Расмий хабарлар I Официальные новости
27.7K subscribers
31.9K photos
7.2K videos
53 files
30K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Расмий хабарлар I Официальные новости
Photo
⚡️Сардоба сув омбори ўпирилишига нима сабаб бўлгани ҳақида расмий хулоса эълон қилинди

Ўрганиш хулосалари ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Абдулла Қўлдошев АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.

———

🔎 Олиб борилган тадқиқот ва таҳлиллар натижасига кўра, тўғон ўпирилишига бир қатор омиллар сабаб бўлганлиги аниқланди.

👉 Биринчидан, Сув хўжалиги вазирлиги томонидан буюртмачи хизматини ташкил этиш, лойиҳалаштириш ва қурилиш ишларини олиб боришда масъулиятсизликка йўл қўйилган;

🔹иншоотни тўлақонли эксплуатация қилишда мазкур сув омборидан фойдаланиш қоидалари тасдиқланмаган, бу жараёнда белгиланган техник ва меъёрий талаблар қўпол равишда бузилган.

👉 Иккинчидан, “UzGip” МЧЖ лойиҳа ташкилоти томонидан сув омборининг ишчи лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш жараёнида тасдиқланган Техник-иқтисодий асосларда белгиланган ечимларга риоя қилинмасдан, унга ўзбошимчалик билан ўзгартиришлар киритилган. Ишчи лойиҳа ҳужжатларида тўғоннинг конструктив ва сейсмик мустаҳкамлиги инобатга олинмаган.

👉Учинчидан, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг пудрат ташкилоти ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари томонидан тўғон танаси тупроғининг зичлиги, фильтр ва ҳимоя тош қатлами қалинлиги лойиҳавий кўрсаткичдан паст бўлишига йўл қўйилган.

🔗 Сардоба сув омборини лойиҳалаштириш, қуриш ва тўғоннинг эксплуатацияси жараёнида хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги ҳолати бўйича буюртмачи, лойиҳачи, қурилиш ташкилотлари ҳамда эксплуатация хизматининг 17 нафар мансабдор ва мутасадди шахслари жиноий жавобгарликка тортилган.

❗️Айни пайтда уларга нисбатан айблов хулосаси Олий суд муҳокамасига ўтказилган.

📈 Ҳозирги вақтда сув омборини қуриш учун ажратилган бюджет маблағларининг қонуний сарфланганлиги юзасидан жиноят иши доирасида тафтиш ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

⚠️ Мазкур воқеага дахлдор барча мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларига яқин кунларда суд томонидан ҳуқуқий баҳо берилади. Бу ҳақида жамоатчиликка қўшимча ахборот тақдим этилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
«Қимор қачондан очиқчасига реклама қилинадиган бўлиб қолди?»

Kun.uz сайтида эълон қилинган мазкур сарлавҳали мақола бўйича кўрилган чоралар ҳақида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати маълумот берди:
▪️Агенлик томонидан шаҳар ва туманлар ҳудудларида доимий олиб борилаётган кузатувлар давомида қонун ҳужжатларига зид равишда жойлаштирилаётган ташқи рекламалар, шу жумладан 1XBET букмекерлик компанияси қимор ўйинлари рекламалари бартараф этилмоқда.
▪️Хусусан, 1XBET букмекерлик компанияси қимор ўйинлари рекламаси қонун ҳужжатларига зид равишда жойлаштирилганлиги 26 та ҳолатда аниқланган ва барча қонунбузарликлар жойида бартараф этилган.
▪️Хўжаобод тумани марказидаги буюм бозори ва деҳқон бозори ўртасида 1XBET букмекер компанияси қимор ўйинлари рекламаси мавжудлиги аниқланди ва ноқонуний реклама бартараф этилди.

👉 Батафсил

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шакар ва ўсимлик ёғи нархининг ўсиши сабаблари нимада?

АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Бекзод Умматов ушбу саволга жавоб берди.

Маълум қилинишича, шакар ва ўсимлик ёғи нархининг ўсиши жаҳон бозори конъюнктураси, яъни ўтларда шаклланадиган нархлар билан боғлиқ. Ўзбекистонда ўсимлик ёғининг асосий қисми импорт қилинади. Бу йил дунё миқёсида 9,1% миқдорда мойли маҳсулотлар ҳосили кам бўлди. Бундан ташқари бизга асосий экспортёр бўлган Россия давлатида ҳам ҳосил ўтган йилга нисбатан 13 фоиздан ошиқроқ кам бўлди.

Маҳсулотлар таннархи ошган бўлсада, ушбу маҳсулотлар танқислиги кузатилмаяпти. Ички бозорда маҳсулот етарли даражада мавжуд.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори Маттео Мекаччи бошчилигидаги делегацияси аъзолари билан АОКА директори Асаджон Ходжаев ҳамда Агентликнинг бошқа масъул мутасаддилари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида ахборот соҳасини демократлаштириш, сўз ва матбуот эркинлиги ҳамда давлат идоралари очиқлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларининг жамиятдаги ролини ошириш, сохта ва ёлғон янгиликларга қарши курашиш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув якунида кенг кўламли ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш юзасидан таклифлар билдирилди.

https://t.iss.one/aoka_uz
Расмий хабарлар I Официальные новости
Шакар ва ўсимлик ёғи нархининг ўсиши сабаблари нимада? АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Бекзод Умматов ушбу саволга жавоб берди. Маълум қилинишича, шакар ва ўсимлик ёғи нархининг ўсиши жаҳон бозори…
АОКАдаги матбуот анжуманида Монополияга қарши курашиш қўмитаси мутасаддилари ўсимлик ёғи ва шакар нархларининг ўсиши юзасидан ўтказилган ўрганиш натижаларини маълум қилди:

🔎 Ички бозорда ўсимлик ёғи ва шакар нархлари ошиши динамикаси

🔎 Ички бозорда кунгабоқар ёғи ишлаб чиқарилиши ва импорти

🔎 Ички бозорда пахта ёғи ишлаб чиқарилиши

🔎 Ички ва жаҳон бозорларида шакар нархлари динамикаси

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега ёғлардан қўшимча қиймат солиғи олингандан кейин ҳам бозорларда нарх тушгани сезилмаяпти?

Чигит ўзимизда етиштириладиган маҳаллий маҳсулот бўлса нега пахта ёғи нархи ошган?

Ёғ маҳслотлари биринчи майдан бошлаб қўшимча қиймат солиғидан озод этилди. Бу бозордаги ёғ маҳсулотлари нархига қачондан таъсир кўрсатади?

📹 Жавоблар батафсил видеода

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🏛 Олий Мажлиснинг хорижий парламентлар билан ҳамкорлик гуруҳлари тўғрисида маълумот

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️«Озиқ-овқат нархи ошиб кетишининг олдини олиш бўйича кўрилган чоралар ўз самарасини берди», — Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Бугун АОКАда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бўлим бошлиғи Фарҳод Очилов иштирокида брифинг ўтказилди.

———
Муҳим маълумотлар:

📈 Департамент томонидан нарх-наво манипуляциясининг олдини олиш мақсадида мол, қўй ва товуқ гўшти, ўсимлик ёғи, картошка, пиёз, сабзи, тухум, шакар, гуруч ва ун маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ҳамда йирик импортерлари билан доимий учрашувлар ўтказилмоқда.

▪️Бозорларнинг кириш ва аҳоли гавжум бўлган жойларида 1 814 та арзонлаштирилган махсус раста ва савдо нуқтаси ташкил қилиниб, уларга ишлаб чиқарувчилар бириктирилиб, маҳсулотларнинг узлуксиз равишда арзонлаштирилган нархда сотилиши таъминланмоқда.

«Кўрилган тадбирлар қиш-баҳор мавсумида ушбу маҳсулотлар тақчиллиги ёки улар нархларининг асоссиз ошиб кетишининг олдини олинишида ўз самарасини берганини бугун барчамиз гувоҳи бўлиб турибмиз», — деб таъкидлади Очилов.

📌Қайд этилишича, гўштга бўлган анъанавий талабни камайтириш мақсадида 209 та балиқ хўжалигига бозорлардан қулай ва харидоргир жойлар ажратилишига кўмаклашилди.

📌 Жорий йилнинг ўтган даврида 510 минг тонна маҳаллий ун қатъий нархларда аҳолига назорат остида етказиб берилиши таъминланди.

📌 Қурилиши режалаштирилган 2 162 та “яшил дала” дўконларининг 561 таси барпо қилиниб фойдаланишга топширилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Пандемия даврида махсус жамғармалар ва бюджетдан аҳолига ажратилган 17,6 миллиард сўм талон-торож қилинган

Бу ҳақда АОКАда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бўлим бошлиғи Фарҳод Очилов маълум қилди.

Қайд этилишича, пандемия даврида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва иш билан таъминлаш борасида ташкил этилган махсус жамғармалар ва бюджет ажратилган маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан тизимли назорат ўрнатиб борилди.

Мазкур йўналишда 2020 йил ва 2021 йилнинг 1-чорагида 17,6 млрд сўм маблағларнинг мақсадсиз сарфланганлиги ва талон-торож қилинганлиги аниқланиб, 64 та жиноят жиноят иши қўзғатилди.

Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний муомалага киритилишини олдини олиш, уларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйиш борасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 217 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, қонуний чоралар кўрилиши таъминланди.

Ноқонуний муомалага киритилиши мўлжалланган 10,5 млрд сўмлик сифатсиз ёки қалбакилаштирилган ҳамда кучли таъсир этувчи дори-дармон воситалари ва тиббий буюмларнинг олиб қўйилиши таъминланди.

Умумий ҳисобда Департамент органлари 2020 йил ва жорий йилнинг 1-чорагида фош этилган иқтисодий ва коррупцион жиноий ҳуқуқбузарликлар буйича бюджетга 750 млрд сўмдан ортиқ зарарларнинг ундирилиши таъминланди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори Маттео Мекаччи бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда конструктив мулоқот ва самарали шериликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Бюро директори мамлакатимиздаги барча соҳа ва йўналишларни қамраб олган кенг кўламли ислоҳотларни қатъий қўллаб-қувватлаб, бюро уларни муваффақиятли амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашишга тайёр эканини билдирди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял делегацию Бюро по демократическим институтам и правам человека ОБСЕ во главе с его директором Маттео Мекаччи.
На встрече обсуждены актуальные вопросы развития конструктивного диалога и эффективного партнерства.
Директор бюро выразил решительную поддержку реализуемым в нашей стране широкомасштабным реформам, а также заявил о готовности бюро оказать всемерное содействие в их успешной реализации.

#Mirziyoyev #qabul #DIIHB #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Айрим ННТларни давлат рўйхатидан ўтказишда давлат божи ундирилмайди

Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, ПҚ-5012-сон қарорга кўра, 2021 йил 1 мартдан:

нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилган (маълумот учун) ҳолда хорижий манбалардан олинадиган пул маблағлари ва мол-мулкнинг бир календарь йилидаги жами суммаси БҲМнинг 20 бараваридан 100 бараваригача оширилади;

нодавлат нотижорат ташкилотини қайта рўйхатдан ҳамда унинг рамзини давлат рўйхатидан ўтказиш муддати 1 ойдан 15 кунгача қисқартирилади;

ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, нуронийлар, хотин-қизлар, болалар жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун давлат божи ундирилмайди;

нодавлат нотижорат ташкилотининг алоҳида бўлинмаси юридик шахс ҳисобланади, бунда алоҳида бўлинмаларни ҳисобга қўйиш тартиби бекор қилинади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Президент: «Маҳаллий саноатни ривожлантириш учун ҳар бир ҳудудда ишлаб чиқаришни камида 3-4 бараварга ошириш зарур»

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда. Давлат раҳбари йиғилишда ҳудудлар раҳбарларини маҳаллий саноат салоҳиятидан фойдаланмаётгани учун танқид қилди:

🔘 «Ички талабни ўрганиш, импортни таҳлил қилиш ҳар бир раҳбарнинг вазифаси. Бу авваламбор қурилиш материаллари, мебел, уй-жой ва маиший хўжалик моллари, тўқимачилик, ипакчилик, фармацевтика, электротехника, чарм-пойабзал, заргарлик, чинни буюмлари, озиқ-овқат ва мева-сабзавотни қайта ишлаш каби саноат тармоқларига тегишли.

📌 Мисол учун, сўнгги 3 йилда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажми 1,5 бараварга ошди. Лекин, бу ҳали ички эҳтиёжни тўлиқ қоплаётгани йўқ.

Цементга бўлган эҳтиёж — 86 фоиз, қурилиш ойнаси — 69 фоиз, керамик буюмлар — 40 фоиз, гулқоғоз — 30 фоиз, лак-бўёқ — 65 фоизга таъминланмоқда.

Умуман, ўтган йили қарийб 1 миллиард долларлик (металл ва ёғочдан ташқари) қурилиш материаллари импорт қилинган.

Лекин, бугунги кунгача бирорта туман, шаҳар ёки вилоят раҳбари маҳаллий саноат салоҳияти ва ундан фойдаланишни чуқур ва пухта ўйлаб кўргани йўқ.

📈 Ҳудудга нима четдан олиб келиняпти, нимани ўзида ишлаб чиқариш мумкин, бунинг учун нима қилиш керак, деган саволлар ҳокимларни ҳар куни қийнаши керак. Маҳаллий саноатни ҳақиқатда ривожлантириш учун, ҳар бир ҳудудда ишлаб чиқаришни камида 3-4 бараварга ошириш зарур.

Шу боис, маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича мутлақо янги «вертикал» тизим жорий этилади».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Олмалиқда аёллар йўлнинг қатнов қисмини тўсиб қўйди.

Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳрида аёллар томонидан йўлнинг қатнов қисми тўсилгани ҳақидаги фотосуратлар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмалиқ кон металлургия комбинати ахборот хизмати изоҳ берди.

Таъкидланишича, Олмалиқнинг марказий кўчасида тўпланган аёллар шу йилнинг 1 апрель куни Олмалиқ шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази томонидан квота олишган.

Ҳозирда мазкур ҳолат Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вакиллари иштирокида батафсил ўрганилаётганлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан вазият назоратга олингани маълум қилинди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official