Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.76K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 Бугун, 30 апрель куни режалаштирилган БРИФИНГЛАР

〰️〰️〰️
Мавзу: «Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида»ги Президен фармони ҳақида
Вақти: 10:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Баҳодир Каримов, Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

〰️〰️〰️
Мавзу: МАХСУС БРИФИНГ
Вақти: 14:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Абдулла Қўлдошев, Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари

〰️〰️〰️
Мавзу: Прокуратура органлари томонидан пандемияга қарши курашиш бўйича олиб борилган ишлар
Вақти: 17:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Фарҳод Очилов, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бўлим бошлиғи

〰️〰️〰️
🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
«Тошкент метрополитени» корхонаси ахборот хизмати куни кеча поезд тўхташи сабабларининг текшируви натижаларини эълон қилди.

Қайд этилишича, Чилонзор йўналишида "Буюк ипак йўли" — "5-бекат" йўналиши бўйича ҳаракатланаётган поезд машинисти "Миллий боғ" ва "Новза" бекатлари оралиғида салбий вазиятни олдини олиш мақсадида фавқулодда тўхташни амалга оширган.

Поезд ҳаракатланаётган пайтда олдиндаги йўлда контакт релсларни қувватловчи токоприёмникда учқун чиқаётганини кўриб қолган.

Машинист бу ҳақда тезкорлик билан диспетчерга хабар берди, йўналишдаги харакат таркибларни электр таъминотдан узилган ва шундан сўнггина барча йўловчилар поезддан "Новза" бекатигача эвакуация қилинган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимларида ишловчи ходимлар учун олий таълим муассасаларида мақсадли квоталар ажратилади

Бугун АОКАда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Баҳодир Каримов иштирокида брифинг ўтказилди.

🖇 Брифингда “Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Мурувват” ва “Саховат” интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида”ги Президент Фармонига шарҳ берилди.

👉 Батафсил

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Хаёт Шамсутдинов: инсон вафотига оид ҳолатлар ОАВдан эҳтиёткорлик ва хушёрлик талаб қилади

"Эффект.уз" сайтида "Ғаллаоролик аёл фарзандининг қотилини 5 йилдан бери излаб юрибди" деган мақола чоп этилган.

Унда фуқаро Х.Эргашева марҳум ўғли Р.Зоировни у билан бирга чўмилишга борган 8 нафар шахслар уриб, тан жароҳати етказганлиги ва сувга ташлаб ўлдиргани ҳолати бўйича айбдор шахсларга чора кўрилмаётгани ҳақида баён этилган.

Аниқланишича, 2016 йил 4 июль куни соат 14-30 ларда Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани, Маданият ҚФЙ, Кўкгумбаз қишлоғида яшовчи 1994 йилда туғилган Р. Зоиров 1-Қанғли қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи Сангзор дарёси бўйида жойлашган балиқ етиштириш учун махсус ихтисослаштирилган сунъий сув ҳавзасида чўмилаётган вақтида чўкиб вафот этган.

Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Хаёт Шамсутдинов маълум қилишича, марҳумнинг ўлими ҳолати юзасидан жами 5 маротаба суд-тиббий экспертизаси ўтказилиб, мурда 2 маротаба эксгумация қилинган.

Хусусан, Суд-тиббий экспертиза Бош бюросининг 24.04.2018 йилги қайта экспертизаси хулосасида Р.Зоировнинг ўлимига юқори нафас йўлларининг сув билан беркилиши натижасида келиб чиққан механик асфикция сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан 2016 йилнинг август ойидан 2018 йилнинг май ойига қадар Ғаллаорол ва Фориш туман прокуратуралари томонидан терговга қадар текширув ўтказилиб, 4 маротабадан жиноят иши қўзғатиш рад этилган.

Ўз навбатида марҳумнинг онаси мурожаати, шунингдек, ҳолат бўйича ҳақиқатни аниқлаш ва якуний тўхтамга келиш мақсадида айрим тергов ҳаракатлари ўтказилиши лозимлигини инобатга олган ҳолда 07.05.2018 йилда Жиззах вилояти прокуратураси томонидан Р.Зоировнинг ўлими ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши терговни холисона бўлишини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилоят прокуратурасига юборилган.

Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан ўтказилган тергов натижасига кўра, жиноят иши 25.10.2018 йилда Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 1-бандига асосан тугатилган.

Шу билан бирга, ишга янада ойдинлик киритиш мақсадида мазкур жиноят иши 03.11.2018 йилда Бош прокуратуранинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси иш юритувига олинган ва ўтказилган қўшимча тергов натижасига кўра, охирги маротаба 12.05.2019 йилда жиноят ишини Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 1-бандига асосан тугатиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Мазкур қарор Бош прокуратура томонидан назорат тартибида ўрганилиб, асосли деб топилган.

Х. Шамсутдинов қайд этишича, ҳар қандай жиноят, айниқса, инсон вафотига олиб келган ҳолатлар Бош прокуратура раҳбариятининг назоратига олиниб, ишнинг майда деталигача синчиклаб ўрганилади. Зеро, ўлим билан боғлиқ ҳолатлар шуни тақозо этади.

Шундай экан, инсон вафотига оид ҳолатлар терговчилардан қанчалик масъулият талаб қилса, шу мавзуда материал тайёрлашда оммавий ахборот воситалари ходимларидан шунчалик эҳтиёткорлик ва хушёрлик талаб қилади. Фақат бир томоннинг фикри билан матбуотда бонг уриш жамоатчиликни чалғитиши баробарида марҳумнинг яқинлари қайғусини янгилаши мумкин, холос.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлар Бўстонлиқ туманида савдога қўйилган ва савдога қўйилиши режалаштирилаётган объектлар бўйлаб инфотурга таклиф қилинади!

Туризм ва спорт вазирлиги
ахборот хизмати Бўстонлиқ туманида савдога қўйилган ҳамда савдога қўйилиши режалаштирилаётган масканларга мунтазам равишда инфотурлар ташкил қилиниши ҳақида маълум қилади. Биринчи инфотур 2021 йилнинг 1 май куни бўлиб ўтади.

инфотур давомида Чорвоқ эркин туристик зонаси дирекцияси ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг малакали мутахассислари сизларга ҳамроҳлик қилиб, тушунтириш ишларини олиб боришади.

Маълумот учун: +998 97 703 34 44 (Б.Сафаров)

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Бугун АОКА залида соат 14:00 да Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Абдулла Қўлдошев иштирокида махсус брифинг бўлиб ўтади.

Брифингни Агентликнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

👉 Фейсбук
👉 Ютуб

https://t.iss.one/aoka_uz
Мамлакатда 30 ёшгача бўлганлар 18 миллиондан зиёд, уларнинг 648 минг нафари ишсиз

Бу ҳақда АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов иштирокида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

📍Маълумотларга кўра, мамлакатда 30 ёшгача бўлган ёшлар 18 миллион нафардан зиёд. Шундан 648 минг нафари ишсиз, “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлса, жорий йилнинг биринчи чорагида 283 минг ёшнинг бандлиги таъминланган.

💼 Қарор билан тасдиқланган Давлат дастурида 2021 йилда 457 минг 400 та доимий янги иш ўрни яратиш назарда тутилган. Жумладан, биргина Тошкент шаҳрида 60 мингга яқин янги иш ўрни очилади.

🖇 Ҳужжатда айнан доимий иш ўринлари ҳақида сўз бормоқда. Чунки айрим жойларда иш жойлари яратилиб, бир-икки ойдан кейин ёпилиб кетиши кузатиляпти. Энди бундай ҳолатларга йўл қўйилмайди. Янги очилаётган иш жойларини ёпиш учун жавобгарлик ва масъулият белгиланмоқда.

💻2021 йилда 1 июлга қадар янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича ҳисоботларни юритиш, уларни реал вақт режимида Давлат солиқ қўмитасининг ягона интеграциялашган ахборот ресурс базаси орқали мониторинг қилишга мўлжалланган электрон дастур ишлаб чиқилади. Шунингдек, вақтинча, мавсумий ва бир марталик ишларда банд бўлган фуқароларнинг меҳнат фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича янги тизим яратилади.

📲 Шу билан бирга, “Барча учун иш” тамойили асосида 2021 йил 1 ноябрга қадар “Менинг ишим” буюртмалар биржаси онлайн майдони ишга туширилади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлат раҳбарлари Тожикистон-Қирғизистон чегарасидаги вазиятнинг ривожланишини муҳокама қилдилар.
Тожикистонга бўлажак олий даражадаги ташрифга тайёргарликнинг бориши ҳам кўриб чиқилди. Мамлакатларимиз бош вазирлари ўтган ҳафта Хўжанд шаҳрида ўтказган амалий учрашувнинг самарали натижалари мамнуният билан қайд этилди.

Президенты Узбекистана и Таджикистана провели телефонный разговор.
Главы государств обсудили вопросы развития ситуации
на таджикско-кыргызской границе.
Рассмотрен ход подготовки к предстоящему визиту на высшем уровне в Таджикистан. С удовлетворением отмечены плодотворные результаты рабочей встречи премьер-министров наших стран, состоявшейся на прошлой неделе в городе Худжанде.

#Mirziyoyev #muloqot #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Расмий хабарлар I Официальные новости
Мамлакатда 30 ёшгача бўлганлар 18 миллиондан зиёд, уларнинг 648 минг нафари ишсиз Бу ҳақда АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов иштирокида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди. 📍Маълумотларга кўра, мамлакатда 30 ёшгача…
АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов иштирокида ўтказилган матбуот анжуманидан инфографикалар:

🔘 Ўзбекистон меҳнат бозоридаги ҳолат

🔘 «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги қонун: аввалги ва янги таҳрир фарқлари

🔘 Субсидиялар ва грантлар миқдори, ажратилиш тартиби

🔘 Қонунда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва меҳнат бозорини молиялаштиришга бағишланган бандлар таҳлили

🔘 Аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича амалга оширилган ишлар

🔘 Янги иш ўринлари ташкил этиш тенденцияси

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАда Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Абдулла Қўлдошев иштирокида махсус брифинг ўтказилди.

Унда Сардоба сув омборида юз берган техноген ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ва унинг сабабларини ўрганиш натижалари тўғрисида маълумот берилди.

————

📈 2020 йил 1 май куни Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғонининг емирилиши натижасида юз берган сув тошқини оқибатида бир қанча аҳоли пунктлари, бино-иншоотлар ҳамда экин майдонлари жиддий талафот кўрди.

▪️Энг ачинарлиси, мазкур ҳодиса туфайли 6 нафар фуқаро қурбон бўлиб, бир киши бедарак йўқолди.

🔰Давлат раҳбари топшириғи билан, тошқин оқибатларини бартараф этиш, авария-тиклаш ишларини олиб бориш, зарар кўрган аҳолига ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилиб, қуйидаги ишлар амалга оширилди.

1️⃣ Минглаб махсус техникалар ва куч воситалари ёрдамида 110 мингдан зиёд аҳоли зудлик билан хавфсиз жойларга эвакуация қилиниб, вақтинча турар жой, озиқ-овқат, тиббий-психологик ёрдам ва бошқа зарур воситалар билан таъминланди.

👉 Шу билан бирга, республикамизнинг турли минтақаларидан дори-дармон, кийим-кечак, қурилиш материаллари, молиявий ёрдам ҳамда “Мадад карвонлари” етиб келди.

👉 Бугунги кунда тўғоннинг шикастланган қисмида 800 метр узунликда дамба барпо этилиб, таъмирлаш-тиклаш ишларининг биринчи босқичи якунланди.

2️⃣ Зарар кўрган аҳоли пунктларини қайта тиклаш ҳамда кўп қаватли замонавий уй-жойлар, ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектларини қуриш бўйича катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди.

👉 Жумладан, 2640 хонадондан иборат 86 та кўп қаватли янги уй-жой қурилиб, барча ижтимоий-иқтисодий ва транспорт-муҳандислик инфратузилмасига эга бўлган 3 та замонавий шаҳарча барпо этилди;

👉1830 та бетон панелли уйлар ва 50 та кўп қаватли уй-жой таъмирланди. Бундай чора-тадбирлар натижасида талафотдан жабр чеккан барча оилалар қисқа муддатда тўлиқ уй-жой билан таъминланди;

👉 тошқиндан зарар кўрган 4800 оилага 40 млн. сўмдан моддий ёрдам, маиший техника воситалари ва чорва моллари ажратилди;

👉 37 та ижтимоий соҳа объектлари, яъни 10 та боғча, 16 та мактаб, 8 та тиббиёт муассасаси, 1 та коллеж биноси мукаммал таъмирланди ва капитал реконструкция қилинди;

👉 1тадан янги мактаб ва боғча, 72 та болалар спорт майдончаси ҳамда воркаутлар барпо этилди;

👉 205 км умумфойдаланув ва ички хўжалик йўллари ҳамда 14 та кўприкда қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди;

👉 121 км ичимлик ва оқова сув тизими, 8 км канализация, 345 км электр энергияси ва 94 км табиий газ тармоқлари тортилди.

👉 189 км ирригация ва мелиорация объектлари, 68 та балиқчилик ва чорвачилик хўжаликлари фаолияти қайта тикланди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
АОКАда Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Абдулла Қўлдошев иштирокида махсус брифинг ўтказилди. Унда Сардоба сув омборида юз берган техноген ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ва унинг сабабларини ўрганиш натижалари тўғрисида…
❗️Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиши сабабларини халқаро экспертлар ўрганди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Абдулла Қўлдошев маълум қилди.

————

🔎 «Франция, Голландия, Россия, Туркия, Қозоғистон ҳамда мамлакатимизнинг юқори малакали экспертларининг таҳлил ва хулосалари асосида ўпирилиш сабаблари атрофлича ўрганиб чиқилиб, зарур чора-тадбирлар белгиланди.

🔎 Москва давлат қурилиш университети, “Қурилиш соҳасида муҳандислик изланишлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри” давлат илмий-тадқиқот лойиҳа институти томонидан тўғоннинг мустаҳкамлигини аниқлаш бўйича муҳандислик-қидирув изланишлари ва илмий-амалий тадқиқотлар олиб борилди.

🔎 Хусусан, тўғон бўйлаб 45 метргача чуқурликда 60 та геологик тик қудуқлар қазилиб, 2100 та тупроқ намуналари олинди ҳамда замонавий лаборатория ускуналари ёрдамида уларнинг физик, механик ва кимёвий хусусиятлари ўрганилди;

иншоотнинг деформациясини ўрганиш мақсадида тўғон бўйлаб 423 та махсус белги ва 21 та таянч геодезия нуқталари ўрнатилди;

тўғондаги горизонтал силжишларни аниқлаш учун 444 та нуқтада халқаро ва давлат стандартлари асосида юқори аниқликдаги махсус ўлчовлар амалга оширилди.

🔎 Шу билан бирга, малакали мутахассислардан иборат махсус ишчи гуруҳлар тузилиб, республикамиздаги барча йирик гидротехник иншоотлар техник кўрикдан ўтказилди. Кўрик натижалари асосида уларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда.

🔹 Бу соҳадаги ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ташкил этилди».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official