Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.72K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
Шарбат маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг “Мева ва сабзавотлардан олинган шарбат маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори (04.03.2020) қабул қилинди.

Маълумот ўрнида, мазкур ҳужжат лойиҳаси “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

Қарор мазмуни билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.


➡️"Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясининг ижтимоий тармоқлардаги
саҳифалари
👇👇👇

https://t.iss.one/uzboziqovqat
https://www.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
https://www.instagram.com/uzbekoziqovqatxolding
https://www.youtube.com/channel/UCXbayCxcLfPKsDWBpA1TahQ
Forwarded from O'zqurilishmateriallari
Qurilish materiallari eksporti oshmoqda

Mamlakatimizda ishlab chiqarilayotgan qurilish materiallariga bo‘lgan talab nafaqat mahalliy balki, jaxon bozorlarida ham o‘sib bormoqda. Ayniqsa, gipsokarton, issiqlik saqlovchi shisha momig‘i, ohak, keramik plitkalar, gips kabi mahsulotlar eksporti yildan-yilga ortmoqda.

Tahlillarga e’tibor qaratadigan bo‘lsak, 2019 yilda qurilish materiallari sohasi uchun eksport prognozi 95,0 mln. dollar miqdorida belgilangan bo‘lib, ushbu ko‘rsatkich eksporter korxonalar tomonidan 140 mln. dollar yoki 147%ga bajarildi.
Forwarded from O'zqurilishmateriallari
Qurilish materiallari ishlab chiqarish bo‘yicha ilmiy ishlanmalar moliyalashtiriladi

Sohaga innovatsiya va ilm-fanni joriy qilish orqali har jihatdan samaradorlikka erishish mumkin. Xususan, iqtisodiyot tarmoqlariga ilmiy texnikaviy ishlanmalarni tadbiq etilish natijasida yangi turdagi, energiya tejamkor, zamonaviy, jahon standartlari darajasidagi mahsulotlar ishlab chiqarish imkoniyati yaratiladi. Shu bois “O‘zsanoatqurilishmateriallari” uyushmasida ushbu yo‘nalishga alohida e’tibor qaratilgan.
Forwarded from MINENERGY.UZ
ЖАҲОН ИНВЕСТОРЛАРИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ СОҲАСИДА ДХШ АСОСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ЛОЙИҲАЛАРДАН ХАБАРДОР ҚИЛИНДИ
______________________

МИРОВЫЕ ИНВЕСТОРЫ ПРОИНФОРМИРОВАНЫ О ПРОЕКТАХ В СФЕРЕ ЭЛЕКТРОЭНЕРГЕТИКИ УЗБЕКИСТАНА НА ОСНОВЕ ГЧП
_____________________

UZBEKISTAN UPDATES GLOBAL INVESTORS ON PUBLIC-PRIVATE PARTNERSHIPS IN ITS ELECTRICITY SECTOR

@minenergy_uz
Forwarded from Bosh prokuratura
БОШ ПРОКУРОР ҚАБУЛИ

2020 йил 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Т.Йўлдошев томонидан видеоконференция алоқа орқали фуқароларнинг қабули ўтказилди.

Қабулда 19 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, уларнинг мурожаати тингланди.

Мурожаатларнинг 11 таси суд масалалари, 2 таси прокуратура иш юритувига, 1 таси ички ишлар ва 1 таси қишлоқ хўжалик соҳасига ҳамда 4 таси бошқа масалалаларга оид мурожаатларни ташкил этди.

Бош прокуратура томонидан жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом эттирилмоқда.

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш Бош прокуратурада Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси томонидан амалга оширилиши белгиланган.

👉 @uzbprokuratura
ПРЕСС-ТУР

Бугун, 5 март куни маҳаллий ва хорижий ҳамкасбларимиз билан Қашқадарё вилоятидаги Шўртан газ-кимё мажмуаси негизида синтетик суюқ ёқилғи (GTL) ишлаб чиқариш заводи "Uzbekistan GTL"га пресс-тур ташкил қилдик.

Айни вақтда бу ерда 135 гектардан ошиқрок майдонда қурилиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Завод дунёдаги етакчи лицензиар компаниялар — «Сасол» (ЖАР), «Халдор Топсе» (Дания) ва «Шеврон» (АКШ) технологияси асосида барпо этилмокда.

Қурилиш ишлари бош пудратчи — Корея Республикасининг «Hyundai Engineering Co. Ltd.» ва «Hyundai Engineering and Construction Co., Ltd», Сингапурнинг «Enter Engineering Pte. Ltd.» компаниялари томонидан олиб борилмокда.

Аҳамиятлиси қурувчи ва пайвандчиларнинг кўпчилиги маҳаллий ёшлардир.

@prminenergy
Forwarded from Shokirjonov news
Айни пайтда Қашқадарё вилоятида барпо этилаётган OLTIN YŌL GTL заводи ҳудудида Энергетика вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган пресс турдамиз.

2021 йилнинг январида ишга тушадиган завод айни пайтда 84 фоизга тайёр. Бу йилда табиий газдан йилига 1 миллион тонна Euro-5 стандартидаги GTL дизели ва авиакеросини ишлаб чиқарилади.

Кейинроқ KUN.UZ'да кузатинг, янада қизиқ маълумотлар бўлади...

Каналга обуна бўлинг:
👉 @shokirjonov
Мажмуа учун зарур бўлган 11 мингдан ортиқ технологик ускуналар Япония, Жанубий Корея, Сингапур, АКШ, Германия, Италия, Хитой, Россия каби 24 та давлатдаги 126 та заводда тайёрланиб келтирилмоқда.

Табиий газдан синтетик суюк ёқилги (GTL) олиш жуда ноёб жараён бўлиб, юқори технологиялар ва мураккаб илмий ечимларни талаб этади. Ҳозирда дунёда бундай заводлар атиги бешта бўлиб, Шўртандагиси олтинчиси ҳисобланади.

Мазкур йирик лойиҳанинг умумий қиймати 3,6 миллиард АКШ доллари. Унинг амалга оширилиши натижасида йилига 3,6 миллиард куб метр газ чуқур қайта ишланиб, жаҳон стандартларига жавоб берадиган 1,5 миллион тонна синтетик суюк ёқилғи ишлаб чиқарилади. Булар 307 минг тонна авиакеросин, 725 минг тонна дизел ёнилғиси, 437 минг тонна нафт ва 53,4 минг тонна суюлтирилган газдир.

Ушбу маҳсулотлар транспорт соҳаси учун тоза экологик келажакни таъминлайди ҳамда иқтисодиётнинг ўсиши ва ривожланишига муносиб ҳисса қўшади.

Пресс-тур давом этмоқда.

@prminenergy
Олий ўқув юрти проректори томонидан содир этилган жиноят фош этилди

Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан Фарғона Давлат Университетида кириш имтиҳонлари натижалари сохталаштирилганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Терговда аниқланишича, Фарғона Давлат Университети проректори А.А. 2019-2020 ўқув йили учун “Жисмоний маданият” имтиҳон комиссиясининг масъул котиби этиб тайинланиб, 2019 йил июль ойида ўтказилган “Жисмоний маданият” факультетига кириш имтиҳонлари жараёнида комиссиянинг бошқа аъзолари билан жами 18 нафар абитуриентларнинг имтиҳон натижаларини сунъий равишда ошириб кўрсатиб, сохталаштиришлари натижасида ушбу абитуриентлар олий таълим муассасига ўқишга қабул қилинган.

04.03.2020 йилда шаҳар прокуратураси томонидан Университет проректорига нисбатан ЖКнинг 205-моддаси 1-қисми ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан айб эълон қилинди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россиянинг «ЛУКОЙЛ» компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилди.
Учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Компаниянинг корпоратив бошқарув ва нефт-газ тармоғида рақамли технологияларга ўтиш борасидаги тажрибаси ва илғор ечимларини жалб этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял президента российской компании «ЛУКОЙЛ» Вагита Алекперова.
В ходе встречи рассмотрены перспективы дальнейшего расширения взаимовыгодного сотрудничества.
Особое внимание уделено вопросам привлечения опыта и передовых решений компании в сфере корпоративного управления и перехода на цифровые технологии в нефтегазовой отрасли.

#Mirziyoyev #qabul #LUKOIL #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from VETLEGNEWS
#УЧРАШУВ

ҚОЗОҒИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНДА БАЛИҚ ЕТИШТИРИШНИНГ ИНТЕНСИВ УСУЛЛАРИГА ҚИЗИҚИШ БИЛДИРДИ.

Батафсил 👉 https://vetgov.uz/uz/yangiliklar/05-03-2020

👇каналга уланиш👇👇
@VeterinariansUzbekistan
〰️〰️〰️〰️〰️〰️🔗〰️