Расмий хабарлар I Официальные новости
112K subscribers
33.6K photos
7.85K videos
53 files
31.6K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
“Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолиятига доир энг муҳим маълумотлар

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманидан

Расмий хабарлар | Медиабанк
⚡️ Тест синовлари 5 августдан бошланади

☑️ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни тасдиқланди.

🗓 Унга кўра, пандемия шароитидаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, 2021-2022-ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2021 йил 5 августдан бошланади ҳамда тест синовлари очиқ стадион ва хиёбонларда ўтказилиши белгиланди.

❗️Тест синовлари қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади ва 1-смена 07:00 да, 2-смена 19:00 да бошланади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Электрон онлайн-аукционни ўтказиш тартибини соддалаштириш, унинг шаффофлигини ошириш ҳамда иштирокчилар ҳуқуқларини ишончли ҳимоясини кафолатлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти

Давлат активларини бошқариш агентлиги

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Савол-жавоб" лойиҳасининг бу галги сонида Зангиота юқумли касалликлар 1-сон шифохонаси директори Анвар Ҳусанов ва ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари номзоди Эъзозбек Ризаев иштирок этишди.

Мутахассислар тўғридан тўғри эфир давомида қуйидаги саволларга жавоб бердилар:

Юртимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар орасида аҳволи оғир ва ўта оғир беморларнинг ошиб бораётгани касаллик мутацияси билан боғлиқми?

Антибиотик инсоннинг қайси аъзоларига кандай зарар етказади?

Ҳозирда шифокорлар учун коронавирусни даволашдаги қийинчиликлар нималардан иборат?

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун Ўзбекистон Миллий матбуот марказида «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси раҳбарияти 2021 йилнинг II-ярим йиллигида амалга ошириладиган ишлар ҳақида маълумот берди.

Таъкидланишича, 2021 йилнинг 2- ярим йиллигида уюшма таркибидаги корхоналар томонидан жами 4 трлн 348,9 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 121,9 фоизни ташкил этди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, вазирлик “Kun.uz”, “Daryo.uz”, “Газета.uz” “Human.uz” ва “Bugun.uz” каби катта аудиторияга эга бўлган электрон нашрлар билан ҳамкорлик меморандуми имзолаган.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, 28 июль куни Япониянинг Токио шаҳрида давом этаётган Олимпия ўйинлари доирасида тўрт нафар вакилимиз баҳсларда қатнашади. Эътиборли жиҳати, улардан икки нафари медаллар учун баҳс олиб боришади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Яна антирекорд. ССВ, статистика, 27 июль ҳолати

🦠 Коронавирус аниқланганлар – 843 нафар;

😷 Пневмония қайд этилганлар – 556 нафар;

📈 2021 йил 27 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 126627 нафар
;

🏥Касалликдан соғайганлар жами 121145 (+825) нафар, соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

▪️Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 853 нафарни ташкил қилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️Яна антирекорд. ССВ, статистика, 27 июль ҳолати 🦠 Коронавирус аниқланганлар – 843 нафар; 😷 Пневмония қайд этилганлар – 556 нафар; 📈 2021 йил 27 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 126627 нафар; 🏥Касалликдан…
🔘Янги касалланиш ҳолатлари:

🖇80 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
🖇21 нафари Андижон вилоятида,
🖇21 нафари Бухоро вилоятида,
🖇89 нафари Жиззах вилоятида,
🖇24 нафари Қашқадарё вилоятида,
🖇18 нафари Навоий вилоятида,
🖇31 нафари Наманган вилоятида,
🖇85 нафари Самарқанд вилоятида,
🖇27 нафари Сирдарё вилоятида,
🖇95 нафари Сурхондарё вилоятида,
🖇75 нафари Фарғона вилоятида,
🖇56 нафари Хоразм вилоятида,
🖇98 нафари Тошкент вилоятида,
🖇123 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

✔️Кеча кун давомида соғайганлар:

▫️Қорақалпоғистон Республикасида 75 нафар,
▫️Бухоро вилоятида 19 нафар,
▫️Жиззах вилоятида 95 нафар,
▫️Қашқадарё вилоятида 22 нафар,
▫️Навоий вилоятида 20 нафар,
▫️Наманган вилоятида 20 нафар,
▫️Самарқанд вилоятида 158 нафар,
▫️Сирдарё вилоятида 31 нафар,
▫️Сурхондарё вилоятида 96 нафар,
▫️Фарғона вилоятида 56 нафар,
▫️Хоразм вилоятида 40 нафар,
▫️Тошкент вилоятида 68 нафар,
▫️Тошкент шаҳрида 125 нафар бемор тузалди.

Манба

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги 21-Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, шароитлар билан танишади.
Шунингдек, ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит дом Мехрибонлик №21 в городе Ташкенте.
Также, под председательством главы государства состоится видеоселекторное совещание по вопросам внедрения новой системы государственной поддержки детей с инвалидностью, детей-сирот и детей, оставшихся без попечения родителей.

Facebook|Instagram|Twitter
Бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева тизимдаги комлаенс назорат ишлари юзасидан маълумот берди.

🔹Ўрганишлар натижасида Жиззах вилоятидаги мактабгача таълим бўлими услубчиси МТМларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминловчи “Норбек-Барака” масъулияти чекланган жамияти раҳбаридан таъмагирлик йўли билан пул маблағларини ундириб келгани;

🔹 Фарғона вилоятининг бир қатор туманларида ҳам мактабгача таълим бўлими бош ҳисобчиси ва эксплуатация бўлими ходими МТМ директорларилан пул маблағлари ундиргани;

🔹Янгийўл шаҳридаги МТМ раҳбари ташкилотига тарбиячи ёрдамчиси бўлиб ишга кирмоқчи бўлган фуқародан 100 АҚШ долларини пора сифатида талаб қилгани;

🔹Шунингдек, Наманган вилояти Уйчи тумани мактабгача таълим бўлими ходими “Коробо” МЧЖ раҳбаридан топширган озиқ-овқат маҳсулотлари учун ўтказиб берилган 385,0 млн пул маблағлари эвазига 36,0 млн сўм миқдордаги маблағни пора тариқасида талаб қилгани аниқланди.

Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
Жорий йилнинг 27 июль ҳолатига тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича Штаб фаолиятининг натижалари

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official