Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.72K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Сума Чакрабарти бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари батафсил кўриб чиқилди.
ЕТТБ президенти ушбу етакчи халқаро молиявий ташкилот Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар дастурига ҳар томонлама кўмаклашишни давом эттириш ҳамда шериклик кўламини тубдан кенгайтиришга тайёр эканини билдирди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял делегацию Европейского банка реконструкции и развития во главе с его президентом Сумой Чакрабарти.
В ходе встречи предметно рассмотрены приоритетные направления практического взаимодействия на долгосрочную перспективу.
Президент ЕБРР подтвердил готовность ведущей международной финансовой организации продолжить всемерную поддержку реализуемой программе реформ в Узбекистане и кардинально расширить портфель партнерства.

#Mirziyoyev #qabul #ETTB #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Komil Allamjonov
Матбуот ходимларида ўзини цензура қилиш, кўрқув бор ҳали, чунки давлат идоралари ходимлари томонидан турли таҳдидлар, босимлар, адолатсизликлар ҳам бор.

Уларни ҳимоя қиладиган ягона орган бу — суд бўлиши керак. Лекин бунинг учун энг асосийси — судлар амалда мустақил ишлаши, уларда доим адолат бўлиши керак, ҳар бир норози фуқаро кўчага чиқиши эмас, борадиган жойи суд бўлиши керак ва аҳолида судларга нисбатан ишонч кучли бўлишига эришиш керак.

Шунинг учун ҳам бугунги бизнинг тадбиримизга ўхшаган конференциялар, тажриба алмашиш, доимий мулоқотлар жуда муҳим.

@allamjonov_ki
#битим

Вилоят ҳокимлигида ҳоким ўринбосари Жамшид Абдусаломов билан Мисрнинг «Solyphar» фармацевтика компанияси ижрочи директори Умар Aбд ал-Aлим ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда вилоятимиз фармацевтика саноатини янада ривожлантириш, дори-дамон воситалари ишлаб чиқариш ҳамжмини оширишнинг истиқболдаги долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Батафсил ўқиш: https://telegra.ph/VILOYATIMIZDA-20-MILLION-AҚSH-DOLLARIGA-TENG-INVESTICIYA-LOJIҲASI-AMALGA-OSHIRILADI-03-05
ПРЕСС-ТУР ШЎРТАН ГАЗ КИМЁ МАЖМУАСИДА ҲАМ ДАВОМ ЭТДИ

Шўртан газ кимё мажмуаси мамлакатимизнинг жанубий-ғарбий қисми - Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида жойлашган бўлиб, Шўртан газконденсати кони базасида барпо этилган.

Завод таркибида газ ва конденсат тайёрлаш қурилмаси, компрессор станциялари, технологик қурилмалар (газни тозалаш, газни қуритиш, этан, пропан, бутан ажратиш, олтингугурт ва полиэтилен ишлаб чиқариш), шунингдек ёрдамчи объектлар, товар парки, сув, азот ва электр таъминоти хизматлари мавжуд.

Мажмуанинг асосий ишлаб чиқариш жараёнлари - Этилен ишлаб чиқариш цехи ва Полиэтилен ишлаб чиқариш цехи ҳисобланади.

Заводнинг полиэтилен грануласини ишлаб чиқариш технологик қурилмаларида АҚШ, Германия, Япония, Корея, Канада ва Италия мамлакатларининг илғор технологиялари ва жиҳозларидан фойдаланилмоқда.

@prminenergy
Forwarded from MINENERGY.UZ
ЎЗБЕКИСТОН САУДИЯ АРАБИСТОНИНИНГ ACWA POWER КОМПАНИЯСИ БИЛАН МУҲИМ БИТИМЛАР ИМЗОЛАДИ
__________________________

УЗБЕКИСТАН ПОДПИСАЛ ТРИ СОГЛАШЕНИЯ С ACWA POWER
________________________

UZBEKISTAN SIGNS MILESTONE AGREEMENTS WITH ACWA POWER

@minenergy_uz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЮРТИМИЗГА САЙЁҲЛАРНИНГ КЕЛИШ ЖАРАЁНИДА САНИТАРИЯ ТАЛАБЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИНИШИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

👉 https://bit.ly/2Iz2jHf

Каналга қўшилиш ⬇️
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали -
@ssvuz
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раисининг матбуот котиби Мамадалиев Улуғбек Маъруфалиевич 1972 йил 6 мартда Наманган вилоятида туғилган.

Улуғбек Мамадалиев 2004 йилда Наманган давлат университетини тамомлаган.

1994-2018 йилларда Наманган вилояти телерадиокомпаниясида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот марказида, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматида, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигида ва бошқа турли соҳаларда меҳнат қилган.

2019 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директорининг матбуот котиби Расулов Бахтиёр Баҳодирович 1982 йил 6 мартда Қашқадарё вилоятида туғилган.

Бахтиёр Расулов 2008 йилда Тошкент давлат маданият институтини тамомлаган.

1999-2019 йилларда “Бунёдкор” ёшлар телеклубида, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Садо” газетасида ҳамда республикамиздаги турли даврий нашрларда меҳнат қилган.

2019 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директорининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Олтиариқ туманидаги “Нурли обод” фермер хўжалигининг раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони, Олий Мажлис Сенати аъзоси Лола Муротова билан телефон орқали мулоқот қилиб, Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклади.
Президентимиз ҳозирги вақтда даволанишда бўлган машҳур фермерга мустаҳкам сиҳат-саломатлик ва бардамлик, ҳамиша яқинлари эъзозу ардоғида бўлиб юришни тилади.

Президент Шавкат Мирзиёев побеседовал по телефону с руководителем фермерского хозяйства “Нурли обод” Алтыарыкского района, Героем Узбекистана, членом Сената Олий Мажлиса Лолой Муротовой и поздравил ее с Международным женским днем.
Глава государства пожелал известной женщине-фермеру, которая в настоящее время находится на лечении, крепкого здоровья и бодрости духа, всегда быть окруженной теплом и заботой родных и близких.

#Mirziyoyev #muloqot #xotinqizlar #ehtirom

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter