Расмий хабарлар I Официальные новости
28K subscribers
31.4K photos
6.96K videos
53 files
29.5K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Иккинчи жаҳон урушига Ўзбекистондан сафарбар этилган сал кам 2 миллион ватандошларимиз номи киритилган “Ватан фидойилари” электрон хотира китобини яратиш учун танлов эълон қилинди

АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Мудофаа вазирлиги мутасаддилари “Шон-шараф” давлат музейида олиб борилаётган илмий тадқиқотлар тўғрисида маълумот беришди.
〰️〰️〰️〰️

🔰Қайд этилишича, иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт орти фахрийларининг қаҳрамонлигига оид “Хотиралардан ўрин олган тарих” китоби яратилди ва чоп этилди;

📚мажмуага ташриф буюрувчилар маънавий озуқа олишини кўзда тутган ҳолда, музей ичидан жой олган “Book cafe”си мингга яқин Иккинчи жаҳон уруши тематикасига оид китоблар билан бойитилди;

🌐 “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасининг shon-sharaf.uz веб-сайти такомиллаштирилди. Сайтда мавжуд медиа ва бошқа контентлар давлат, рус ва инглиз тилларида ишлаб чиқилди;

📽 веб-сайтда “Электрон видеодарслар”, “Электрон китоблар”, “Илмий тадқиқот мавзулари”, “Бобомни излайман” ҳамда Иккинчи жаҳон уруши даврига оид медиаматериалларни ўз ичига олган “Фотогалерея” ва “Видеогалерея” бўлимлари ташкил этилди;

📲сайт орқали электрон видеодарслар тўплами “ZiyoNET” таълим порталинингuTube.uz” видеопорталида акс эттириш имконияти яратилди;

📹 музейининг биринчи қаватида жойлашган “Book cafe”да музей кинофотофонида мавжуд бўлган Иккинчи жаҳон урушига оид бадиий ва ҳужжатли фильмлар ва мингга яқин электрон китобларни махсус ускуналар ёрдамида намойиш этиш имконияти яратилди;

💽 музейнинг биринчи ва иккинчи қаватларида Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистондан фронтга сафарбар этилган ватандошларимизни номма-ном рўйхатини тасвирловчи махсус инфокиосклар ўрнатилди;

🎙мажмуага ташриф буюрган меҳмонларга ва хорижий мамлакат вакилларига юқори савияда экскурсия жараёнларини ташкиллаштириш мақсадида “Аудиогид” хизмати йўлга қўйилди.

бир қатор вазирлик ва идоралар архивларидан уруш даврига оид хужжатлар ва маълумотларни ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ вакиллари томонидан мажмуа электрон базаси бойитилди;

🔘Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда тарих йўналиши талабалари орасидан иқтидорлилари саралаб олиниб, “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида экскурсовод сифатида амалиёт ўташ жараёни йўлга қўйилди. Бугунги кунга қадар 20дан зиёд талабалар амалиёт ўташди.


Расмий хабарлар | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги 21-Меҳрибонлик уйида яратилган шароитлар билан танишди.
Меҳрибонлик уйлари ва махсус мактаб-интернатларни фан, санъат ва спорт ташкилотлари билан боғлаб, тарбияланувчиларнинг қобилиятини ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди. Мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с условиями в доме Мехрибонлик №21 в городе Ташкенте.
Подчеркнута важность развития способностей детей путем взаимодействия детских домов и специальных школ-интернатов с научными, художественными и спортивными организациями.
Ответственным лицам даны соответствующие указания.

#Mirziyoyev #tanishuv #Меhribonlik #bolalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Токио-2020

⚡️Дзюдочи Давлат Бобонов бронза медалини қўлга киритди

2020 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши спортчиси номига сазовор бўлган дзюдочи Давлат Бобонов Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бронза медалини қўлга киритиб, Ўзбекистон делегациясига иккинчи медални тақдим қилди. Бу ҳақида МОҚ ахборот хизмати хабар берди.

- 90 кг вазн тоифасида курашган спортчи ушбу босқичда туркиялик Михаэл Зганкка қарши татамига чиқди. Давлат Бобонов ижросидаги усул вазари/иппон билан баҳоланди ва шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги иккинчи, дзюдо беллашувларидаги дастлабки медалига сазовор бўлди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Абдурауф Расулов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги 2021 йилнинг ўтган даврида тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчилардан келган мурожаатларига жавоблар қайтарилди.

👉 Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
EFFECT.UZ ахборот агентлигининг YouTube-каналида 2021 йил 25 июль куни эълон қилинган Г. Камалованинг видеомурожаати юзасидан Олий суд ахборот хизмати муносабат билдирди

Маълум қилинишича, ушбу жиноят ишини суд мажлисида кўриш 2020 йил 15 декабрь куни бошланган. Суд мажлиси жараёнида Ш. У. нинг айби иш ҳужжатлари, эксперт хулосаси, гувоҳларнинг тушунтиришлари ва бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топган.

Суднинг 2021 йил 21 январдаги ҳукми билан Ш. У. Жиноят кодексининг 112-моддаси (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми ва 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 7 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Биринчи инстанция судининг ҳукмидан норози бўлиб, вояга етмаган судланувчи Ш. У. ва унинг ҳимоячиси – адвокат С. Раҳмонова ҳамда унинг қонуний вакили Г. Камалова томонидан аппеляция шикояти келтирилган.

Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 5 мартдаги ажримига асосан жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман судининг 2021 йил 21 январдаги ҳукми ўзгаришсиз, апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Г. Камалова суд қарорларидан норози бўлган тақдирда Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилиши мумкинлиги маълум қилинди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилишини бошлар экан, шундай деди:

"Бугун ота-онасидан ажраган, меҳрга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган устувор вазифаларни белгилаб олишимиз зарур.

Албатта, ҳар бир гўдак бу ёруғ дунёга келар экан, унга ҳамма ота-онаси бағрида яйраб ўссин, бахтли-саодатли бўлсин, деб тилак билдиради.

Лекин, тақдир тақозоси билан уларнинг айримлари ота-она меҳридан бенасиб қолади. Бундай ҳолатда бу норасида болаларнинг асло айби йўқ эканини барчамиз яхши тушунамиз, албатта.

Лекин, бир ўзимизга савол берайлик, ушбу меҳрга муҳтож болалар ғамхўрликни тўлиқ ҳис қилаяптими? Афсуски, йўқ.
Бугун Юнусободдаги 21-сон Меҳрибонлик уйига борганимда, на соҳага масъул вазирлик, на ҳудуд сектор раҳбарлари бу ердаги муҳит ва шароит билан ишламагани аён бўлди. Мисол учун, сўнгги 10 йилда Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчаларини уй-жойга муҳтож 1 минг 188 нафар битирувчиларидан 610 нафарига ёки 51 фоизига уй-жой ажратилган.

Меҳрибонлик уйларидаги таълим-тарбия ишлари ҳам мутлақо қониқарсиз.

Шунингдек, Меҳрибонлик уйлари битирувчиларининг атиги 1,6 минг нафари ёки 64 фоизи иш билан таъминланган. Шу каби, ўтган йили ихтисослашган мактабларни битирган 1,5 мингдан зиёд ногиронлиги бор ёшларнинг атиги 264 нафари ишга жойлаштирилган".

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️6 та Меҳрибонлик уйлари ва 4 та Болалар шаҳарчалари Халқ таълими вазирлиги тизимидан чиқарилиб, Миллий гвардияга ўтказилади

Айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

«Очиқ айтиш керак, бугунги кунда халқ таълими тизимига қарашли Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчаларидаги тарбиячиларнинг 95 фоизи аёллар бўлиб, болалар уларни “она” деб чақиришади.

Лекин, “ота” тарбияси-чи? Бу ердаги фарзандларимизни оилага имкон қадар яқин муҳитда тарбиялашимиз учун, албатта, “ота” ва “она” меҳрини бера оладиган тизим яратишимиз керак.

Туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда сектор раҳбарлари болаларни ҳомийлик, васийлик ва оила патронатига бериш ишларига умуман эътиборсиз.

Шу боис, соҳада мутлақо янги тизим жорий қилинади.
Биринчидан, 16 та Меҳрибонлик уйлари ва 4 та Болалар шаҳарчалари Халқ таълими вазирлиги тизимидан чиқарилиб, Миллий гвардияга ўтказилади.

Бунинг учун, Миллий гвардияда алоҳида қўмондон ўринбосари лавозими жорий этилиб, бошқарма ташкил этилади.

Миллий гвардия қўмондони икки ҳафта муддатда ҳар бир Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчаларига шахсан ўзи бориб, уларга Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари, ҳар бир гуруҳга малакали офицер ва психологларини бириктиради, логопед ва дефектологларни ишга олади. Икки ой муддатда бириктирилган Миллий гвардия ходимларини болалар билан ишлашга ўқитади.

Шунингдек, “Меҳрибонлик уйлари”даги болаларга тарбия бериш, уларни фан, IT, хорижий тиллар, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, спорт билан шуғулланишларини ташкил этиш бўйича мутлақо янги методикаларни ишлаб чиқади», — дея Президентнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Шерзод Асадов.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Ҳар бир меҳрибонлик уйига 2 тадан ОТМ ва спорт мактаби бириктирилади

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишидан:

Бу тизим орқали, келгусида ушбу ўғил-қизлар орасидан “Темурбеклар мактаблари” ўқувчилари ва Жамоат хавфсизлиги университети тингловчилари, Ватанимизнинг чинакам посбонлари етишиб чиқишига ишончим комил.

Шунингдек, Олий таълим вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги вилоят ҳокимлари билан бирга, бир ҳафта муддатда ҳар бир Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчасига 2 тадан олийгоҳ ва спорт мактабларини бириктиради.

Жумладан, Юнусобод туманидаги 21-сон “Меҳрибонлик уйи”га Ахборот технологиялари университети ва Молия институти, Чилонзордаги 22-сон “Меҳрибонлик уйи”га Жаҳон тиллари университети ва Тошкент педагогика универтитети бириктирилади.

Биргина мисол, Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли Меҳрибонлик уйида Инха университети билан янги тизим яратган.

Шу боис, бириктирилган ректорлар Меҳрибонлик уйларига тарбиячилар тайёрлаш, кутубхона фондини бойитиш, болаларни ахборот технологиялари, хорижий тиллар, аниқ ва табиий фанларга ўргатиш ва уларни келгусида олийгоҳларга киришига кўмаклашиш муҳитини шакллантиришга, театр ва концертлар ташкил этишга масъул ва жавобгар бўладилар.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🔘 Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳамда васийлик, ҳомийлик ва патронатдаги болалар учун ҳар ёз ва қиш мавсумларида қадимий шаҳарларга саёҳат ташкиллаштирилади

Олийгоҳларнинг етакчи профессор-ўқитувчилари ҳафтада камида икки кун келиб, болаларни ўқитиб берадилар. Бунинг учун, уларга алоҳида устама тўланади.

Бундан ташқари, Миллий гвардия, Туризм ва спорт вазирлиги спорт федерациялари билан бирга икки ҳафта муддатда Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун якка кураш, футбол, сузиш, теннис, шахмат каби спорт тўгаракларини ташкил этади.

Вилоят ҳокимлари бир ой муддатда Меҳрибонлик уйларидаги болаларнинг спорт билан шуғулланишлари учун барча шароитларни яратиб бериш, зарур спорт анжомлари билан таъминлашга шахсан масъул бўладилар.

Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий гвардия вилоят ҳокимлари билан бирга бир ҳафта муддатда ҳар йили ёз ва қиш мавсумларида Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳамда васийлик, ҳомийлик ва патронатдаги болалар учун Бухоро, Самарқанд, Хива, Шаҳрисабз, Қўқон, Термиз каби қадимий шаҳарларга саёҳат дастурини тасдиқлаб амалга оширсин, дея иқтибос келтирмоқда Шерзод Асадов.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Шароити оғир бўлган Меҳрибонлик уйларини Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлари оталиққа олади

Президент Шавкат Мирзиёев:

«Бир ой муддатда ҳар бир Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчаси камида 20 тадан энг замонавий компьютер ва тезкор Интернет билан таъминлансин.
Бир ой муддатда ҳар бир Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчаси Инха университети, Ахборот технологиялари университети, IT марказ ва паркларга боғлаб, ўқув курсларини ташкил этилсин.

Молия вазирлиги ҳар бир Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчаларига ўз тизимидаги иккитадан мутахассисни доимий бириктириб, ўз вақтида молиялаштириш ва ажратилган маблағларни самарали ишлатишга жавоб беради.

Бундан ташқари, шароити оғир бўлган Меҳрибонлик уйларини Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлари оталиққа олади.

Масалан, Президент Администрацияси – Яшнободдаги 30-сон, Вазирлар Маҳкамаси – Юнусободдаги 23-сон, Давлат хавфсизлик хизмати – Бўкадаги 15-сон, Бош прокуратура – Самарқанд шаҳридаги 1-сон, Чегара қўшинлари – Бухоро шаҳридаги 32-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги – Марғилондаги 1-сон, Божхона қўмитаси – Қўқондаги 12-сон Меҳрибонлик уйлари, Мудофаа вазирлиги – Андижон шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси” билан шахсан шуғулланиб, йил якунига қадар уларнинг барча муаммоларини ҳал этиб берадилар.

Шунингдек, Меҳрибонлик уйларида тарбия олаётган қизларимизнинг таълим-тарбияси, уларни балоғатга, турмушга тайёрлаш Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг асосий вазифаларидан бири бўлади.

Ушбу қизларнинг барчаси “аёллар дафтари”га киритилиб, уларни қийнаётган масалаларни жойида ҳал қилишга ҳамда Меҳрибонлик уйларидан кейинги ҳаётидаги ўз ўрнини топишига ҳар томонлама кўмаклашилади».

Манба: Президент Матбуот котиби

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Меҳрга ташна болаларни оила бағрида тарбиялаш бўйича кенг кўламли қўллаб-қувватлаш механизмлари жорий этилади.

Бугунги кунда “Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчиларининг 309 нафари чин етимлар, қолган 1 минг 514 нафари ота-онаси ёки яқин қариндошлари воз кечгган болалар ҳисобланади.
Ваҳоланки, бундай оилаларга ёрдам бериб, Меҳрибонлик уйларидаги 70 фоиз болаларни ўз оиласи бағрига қайтариш мумкин.

79 минг нафар ота-она меҳридан маҳрум, шундан 5 минг 700 нафар чин етим болалар васийлик ва ҳомийлик органларида рўйхатда туради, 35 минг нафари фарзандликка олинган.

Лекин, бундай болаларни ҳолидан хабар олиш, улар билан алоҳида шуғулланиш туман (шаҳар)лардаги Халқ таълими бўлимларининг 1 нафар ходимига юклатилган.
Шу боис, ҳар бир туман (шаҳар) ҳокимлигида Васийлик, ҳомийлик ва патронат ишлари бўлими ташкил этилади ҳамда уларга 4 нафардан штат ажратилади.

Бундан ташқари, Миллий гвардия, мактабгача таълим, халқ таълими, маҳалла ва сектор раҳбарларидан иборат Ишчи гуруҳи тузилади ва улар васийлик, ҳомийлик ва патронатга олинган болалар аҳволи, уларнинг оилавий шароитидан ҳафталик хабар оладиган тизим яратилади.

Шунингдек, васийлик, ҳомийлик ва патронатга олинган болаларга 18 ёшга тўлгунига қадар маҳаллий бюджетдан 1,2 миллион сўм, ногиронлиги бўлганларга эса республика бюджетидан 2,5 миллион сўм тўланади.

Ногиронлиги бўлган болаларни ўз қарамоғига олган оилаларга, уларни парвариши даврини меҳнат стажига қўшиб ҳисоблаш тартиби жорий этилади.
〰️〰️〰️〰️

Президент Ш. Мирзиёев раҳбарлигидаги видеоселектор йиғилишидан Президент матбуот хизмати маълумот тақдим этмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🔎 1 сентябрдан бошлаб нафақа миқдори оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача, тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача узайтирилади

Бу ҳақда видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилган.

Бундан ташқари, 122 минг нафар “темир дафтар”га кирган оила фарзандлари, шунингдек 370 минг нафар боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бўлган болаларга мактабга чиқиши учун 500 минг сўмдан берилади.

Васийлик, ҳомийлик ва патронатга олинган болалар ҳам олийгоҳларга киришда Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчалари битирувчилари учун ажратилган қўшимча квотадан фойдаланадилар.

Тўртинчидан, Меҳрибонлик уйлари битирувчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими янада такомиллаштирилади.

Жумладан, 18 ёшга тўлган, уй-жойга муҳтож етим болаларга янги қурилган уй-жойлар бепул ажратилади.

Бунинг учун, 757 нафар болага уй-жой сотиб олишга жорий йилда бюджетдан 120 миллиард сўм йўналтирилади.

Вилоят ҳокимлари 1 октябрга қадар 757 нафар етим болаларни уй-жой билан таъминласин.

Етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган иқтидорли талабалар стипендияси 50 фоизга оширилади.

«Шунингдек, ота-онасидан ажраган талабаларга пенсия тўлаш муддатини амалдаги 18 ёшдан 23 ёшгача узайтирсак, ўйлайманки, бу ҳам адолатдан бўлади.

Ушбу талабаларга зарур адабиётлар сотиб олиш учун ҳар йили бир марта 1,2 миллион сўм субсидия берилади», — Президент сўзларидан иқтибос келтиради унинг Матбуот котиби.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Ногиронлиги бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш учун 1 августдан бошлаб бюджетдан қўшимча 100 миллиард сўм ажратилади

2 минг нафар бола учун 4 мингта замонавий эшитиш воситаси харид қилинади. Шунингдек, 615 нафар 5 ёшгача кар-соқов ва эшитиши заиф болаларга эшитишга кўмаклашувчи махсус имплантлар ўрнатилади.

Туғма юрак нуқсони бор 2 минг нафар, бош мияда ўзгаришлари бор минг нафар ҳамда ҳаракат аъзолари касалликлари бўйича 1,7 минг нафар болаларда бепул жарроҳлик операциялари ўтказилади, уларнинг 1 минг нафари протезлаш ва бошқа зарур ускуналар билан таъминланади.

Шунингдек, жорий йилда ҳаракатланиши чекланган 1 минг 100 нафар болалар электр аравачалар билан таъминланади. Келгуси 5 йилда яна 12 минг нафар ногиронлиги бўлган болалар бу аравачалар билан таъминланади.

Бундан ташқари, етим болалар учун хорижда ўтказиладиган мураккаб жарроҳлик амалиётлари бюджетдан тўлиқ компенсация қилинади.

Олтинчидан, Вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиялари ўрнига Болалар масалалари бўйича миллий комиссия ташкил этилиб, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Алия Юнусова) Миллий комиссиянинг раиси этиб белгиланади.

Президент матбуот хизмати

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
"Ота-она меҳридан маҳрум ва ногиронлиги бор болаларни қўллаб-қувватлаш, уларни жамиятнинг фаол аъзолари сифатида тарбиялаш барчамиздан жиддий эътибор ва амалий ҳаракатларни талаб қилади.

Бирорта бола “мен етим ёки ногиронман” деб ўксинмаслиги, ҳеч бир бола давлатимиз ва жамиятимизнинг эътибори ва меҳридан четда қолмаслиги керак.

Бунинг учун, уларни энг замонавий касб-ҳунарга ўқитиш, билим олишига барча шароитларни яратиб бериш барчамиз учун нафақат вазифа, балки муқаддас бурчдир", дея иқтибос келтирди Президент матбуот котиби.

Айни вақтда ҳудудлар раҳбарлари, Меҳрибонлик уйлари тарбиячилари ва тарбияланувчилари иштирокида йиғилишда илгари сурилган ташаббуслар юзасидан мулоқот ўтмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official