Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31.1K photos
6.72K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ўзбекистон ва Россия: стратегик шериклик ва иттифоқчиликнинг янги тенденциялари

Аввалги ўзаро ҳамкорлик шаклларидан фарқ қилувчи янги тенденция - бу худудлараро алоқаларнинг шаклланиши ва уларнинг мунтазам ривожланиб боришидир. Бу шаклдаги ҳамкорлик ўзига хос уникал хусусиятга эга, деб ёзмоқда ТДШУ профессори Сайфиддин Жўраев Aniq.uz сайтида чоп этилган мақоласида.

Таъкидланишича, географик жиҳатдан қулайлик, бошқа худудларда бир бирини такрорламайдаган имкониятлар, шарт-шароитларни мавжудлиги ва улардан унумли фойдаланиш ўзаро ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги босқичга чиқишига катта турки бўлмоқда.

Хусусан, 2017-2018 йилларда Россия минтақалари раҳбариятлари даражасида, жумладан, Чеченистон Республикаси ва Татаристон раҳбарлари, Санкт-Петербург, Челябинск, Ивановск ва Оренбург вилоятлари губернаторлари билан 20 дан ортиқ икки томонлама ташрифлар амалга оширилди. Олтой ўлкаси, Новосибирск ва Свердловск вилоятлари раҳбарлари ўринбосарлари даражасида делегациялар ташриф буюрди.

Ўз навбатида, жорий йилнинг сентябрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг раҳбарлари бошчилигидаги делегациялар Россиянинг кўпгина ҳудудларида бўлиб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди.

Муаллифнинг фикрича, икки давлат рахбарлари билан мунтазам олиб борилаётган олий даражадаги мулоқотлар Ўзбекистон Президенти олиб бораётган сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларнинг, шунингдек, ташқи сиёсатнинг Россияда юқори баҳолаётганини, ишончли ҳамда маъсулиятли стратегик шерик ва иттифоқчи сифатида қаралаётганини кўрсатади.

Мақолани тўлиқ матни

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Омбудсман: барча хотин-қизлар давлат ҳимоясида

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, 15 ва 49 ёшидаги хотин-қизларнинг 25 фоизидан кўпроғи ҳаёти давомида жисмоний ёки жинсий зўравонликка дуч келишади. Ушбу зўравонликларнинг 33 фоизи Жануби-шарқий Осиё ҳудудига тўғри келмоқда.

Бош прокуратура ўз хисоботида, 2020 йилда номусга тегиш ҳолатлари 27,7 фоизга ошганлигини баён қилган.

Омбудсман ахборот хизмати маълум қилишича, 2021 йилда Омбудсманга хотин-қизлар томонидан 20 га яқин жинсий ва жисмоний зўравонлик, руҳий тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ ҳолатлари бўйича мурожаат келиб тушган. Уларнинг аксарияти Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларига тўғри келади.

Омбудсман барчани, шу жумладан халқ ичида юриб, улар дардини кўтараётган журналист ва блогерларни бундай салбий ҳолатлар билан курашишга чақириб, улар билан ҳар доим ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:
https://youtu.be/9TAHCZffAog

Смотрите передачу “Особый ракурс” о деятельности Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева за прошедшую неделю по следующей ссылке:
https://youtu.be/uhCJntP-cGc

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ҲАФТАЛИК ДАЙЖЕСТ

Оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда тарқалаётган муаммоли вазиятлар юзасидан АОКА давлат идораларининг ахборот хизматлари томонидан тезкор муносабат билдирилиши ҳамда кўтарилган масалага ечим топилишини таъминлаб келмоқда.

〰️〰️〰️
👨🏻‍💻 «Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими фуқарони қувлаб уриб кетди» сарлавҳаси остида эълон қилинган видеолавҳа.

📢 ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ахборот хизмати: Қўнғирот туманидаги бозор яқинида маст фуқаро ЙПХ ходимининг хизмат фаолиятига халақит қилган, низо юзага келган. ЙПХ ходими фуқарони тиббий кўрикка таклиф этган, мастлик тасдиқланган. Ҳолат юзасидан тумани ИИБ суриштирув олиб бормоқда.

〰️〰️〰️
👨🏻‍💻 Россияда 800 дан ортиқ ўзбекистонлик мигрант карантин чўзилгани учун намойиш уйиштиргани ҳақида тарқалган видео.

📢 Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати: РФнинг «АНТЭК» қурилиш компаниясида вақтинчалик ишга жалб қилинган Ўзбекистон фуқаролари орасида коронавирус аниқлангани сабабли улар икки ойга яқин карантинда сақланмоқда. Иш берувчилар ишчиларнинг паспортини олиб қўйган. Карантиндаги фуқаролар патент олиш имкониятидан маҳрум бўлишдан хавотирда. Вазият назоратга олинган. Муаммоларни бартараф этиш бўйича музокара олиб борилмоқда.

〰️〰️〰️
👨🏻‍💻 «ЎзМУ ва ТошДТУ туташган ерда «очиқ осмон остида дискотека» бўлди» сарлавҳаси билан тарқалган видео.

📢 Ўзбекистон Миллий университети матбуот хизмати: Тадбир — «Yoshlar party» шоу дастури, ташкилотчилар — Олмазор туман хокимлиги ва «Ёшлик» талабалар шаҳарчаси хокимлиги. Шоуни ўтказиш билан боғлиқ жараёнларга ЎзМУнинг алоқаси йўқ.

〰️〰️〰️
👨🏻‍💻 Прокуратура, ички ишлар ва ҳокимлик мансабдорлари китоб дўкони қурилишига қаршилик кўрсатиб, тадбиркор аёл фаолиятига тўсқинлик қилгани юзасидан видеомурожаат.

📢 Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати: Ҳолат юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Ҳозирда Чироқчи тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

〰️〰️〰️
👨🏻‍💻 Чирчиқдаги 15-МТМда шароитлар жуда оғир экани баён этилган материалга кўра, боғчада иссиқ сув йўқ, тутқаноғи бор болалар соғлом болалар билан бир гуруҳда, бир хонада ётиб-туради, мебел ва ўйинчоқлар эскириб, яроқсиз ҳолга келган.

📢 Тошкент вилояти Мактабгача таълим бошқармаси матбуот хизмати: Боғча жорий таъмири учун (ёзги айвонча қуриш, атрофни девор билан ўраш) маҳаллий бюджетдан 500 млн сўм ажратилган.

〰️〰️〰️
👨🏻‍💻 Самарқандда аттестация ўтадиган хонанинг кузатув камераси тўсиб қўйилгани акс этган видеолавҳа.

📢 Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ахборот хизмати: Кузатув камераси синовларга тайёргарлик пайти вақтинча тўсилган. Сабаби — хавфсизлик, яъни шу орада имтиҳон топшириладиган компьютерлардаги махсус дастурга кириш учун пароль ва логин ўрнатилган. Мақсад — шахсий маълумотлар дахлсизлигини таъминлаш.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишди.
Давлатимиз раҳбари хизмат кўрсатиш бўйича замонавий тизим яратиш юзасидан топшириқлар берди. Кўп қаватли уйларни қуришдан олдин хизмат кўрсатишни ўйлаш, турар жойлар фонди ва ҳудудини оқилона сақлаш кераклигини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о совершенствовании системы управления многоквартирными домами.
Глава государства дал поручения по созданию современной системы в этой сфере. Отметил необходимость продумывания вопросов обслуживания еще на этапе проектирования домов, а также рационального содержания жилищного фонда и придомовой территории.

#Mirziyoyev #taqdimot #uyjoy #xizmatkursatish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Раджапов Азад Туребаевич 1975 йил 27 апрелда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган. У 2021 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

А.Раджапов 1996-2021 йилларда “Халқ сўзи” газетаси, “Ўзпахтасаноат” АЖда ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🏋️‍♂️ Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш бўйича Осиё чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди

✍️ Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг қаҳрамонлари Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беришади

Очередной выпуск нового проекта "С народом". Его герои расскажут о своей встрече с Президентом

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Энди янги қурилган уйлар 2 йил мобайнида қурувчи ташкилот бошқарувида бўлади

АОКАда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Жамолиддин Қаландаров иштирокида брифинг ўтказилди.

Муҳим маълумотлар:

▪️Республикамиздаги мавжуд кўп қаватли уйларнинг 2,838 таси ёки жами уйларнинг 8% га ҳеч қандай хизматлар кўрсатилмайди. Улар бошқарувга эга эмас.

🔎 Ўтказилган таҳлиллар натижасида, 4 430та ширкатлардан 1 351тасининг молиявий ҳолати яхши, 1 903 тасиники ўрта ва 1 176 тасиники оғир ҳолатда экани аниқланган.

💰Бугунги кунда уй-жой мулкдорлари томонидан тўланаётган мажбурий бадал маблағларининг қарийб 80 фоизи олдин олинган кредит маблағларини қоплашга йўналтирилган. Ширкатларда моддий-техник базани шакллантириш ва уларнинг молиявий ҳолатини барқарорлаштириш имкони мавжуд эмас.

🛠 Ширкатлар томонидан кўрсатилаётган сервис хизматлар сифати паст, шу боис аҳоли орасида мажбурий бадал тўловларини тўламаслик ҳолати учрамоқда. Натижада олинган кредитлар ўз вақтида қопланмаяпти.

⚠️ Ушбу ҳолатлар кўп квартирали уйларнинг бошқариш тизимини тубдан ислоҳ қилишни талаб этади. Бу борада илғор давлатлар, хусусан Германия ва Туркия тажрибаси ўрганилди. Шулардан келиб чиқиб, қатор таклифлар ишлаб чиқилиб, ишлар бошланиш арафасида.

▫️Бундан буёғига янги қурилган уйлар 2 йил мобайнида қурувчи ташкилот бошқарувида бўлади. Бу нима дегани?

👉 Қурувчи ташкилот кўп квартирали уй-жойларни лойиҳалаш ва қуриш жараёнида унга хизмат кўрсатишини ҳам инобатга олиб юқори сифатни таъминлашга янада жиддий эътибор қаратади.

👉 Қурувчи кўп квартирадаги хонадонларни харидорга сотган вақтида, шу уйнинг мажбурий бадали харажатларини асослантирган ҳолда шартнома тузади. Шунингдек, аҳолида фасад қисмларини ўзгартирмаслик мажбурияти пайдо бўлади.

👉 Мавжуд бошқарув компаниялар ҳудуди белгиланиб бириктирилади ва ҳудуддаги ички коммуникация тармоқлари бошқарув компания тасурруфига ўтказилади.

👉 Бошқарув ташкилотларининг электрон рейтинги тузилади ва электрон тизимга интеграция қилинади. Яъни аҳоли ўз ҳудудлари учун рейтингда ижобий кўрсаткичларга эга бўлган бошқарув ташкилотларини танлай оладилар. Ўз навбатида соҳада соғлом рақобат юзага келади, хизмат сифати яхшиланади, пировард натижада аҳолининг бошқарув ташкилотларига ишончи ортади.

👉 Ширкатлар раҳбарлари ва ходимларини кўп квартирали уйларни бошқариш менеджментига, шунингдек тор доирадаги мутахассисликка ўқитиш режалаштирилган.

👉Аҳолини кўп қаватли уйларда яшаш маданиятини кичик ёшдан шакллантириш мақсадида мактаб дарсликларига коммунал хизматлардан тўғри фойдаланиш кўникмалари киритилади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📘 Корея Республикасининг малака талаб этилмайдиган ишчи визаси (Е-9)

● Ушбу виза орқали фуқаролар кичик ва ўрта бизнес корхоналарига, хусусан саноатдаги ишлаб чиқариш соҳасига жалб этилади.

● Виза эгалари учун шартнома муддати — 4 йил 10 ой.

● Талабгорлар корейс тили бўйича EPS-Topik ҳамда малака тест имтиҳонларидан ўтишлари шарт.

Бу йил тест имтиҳони қачон ва қандай ўтказилади? 👉 Жавоб.

● Корейс иш берувчиси хорижий ишчиларни тасодифий танлаш орқали танлаб олади.

● Е-9 виза эгалари Кореяга биринчи марта киришда махсус ўқув курсларида қатнашиши ва 14 кунлик карантин ўташлари керак.

〰️〰️〰️
📘 Корея Республикасининг 5 ойлик мавсумий ишларга жалб қилиш бўйича визаси (Е-8)

● Ушбу виза орқали фуқаролар фермер хўжаликлари ва қишлоқ ҳўжалиги корхоналарига жалб этилади.

〰️〰️〰️
АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева иштирокида ўтказилган брифинг тафсилотлари:

БАТАФСИЛ

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 Кореяда иш берувчилар томонидан ўзбекистонлик ишчиларни ишга ёллаш ва танлаш кўрсаткичи сўнгги йилларда кескин камайиб кетмоқда

Асосий сабаблар

〰️〰️〰️
📌 Корея Республикасида ишлаш учун имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган, аммо пандемия шароитида жўнаб кета олмаган фуқаролар мурожаати юзасидан

Расмий изоҳ

📹 АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева иштирокида ўтказилган брифинг видеоси.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️2021 йилнинг биринчи чорагида аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 12,2 трлн. сўм кредит маблағлари ажратилган

Бугун АОКАда ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди.

💰Унда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Марказий банк, Бизнес-омбудсман ва Давлат солиқ қўмитаси мутасаддилари иштирок этди.

📈 Қайд этилишича, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш учун жорий йилнинг биринчи чорагида қарийб 93 мингта лойиҳага жами 12,2 трлн. сўм кредит маблағлари йўналтирилди.

▫️Шу билан бирга, хорижий кредит линиялари маблағлари ҳисобидан тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларининг қарийб 3 700 та лойиҳасини молиялаштириш учун 500 млн. АҚШ долл. эквивалентида кредит маблағлар ажратилган.

💵 Жумладан, тўғридан-тўғри яъни давлат кафолатисиз жалб қилинган маблағлар ҳисобидан 400 млн. АҚШ долл. миқдорида кредитлар ажратилди.

👉 Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Год председательства в СНГ: Триумф узбекской внешней политики

Под таким заголовком опубликована статья доктора политических наук Сайфиддина Джураева на сайте nova24.uz, посвященная роли Узбекистана в развитии этой структуры.

2020 год, который начался с проявления системных проблем санитарно-эпидемиологической ситуации в мире, вызванной всемирной пандемией COVID-19, оказал и продолжает оказывать серьезные отрицательные последствия на международные отношения, но, в то же время, имеет и положительный потенциал, сообщил С.Джураев.

Развитие ситуации привело к кризисным проблемам в мировой экономике и политике, что требовало адекватного реагирования со стороны государств и международных организаций, где особый акцент был сделан на региональные организации. В этом отношении СНГ проявило свою востребованность и стратегическое значение на Евразийском пространстве.

Это проявилось в связи с успешной и эффективной деятельностью во время председательства Узбекистана в СНГ, который эффективно выполнял свою почетную ответственную миссию.

Узбекистан разработал и реализовал новый подход региональных инициатив совершенствования институтов и механизмов, обеспечивающих выработку совместной адекватной стратегии реагирования. Именно требование таких мер и своевременная реализация являются позитивным моментом современной международной ситуации.

Полный текст статьи

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Давлат солиқ қўмитаси бирлашган касаба уюшмаси Расул Кушербаевни судга берди

Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати маълум қилди.

Давлат солиқ қўмитаси ва унинг таркибий бўлинмалари ходимлари Бирлашган касаба уюшмаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Кушербаев Расул Хидралиевич устидан Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судига даъво аризаси киритди.

Бунга Р.Кушербаевнинг «HUMAN UZ» ахборот порталидаги “Сўз блогерларга” кўрсатувининг 2021 йил 23 февралдаги сонида айтган ҳақоратомуз сўзлари сабаб бўлган.

Маълум қилинишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг депутатлик одоби қоидалари 22-бандида, депутат оммавий ахборот воситаларида чиқишда давлат органлари ва бошқа органларнинг фаолиятига муносабат билдирганда, уларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган қўпол, ҳақоратомуз ибора ва сўзларни қўллашга, асоссиз айбловларга йўл қўйишга ҳақли эмаслиги, агар депутатнинг баёнотида шундай фикрлар мавжуд бўлса депутат ўз фикрларининг янглишлиги ёки нотўғрилигини ошкора тан олиши ва кечирим сўраши кераклиги белгиланган.

Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 99, 100, 1021 ва 1022-моддалари ҳамда Фуқаролик процессуал кодексининг 33, 189 ва 191-моддаларига асосан жавобгар Кушербаев Расул Хидралиевич давлат солиқ хизмати органлари ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотларига нисбатан оммавий ахборот воситалари орқали раддия бериши ҳамда кечирим сўраши лозим.

❗️Шунингдек, жавобгар хатти-ҳаракатлари орқали солиқ органларига 4,6 млрд. сўм миқдорида маънавий зарар етказган. Ушбу маънавий зарар ундирилгач, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармасига ўтказилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official