таксилар фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Шу муносабат билан апрель ойи учун харид қилинган ойлик йўл чипталари “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ нинг “Ойлик йўл чипталари ва жетонлар сотиш бўлими” томонидан қайтариб олиниб, пул маблағлари фуқароларга тўлиқ миқдорда қайтарилади!
Манзил: Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 6-уй “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ биноси 1-қавати.
Мурожаат учун телефон:
(71) 233-54-23, (71) 244-17-52

Шу соатгача мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони биттага ошиб, 60 нафарни ташкил этмоқда.
Ушбу инфекция Истанбулда бўлиб қайтган наманганлик фуқарода аниқланган. Айни пайтда у Наманган вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали — @ssvuz
Ушбу инфекция Истанбулда бўлиб қайтган наманганлик фуқарода аниқланган. Айни пайтда у Наманган вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали — @ssvuz
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Бутун дунёда карантин. Бунақаси ҳали бўлмаган, мен эслай олмайман.
⠀
Бугун ҳаётимизда рўй бераётган воқеаларга бошқа ракурсдан қаралса, одамзод қайта тарбияланаётганга ўхшайди. Унинг юзига кўзгу тутилгандек, гўё. Яхши билан ёмонни ажратиб олиш пайти келгандек. Аллоҳ бизга синов юбориб, ўзимизни ислоҳ қилишга, кўпроқ яхшилик, эзгу ишлар амалга оширишга ундаётгандек. Коронавирус одамлар ўз оиласи, яқинлари билан бирлашиб, оқибатни кучайтириши, инсоф, диёнатни тарғиб этиши учун юборилганга ўхшайди.
⠀
Шундай даврда ҳаммани уйда қолишга чорлаб, ўзлари ишлашда давом этаётган сотувчи, кассир, дорихоналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари, ҳарбий, шифокор, учувчилар жамоалари, ҳайдовчилар, новвойлар ва, энг асосийси, журналист ва блогерлар – оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда элимиз учун ўз соғлиғи, ҳаётини хавф остига қўйган барча фидойи инсонлар! Сизга бошимиз ерга теккунча таъзимдамиз. Сиз ҳам уйингизда ўтиришингиз мумкин эди. Аммо сиз халқ хизматида бўлишни танладингиз. Бунинг савоби жуда катта бўлса керак.
⠀
Сиз бор экансиз, биз хавотир олмасак ҳам бўлади. Илоҳим бу #sinovdavri дан биргаликда эсон-омон ўтиб олайлик!
___
⠀
Во всем мире карантин. Такого на моей памяти еще не было.
⠀
Если посмотреть с другого ракурса на события, происходящие в нашей жизни сегодня, кажется, что человечество перевоспитывается. Будто бы оно увидело себя в зеркало. Словно добро и зло стали виднеться ещё четче. Словно Бог, отправив испытание нам, смертным, призывает работать над собой, больше совершать добро. Словно коронавирус ниспослан, чтобы объединить людей с их близкими, укрепить семейные узы, продвигать честь, совесть...
⠀
Мы преклоняемся перед теми, кто, призывая всех оставаться дома, сами продолжают работать – кассирами, аптекарями, сотрудниками правоохранительных органов, военными, врачами, пилотами, водителями, пекарями, и, самое главное – журналистами и блогерами, всеми теми, кто рискует здоровьем и жизнью ради других. Вы тоже могли бы сидеть дома. Но вы выбрали служение народу. Надеемся, что это зачтется вам сполна. Пока есть вы, нам нечего опасаться.
⠀
Дай Бог всем вместе благополучно преодолеть это #времяиспытаний!
⠀
#sinovdavri #bizyengamiz

Forwarded from URGANCH SHAHAR HOKIMLIGI (rasmiy kanali)
КУН ФОТОСИ: Урганч шаҳримизда Коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш бўйича чора-тадбирлар давом этмоқда.
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
📸 О.АЛЛАБЕРГЕНОВ олган суратлар.
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
📸 О.АЛЛАБЕРГЕНОВ олган суратлар.
Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хавфсиз_карантин
#Зангиота
🏗 Халқимизнинг бошига бироз ташвишли кунлар келганда эл соғлиғини ўйлаган ҳукуматимиз қўшимча касалхоналар қуришга топшириқ берди. Улардан бири Зангиота туманида қад ростламоқда. Шифохона қурилиши жадаллик билан бошлаб юборилди.
⏰ Касалхона биносининг лойиҳаси 3 кунда тайёр бўлди. Қурилиш вазирининг маълум қилишича, иккита катта клиника босқичма босқич қуриб битказилади, бу борада Хитой тажрибаси ўрганилди.
👷♂️24 соат давом этаётган қурилиш жараёни давомида ишчиларнинг хавфсизлиги тўла таъминланган, саломатликлари эса доимий назорат остида. Машаққатли ва шарафли бу вазифада қурувчиларга сабот тилаймиз.
🎥Батафсил "Ўзбекистон24" видеолавҳасидa👆
Web-site| Facebook| Instagram| Telegram

#Чирчиқ
🏥Тошкент ҳарбий округига қарашли умумқўшин полигонида юқумли касалликларга мўлжалланган дала шароитидаги ҳарбий тиббий госпиталь ташкил этилди.
😷Ҳарбий тиббий госпиталда замонавий ускуна - биобоксдан фойдаланилмоқда. Мазкур биобоксларда касал одам махсус шифохоналарга ўтказилгунча сақланади. Африкадаги эбол эпидемиясида синовдан ўтган биобокс стационар шароитда даволанаётган беморнинг касалликни бошқа одамга юқтирмаслиги ҳамда парвариш қиладиган ишчи ходимларнинг касал билан мулоқотини камайтириш имконини беради.
⛺️Дала ўқув майдонининг бошқа бир қисмида беморлар учун зарур шароитларга эга бўлган чодирлар ҳам ўрнатилган. Уларда карантинда сақланаётган фуқаролар овқатланиши, ювиниши, дам олиши ва бошқа қулайликлардан фойдаланиши мумкин.
👩👧👧 Шунингдек бу ерда она ва болалар учун махсус жойлар ҳам ташкил этилган.
🎥Батафсил "Ўзбекистон24" видеолавҳасида👆

#Юқори_Чирчиқ
⚡️Коронавирус пандемияси инсонлар ҳаётига хавф солаётган бир шароитда халқимизнинг жипслашаётгани, қўлдан келганча бир-бирига яхшилик улашаётгани кўнгилларни қувонтирмоқда.
🌎Бу борада ижтимоий тармоқларда саховатпеша инсонлар ҳақида тарқалаётган хабарлар қалбларни жунбишга келтирмоқда.
📌Бебаҳо бойлигимиз – соғлиғимизни муҳофаза қилишга қаратилган хайрли ишларнинг эътиборга муносибларидан бири Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги 53 гектар ҳудудда бошлаб юборилди.
🏥Қисқа фурсатда барпо этиладиган шифохонада хориждан чартер рейсларда келаётган ватандошларимиз карантинда бўлишади.
🏥Шифохона пойтахтимиздан 25 километр узоқликда. Бу ерда барча шароитлар мавжуд бўлади. Шифохонани 5 иш кунида барпо этиш кўзда тутилган.